01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 13:31
Жамият 👁 3,203

ЎЗГА ЮРТДАН БАХТ ИЗЛАМАНГ!

ЎЗГА ЮРТДАН БАХТ ИЗЛАМАНГ!

XXI асрда давлатлараро алоқаларнинг, транспорт-коммуникация соҳасининг ривожланиши бир давлатдан бошқа давлатга сайёҳлар ва мигрантлар оқимининг кўпайишига олиб келди. Айниқса, у давлатдан бу давлатга бориб ишлаш, чет мамлакатларда даромад топиш оддий ҳолга айланди. Албатта, бу жараён халқаро шартномалар, давлатлараро келишувлар асосида тартибга солинади. Лекин, қонуний асосларни четлаб ўтган ҳолда яширин йўллар билан чет давлатда мўмай даромад топишни ният қилиб, оқибатда эса манфур кимсаларга алданиб, одам савдосининг қурбонига айланиш ҳоллари ҳам, афсуски, кўплаб учрамоқда.

Аввало, айтиш керакки, одам савдоси – бу куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш ҳаракатидир. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.

Ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида давлатимиз БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган "Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги, 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган "Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияларга  қўшилди ҳамда одам савдосининг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча ҳужжатлар имзоланди.

Одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида миллий қонунчилигимизда ҳам қатор ҳуқуқий асослар яратилди. 2008 йилнинг 17 апрелида "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг ҳамда 2008 йилнинг 8 июлида "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор қабул қилиниши билан одам савдосига қарши курашиш ишлари янада самарали амалга оширилмоқда.

"Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан мазкур жиноятга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Идоралараро комиссиялари тузилди. Идоралараро комиссиянинг асосий вазифаси – давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, одам савдосининг кўлами, ҳолати ва хусусиятлари тўғрисида ахборот тўплаш ҳамда таҳлил қилиш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш ишларини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш, бу борадаги ишлар ҳақида аҳолини хабардор қилишдан иборат.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги комиссия томонидан ҳам шу йўналишда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Таълим муассасаларида одам савдоси иллатларининг мазмун-моҳияти, унинг мамлакат тараққиёти, миллий қадриятларимиз ва маънавиятимизга кўрсатаётган салбий таъсири ҳақида "Одам  савдоси – давр муаммоси” тарғибот лойиҳаси амалга оширилиб, ташкилот, идора ва муассасаларнинг меҳнат жамоаларида "Хорижда ишлашнинг қонуний асослари ҳамда одам савдосига қарши курашишнинг мазмун-моҳияти” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Маҳаллаларда "Оилаларга кириш”, "Саломатлик” ҳамда "Жиноятчилик профилактикаси” секторлари фаолияти доирасида одам савдосининг олдини олиш ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида аҳоли саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил қилиниб, уларга минглаб аҳоли қамраб олинмоқда.

Шу кунгача ушбу жиноятдан зарар кўрган 9 нафар юртдошимиз одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказига юборилди.

Аҳоли билан ўтказилаётган учрашувларда ноқонуний меҳнат миграциясининг салбий оқибатлари, одам савдосидек мудҳиш жиноятнинг аянчли якуни хусусида тушунчалар берилмоқда. Дарҳақиқат, ўзга юртда мўмай даромад топиб, тез бойиб кетишни орзу қилган ҳолда йўлга отланган, масаланинг қонуний томонларини унутиб, фуқаролик паспортини нотаниш одамларнинг қўлига тутқазиб, бу қилмиши орқали қулликка рози бўлаётган одамнинг ҳолатини қандай изоҳлаш мумкин? Ахир, ўзга юртда ишлашнинг ҳам қонун-қоидаси бор, даромад топган жойга солиқ ҳам тўланиши керак. Шундагина фуқаро бегона мамлакат ҳимоясида бўлади. Аксинча бўлса, ўзларини ҳожатбарор кўрсатиб, аслида ноқонуний меҳнат мигрантларининг ҳисобидан даромад оладиган, керак бўлса, уларни арзимас пул эвазига сотиб юборадиган "тадбиркорлар” қармоғига илинади.

Афсуски, бугунги кунда бу каби аянчли тақдирга кўпчилик фуқаролар гирифтор бўлмоқда. Чет элларда бир неча йил меҳнат қилиб, меҳнатининг эвазига бир бурда нонга етгулик "иш ҳақи” олаётган, ночор санитария ҳолатидаги ташландиқ кулбаларда яшаб, оғир меҳнат қилаётган, ўз оиласи бағрига қайта олмай, сарсон-саргардон юрганлар қанча... Энг ачинарлиси, оила бошлиғи ёки хонадоннинг бекаси, баъзи ҳолларда иккаласи бараварига чет элга иш излаб кетса-ю, қариндошлар ёки қўшниларга ташлаб кетилган фарзандлари ота-она меҳридан бебаҳра ўсиб, кўнглида кемтик билан вояга етса, бунинг бадалини ким тўлайди? Фарзандларнинг кўнглидаги кемтикни пул билан тўлдириш мумкинми? Ота-она меҳридан мосуво ўсган фарзанд эртага ўз оиласига, маҳалласига, Ватанига меҳрли бўлади, деб ким кафолат бера олади?

Албатта, Конституциямизга асосан ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Фуқароларнинг ана шу Конституциявий ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш мақсадида ҳар йили юртимизда салкам бир миллионта янги иш ўринлари яратилмоқда. Тадбиркорликка кенг йўл берилиб, ҳудудларда янги-янги корхоналар, ишлаб чиқариш, сервис ва савдо шохобчалари фаолият бошламоқда. Улардамиллионлабюртдошларимизиш билан банд бўлиб, ўзларинингжисмонийва интеллектуал салоҳиятини ишга солиб, даромадолмоқдалар.Аммо,ана шундай шароит ваимкониятларданфойдаланмай,чет элдаги "осон иш вамўмай даромад”ни хаёлқилиб сафарга отланишга чоғланаётганюртдошларимизгақараташундайдегимизкелади:Халқимиз"ўзга юртни қилма орзу, ўзгаюртда ҳам бортош-у тарозу” деббежиз айтмаган. Оилангизни, болаларингизни ташлаб, олис юртдан бойлик излагунча, ўз куч-қудратингизни, билим ва салоҳиятингизни она юртимиз истиқболи йўлида сафарбар қилинг! Яхши пул топиш, бойиб кетиш илинжида бўйсунмас нафсга берилиш яхшилик билан тугамайди. Ўз уйи-ўлан тўшагида, оиласи бағрида яшаб, атрофидагиларга, Ватанига наф келтириш инсон учун энг катта бахт эканини унутмайлик!

Марям АҲМЕДОВА,

туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

(Фото http://darakchi.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026