15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 02:10
Жамият 👁 4,050

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Меҳр битиги

Ишқ ўтида девонаи Машраб бўлдинг,

Йўлимда пойлоқчи, йўл тўсар бўлдинг.

Ногаҳон нигоҳим тушса кимгадир,

Рашк азобида бўғмоқчи бўлдинг.

 

Илоҳим тушимда халоскор қилди,

Ўнгимда бир ишқни афсона қилди.

Нетай, муҳаббат қасри асира қилиб,

Жонимни жонингга пайваста қилди.

 

Барча ошиқларни қолдириб доғда,

Севгимиз фалакда ошкора бўлди.

Биз қурган қасримиз кошона бўлди,

Олти фарзанд андин нишона бўлди.

 

Энг сара мевазор, гул боғимиздан,

Ўн саккиз набира дурдона бўлди.

Аллоҳга минг бора шукрона айтиб,

Ҳар тонгда, ҳар шомда дуолар қилиб.

 

Етмиш баҳорингда жуфти гул бўлиб,

Шеър эмас, меҳр битдим мен сизни суйиб.

Эллик йилки сиз подшоҳ - мен эса вазир,

Шаҳзодалар доим хизматда ҳозир.

 

Аллоҳнинг неъмати – бахт-у-тахтимиз,

Бизга Ой бахт тилаган Ҳазрати Хизр.

Аллоҳни севгувчи ҳар бир мўъмин ҳам,

Бешак, шундай бахтга эришгай.

Жонгилбика Раҳим Бобожон қизи.

Хулоса

Ҳаёт худди дарёга ўхшар,

Орқасига қайтмайди оқиб.

Кексалар дер: - Умримиз ўтди,

Киприкни бир олгунча қоқиб.

Тоғ кабидир, - дер биров, – ҳаёт,

Чиққанингда ҳаракат аста.

Тушганингда хоҳла-хоҳлама,

Тезда ўзни кўрарсан пастда.

Яна дерлар: – Йиллар ўтади,

Боримизни ўғирлаб бир-бир.

Инсон зоти борки ҳаммаси,

Бу ҳолатга кўнишга мажбур.

Шундай бўлса не қолар биздан,

Ўйлантирар шу савол бот-бот –

Яхшилик қил – яхши яшарсан,

Ҳамда қолар сендан яхши от.

Демак, бундан чиқар хулоса:

Эзгуликка банд бўлиб яша.

Ҳаёт шудир – ҳар ким ҳам ундан,

Аъмолига олар яраша.

Аҳмад НАФАСОВ.

Биздан не қолади...

Биздан не қолади, азиз дўстларим,

Айтилган яхши сўз – ашъор қолади.

Биздан не қолади - азим бинолар

Қуролсак, қутлуғ ном – меъмор қолади.

 

Биздан не қолади, азиз дўстларим,

Ҳур диёр – жаннатга монанд қолади.

Чунки бизлар камолотга етказган,

Изимиз босувчи фарзанд қолади.

 

Биздан не қолади, азиз дўстларим,

Бажарган эзгу иш – аъмол қолади.

Яна не қолади – авлодлар учун,

Ўрнак бўлмоқликка тимсол қолади.

Гулнора ЮСУПОВА.

ТЎРТЛИКЛАР

Сендан кутганларим шумиди ҳаёт,

Менинг тилагимни бермадинг ҳайҳот?

Бахтсиз одамларга жоним куярди,

Ўша бахтсиз одам ўзимми, наҳот...

* * *

Йўқ, йўқ! Унутгин, деб ўтинма зинҳор,

Сен боқий эрурсан маъсум тилакда.

Унута олмайман, ахир номинг бор,

Биринчи муҳаббат деган йўлакда.

* * *

Дунёда ҳар инсон бебаҳо-сара,

Қадрига етамиз йўқотган замон.

Майли, йўлларига бир умр қара,

Бироқ у келмайди, шуниси ёмон!

 

Ўрозали РЕЙИМОВ.

Жон садаға

Ўзбек қизи дор ўйнар,

Дутор чертиб, тор ўйнар.

Хино босган кафт, бармоқ,

"Қайроқ”қа хумор ўйнар.

Аёлларни гул дедим,

Кулгуларин дур дедим.

Ҳай-ҳай кўз қамаштирган,

Жамолларин ҳур дедим.

Рўмолчаси қўлида,

Эзгу мақсад дилида.

Қадоқ қўллар чарчамас,

Истиқболнинг йўлида.

Жонимга жон дудоға,

Ўлдургадур адоға.

Ойдай, анбар юзларга,

Дейман шу жон садаға.

Зулфия ОЛЛАЁРОВА.

ЖЎРАЛАР

Гурлан йўлнинг чуқурларин биламиз,

Айланиб ўтишга амал қиламиз.

Текис келса шамол бўлиб еламиз,

Таксичига осон деманг, жўралар.

 

Куюк кўпирдан ўтсак, яхши юрармиз,

Текис йўлда тўхтамасдан "сурармиз”.

"Рейд” келса дарҳол қуён бўлармиз,

Таксичига осон деманг, жўралар.

 

Шамол бўлиб етсам "Вахум” йўлига,

Яхшилаб қарайман ўнгу-сўлимга.

"Саксон”да ҳайдайман туфлаб қўлимга,

Таксичига осон деманг, жўралар.

 

Бир амаллаб Манғит бозор борамиз,

Мижоз кутиб, йўл четида турамиз.

"ДАН” кўринса, дарров рулни бурамиз,

Таксичига осон деманг, жўралар.

 

Таниш кўрсак пешвоз чиқиб, тезлаймиз,

Сумкасини олмоқликни кўзлаймиз.

Ўзи тугул итини ҳам "сиз”лаймиз,

Таксичига осон деманг, жўралар.

 

Бир одамни талашамиз уялмай,

Сўкишамиз ҳатто тилни тиёлмай.

Баъзилар чиқади бизни қиёлмай,

Таксичига осон деманг, жўралар.

 

Машинани тўлдирмоқлик азобдир,

Гар чаққон бўлмасанг ҳолинг харобдир.

Тўрт одам миндирмоқ баъзан саробдир,

Таксичига осон деманг, жўралар.

 

Такси ҳайдаб, кўрганман мен ҳолимни,

Эҳтиёт қисм деб сотдим молимни.

Кўрмаганман мижозлардай золимни,

Таксичига осон деманг, жўралар.

 

Топган пулинг таъмирингга етмаса,

Майдалаб топганга ишинг битмаса.

Фарҳод айтар бензинимга етмаса,

Таксичига осон деманг, жўралар.

Фарҳод АВЕЗОВ, Намуна МФЙ.

КИТОБ ЎҚИНГ

Қўйинг энди интернетни,

Ташланг бугун телефонни.

Дўст танлашда адашманглар,

Энг яқин дўст китоб! Китоб!

 

Китоб аро зиё порлар,

Эзгуликлар, унар гуллар.

Майса, шудринг овози бор,

Тўрт фаслнинг парвози бор.

 

Кўз олдингиз чаман бўлар,

Гоҳо дарахт тилга кирар.

Табиатга шайдолик ва

Меҳрингиз ҳам ортиб борар.

 

Тарихингни билгин ўғлон,

Ҳушёр, огоҳ бўлгин ҳар он.

Дунё сирин очмоқ бўлсанг,

Китобдадир улуғ ирфон.

Зуҳра АҲМЕДОВА,

"Жайхун илҳомлари”

ННТ аъзоси.

ТЎРТЛИКЛАР

Болалик, қолдингми тушга айланиб,

Шўх-шодон югурган кўчаларимда.

Юрагим қаърида мангуга қолдинг,

Она деб узатган қўлчаларимда.

* * *

Қиз болага ибо-ю ҳусн ярашар,

Қалбида у билан севги ҳам яшар.

Орзулар уммонида дарёдек тошар,

Гулдек узиб қалбини сўндирманг фақат.

* * *

Борлиқ гўзалликка бурканган кунда,

Оппоқ қор кўнглимни ёритган тунда.

Қалбимда орзулар жўшар бир зумда,

Армонлар йироқда, қайғу йироқда.

* * *

Бахт  уйин қурайлик гўзал, бетакрор,

Иккимиздан ўзга кира олмасин.

Севги қуёш бўлиб нур сочсин унга,

Булутлар, гумонлар соя солмасин.

Насиба СУЛТОНОВА,

Мелиорация ва сув хўжалиги

касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

ФАРЗАНДЛАРИМ

Мeнинг фарзандларим – мeнинг иқболим,

Кeлажакка қўйган тамал тошларим.

Баъзан ўксиб қолсам, бўйларин кўриб,

Таскиндан тўкилгай кўздан ёшларим.

 

Улар Аллоҳ бeрган нeъматларимдир,

Эл ичра ҳурмат-у иззатларимдир.

Дунё эшигидан бeиз ўтмадим,

Улар элга қилган хизматларимдир.

 

Отасиз қолди, дeб ўкситмагайман,

Бургут-у лочинга чўқитмагайман.

Онали eтимни гул eтим дeйди,

Гулларни кафтимда опичлагайман.

 

Ҳаёт йўлларида eлкадош бўлиб,

Ҳар қандай ишда ҳам маслакдош бўлиб,

Тўғри йўлга бошлаб, қўлидан тутиб

Яшайман уларга дўст, йўлдош бўлиб.

 

Сирожиддин элга нур, қуёш бўлсин,

Оғабeгим юртга Бeк, оға бўлсин.

Улар ишқдан бунёд Тожмаҳалларим,

Пойларига гуллар поёндоз бўлсин.

 

Бўйлари бўйимдан ўтган бўйларим,

Фақат ширин хаёл ичра ўйларим.

Фақат сизга бўлсин жонларим фидо,

Юракдаги сeвги, наво, куйларим.

 

Ватан ишқи билан яшаса бўлди,

Ватан мeҳри асраб, ўссин бир умр.

Бағримни фарзандлар билан тўлдирдинг,

Аллоҳ, сeнга минг бор, минг бор ташаккур!

Гулойим БEГЖОНОВА,

11-сонли мактаб ўқитувчиси.

ВАТАН

Замин узра бир гўзал чаман,

Тинч, осуда юксалар ҳар он.

Амударё аталмиш макон –

Омон бўлсин Қиличбой элим.

Оби-ҳаёт – шўх дарёси бор.

Гавжум, гузар чойхонаси бор.

Меҳмоннавоз – анъанаси бор,

Омон бўлсин Манғитим менинг!

Тупроғи – дур, сувлари – гавҳар,

Уруғ сочсанг олтин, зар унар.

Бу заминда ноз-неъмат бисёр,

Омон бўлсин меҳнаткаш элим!

Парвозга шай полапонларин

Орзулари осмон қадар кенг.

Беллашганда дунё билан тенг,

Баркамол ул-қизларим менинг.

 

Роза ЙЎЛДОШЕВА,

"Дўрман” қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи, тарбиячи-педагог.

Катта бўлганда

 (Болаларга)

Улғайса хушфеъл бола,

Бўлади хушфеъл киши.

Ҳаммага маъқул келар

Унинг қилган ҳар иши.

 

Аълочи бола ўсиб,

Бўлар олим, инженер.

Фикр қилиб тун-у кун

Бир янгилик топсам, дер.

 

Спортни севган бола,

Кўрингани билан жўн.

Катта бўлса албатта,

Бўлар машҳур чемпион.

 

Хаёлга ошно бола

Юлдузлардан ўқир сир.

Улғайганда у балки,

Бўлмоқчидир фазогир.

 

Чинорой

ЎРИНБОЕВА.

Коллежим!

Устозлар мақташар гуруҳимизни,

Аҳилмиз ўттиз уч нафар ўқувчи

Илмга сарф этиб бор кучимизни,

Қўллаб-қувватлаймиз бир-биримизни.

Чунки бизни кутар порлоқ келажак,

Илм-у ҳунар билан топгаймиз иқбол.

Мустақил Ватанга кучлилар керак,

Куч-қудрат йўлига чорлар Истиқлол.

Гуруҳ раҳбаримиз доно, билимдон:

"Ҳар лаҳза ғанимат, ўқингиз, - дейди,

Telegram Instagram

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019