01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 13:31
Жамият 👁 5,136

САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВ РЕЗЕРВИДАГИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТ

САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВ РЕЗЕРВИДАГИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқароларга Ватанни ҳимоя қилиш мажбурияти ва бурчини юклайди. Ватанни ҳимоя қилиш институти турли ҳуқуқий воситалар, шу жумладан давлат хизматининг алоҳида тури сифатидаги ҳарбий хизматни таъсис этиш йўли билан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ ҳарбий хизматнинг муддатли ҳарбий хизмат, сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат, шартнома асосида ҳарбий хизмат, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати турлари мавжуд.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинади. Бу хизмат сафига йигирма етти ёшга тўлгунга қадар чақирилади.

Туман (шаҳар) чақирув комиссияси фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш бўйича белгиланган наряд бажарилганидан кейин чақирилувчиларни танлаш йўли билан сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Шундан сўнг, хизматга олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилиб, Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

Шартнома мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак. Шартнома тузишдан бош тортилган тақдирда эса махсус ҳисоб рақамига тўланиши керак бўлган пул бадаллари қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирилади. Фуқароларнинг пул бадали тўлашлари, хизмат мобайнида ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтишлари фуқаролар томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ шартлари ҳисобланади.

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар томонидан махсус ҳисоб рақамига тўланадиган пул бадали суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 27,5 баравари миқдорида белгиланган.

Шуни қайд этиш жоизки, пул бадаллари сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ёки унинг кафили томонидан Давлат тижорат Халқ банки филиаллари орқали «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига шахсан тўланиши керак.

Бюджет маблағлари ҳисобига пул бадали тўлаш қатъиян таъқиқланади.

Томонларнинг келишувига кўра, тўлов шартномада белгиланган муддат мобайнида тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

Пул бадалини тўлиқ миқдорда тўлаган шахслар сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтганидан кейин уларга сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматда бўлганликлари тўғрисида белги қўйилган ҳарбий гувоҳномалар берилади.

Пул бадали тўлиқ ҳажмда тўланмаган ёки унинг бир қисми тўланмаган тақдирда, шартнома шартларига мувофиқ, тўланмаган сумма (муддатида тўланмаган қисми) фуқародан суд тартибида ундириб олинади.

Бу маблағлар Молия вазирлигининг "Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари” махсус ҳисоб рақамида жамланади ҳамда мақсадли равишда муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотини оширишга ва уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга, шунингдек сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар билан ҳарбий йиғинлар ўтказишга йўналтирилади.  

Шавкат Ҳайдаров, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия подполковниги.

(Фото: http://jizmehnat.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026