30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:26
Фан ва таълим 👁 3,822

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИ ОШМОҚДА

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИ ОШМОҚДА

Ҳозирги кунда бизнинг 64-сонли умумтаълим мактабимизда 400 дан зиёд ўқувчи таълим-тарбия  олишмоқда. Ўқувчиларга пухта таълим ва тарбия беришда 4 нафар ўрта махсус маълумотли, 33 нафар  олий маълумотли педагоглар фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

Мактабимиз барча кўрсаткичлар бўйича сўнгги 7 йил давомида туман мактаблари рейтингида биринчи ўнталикда келмоқда.

Мактабимиз педагоглар жамоасининг йил сайин янги ютуқларга эришувида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилаётган педагогик инновациялардан унумли фойдаланиш асосий омил бўлмоқда. Жумладан, "Ўрган-ўргат”, "Устоз - шогирд”, "Дарс муқаддас”, "Соғлом муҳит – соғлом жамоа”, "Яхши муаллим – сифатли таълим” каби бир қанча тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши сабабли муаллимлар иш фаолиятида катта ижобий ўзгаришлар содир бўлаяпти.

"Ўрган - ўргат” тадбири доирасида ҳар бир педагог ҳафтасига бир марта, ойига тўрт марта намунавий дарслар ўтказмоқда.

ХТМФМТТЭ бўлими раҳбарининг шу йил 25 февраль кунги махсус буйруғи асосида "Ўрган - ўргат” тадбири бўйича иш режаси ишлаб чиқилди ва режа асосида бир қанча ишлар амалга оширилди. Масалан, 5-сонли мактаб раҳбари ва ўқитувчилари мактабимизга келиб, ҳар хил методлардан фойдаланган ҳолда дарслар ташкил этишмоқда. Биз ҳам 5-сонли мактабга бориб, худди шу усулда дарс ўтаяпмиз ва бу жамоанинг илғор иш тажрибаларини ўрганаяпмиз.

Бизнинг ўз фаолиятимизда янгича  иш услубларидан фойдаланишимиз ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия сифатининг ошишига самарали таъсир кўрсатмоқда. Мактабда ўтказилган "Фанлар олимпиадаси”да иштирок этган ўқувчилардан 7 нафари она тили, тарих, ҳуқуқ, рус тили, француз тили, қорақалпоқ тили ва иқтисод фанларидан туман босқичига чиқишди. Фанлар олимпиадасининг туман босқичида мактабимиз ўқувчиси Динора Раҳимбоева тарих фанидан 71 балл тўплаб, 3-ўринни, Шаҳодат Ўрозбоева ҳуқуқ фанидан 88 балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади ва Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, Исломжон Худойберганов рус тили фанидан 72 балл тўплаб, 1-ўринни, Умида Марксова 64 балл тўплаб, 2-ўринни эгалладилар.

Мактабда "Билимлар беллашуви”га тайёргарлик кўриш режа асосида амалга оширилди. Бу беллашувда жами 29 нафар бола қатнашиб, улардан 16 нафари туман босқичига чиқди. "Билимлар беллашуви”нинг туман босқичида иштирок этган ўқувчиларимиздан 3 нафари қувонарли натижаларни қўлга киритдилар. Рус тили фанидан Оғабек Эгамберганов, тарих фанидан Бекзод Одилов ва математика фанидан Ренат Чоршамовлар беллашувнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Мактабимизда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 7 турдаги фан тўгараклари ташкил этилиб, уларда 131 нафар бола фаол иштирок қилмоқда. 6 та спорт тўгарагида 72 нафар ўқувчи спортнинг ўзлари қизиққан тури бўйича шуғулланишади. Бизнинг ёш спортчиларимиз туман миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. 2015-2016 ўқув йилида туман миқёсида ўтказилган "Умид ниҳоллари” мусобақасида мактабимиз спортчилари бадиий гимнастика, стол тенниси турлари бўйича олдинги ўринларни эгалладилар.

Шунингдек, мактабимизда "Ораста қизлар”, "Зулфияхоним қизлари”, "Йил сардори” ва "Камалак билимдонлари”, "Яшил чироқ” каби кўрик-танловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларига ҳам алоҳида эътибор берилади. Албатта, бундай саъй-ҳаракатлар натижаси мактабимизда таълим-тарбия самарадорлигининг ошишида намоён бўлмоқда.

Шуҳрат  ҚУРБОНОВ, 

64-сонли мактаб директори.   

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026