Жамият
👁 2,986
КИТОБХОНЛАРГА КАТТА СОВFА БЎЛДИ
Кутубхона - инсонлар маънавий озиқ оладиган маскандир. Ҳар сафар Манғит шаҳрига борганимда туманимиз оммавий ахборот воситалари жойлашган бинога кирмасдан кета олмайман.
Таҳририятдаги устозларим билан суҳбатлашаман ва ижод намуналарим юзасидан маслаҳатлар оламан. Энг қувонарлиси шундаки, у ерда "Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан ташкил этилган кутубхонадаги китоблар мутолаасидан баҳраманд бўламан.
Кутубхонада турли хил мавзуда, барча ёшдагилар учун китоблар мавжуд. Кутубхонанинг ташкил этилиши, айниқса, биз ёшлар учун катта совға бўлди.
Бундай маънавият марказларининг ташкил этилиши туманимиз ёшларининг ақл-идрокли, баркамол ва маънавиятли инсонлар бўлиб камол топишига замин яратади.
Юлдуз МАДАДОВА,
44-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶