ТУМАНИМИЗ ФУТБОЛ ШАРАФИНИ МУНОСИБ ҲИМОЯ ҚИЛДИК
Мамлакатимизда Президентимиз томонидан спортга катта эътибор берилмоқда. Ҳаттоки, энг чекка қишлоқларда ҳам спорт иншоотлари бунёд этилмоқда. Бизнинг 19-сонли мактабимизда Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол тўгараги ташкил қилинган. Бу тўгаракка жами 30 нафар ўқувчи қатнашади. Тўгарак мураббийи Илҳом ака Болтаев бизнинг футболга бўлган қизиқишимизни оширмоқда.
Яқинда, 19 май куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси "Ёшлар лигаси - 2016” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда туман терма жамоаси сафида мактабимиз ўқувчиларидан Иномжон Қаландаров, Даврон Кенжаев, Алибек Қидирбоев, Олмос Болтаев ва мен ўйинга тушдик. "Ёшлар лигаси - 2016” Қорақалпоғистон Республикаси биринчилигида бизнинг "Амударё” терма жамоамиз 24 та жамоа орасида фахрли 2-ўринни эгаллаб кубок, медал ва дипломлар билан қайтдик. Бизнинг бундай натижага эришишимизга мактабимизда яратиб берилган шароитлар ва мураббийимизнинг меҳнатлари асосий омил бўлди. Мен бу натижалардан руҳланиб, 6-синфни тугатиб, Нукус шаҳридаги спорт мактабида ўқишни давом эттирмоқчиман.
Асадбек СОБИРОВ,
19-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶