14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:05
Фан ва таълим 👁 5,318

АМУДАРЁ: У ҲАҚДА БИЛАСИЗМИ?

АМУДАРЁ: У ҲАҚДА БИЛАСИЗМИ?

Воҳамиздаги жамики тирикликнинг асоси жўшқин Амударёмиз эканлигини тан олиб яшасак-да, у ҳақда кўпчилигимиз жуда кам маълумотга эгамиз. Қуйида баён этилган фикрларни ўқиш – ҳар биримиз учун фойдалидир.

Амударё – Туркистон ўлкасидаги энг серсув, йирик дарё ҳисобланади. Амударёни юнон ва римликлар Оксус ёки Оксос, араблар Жайхун, маҳаллий халқлар дастлаб Ўкуз, Балх, Вахш, сўнгра Амул деб атаганлар. Амударё қуйи ва ўрта тўртламчи даврда Қорақум орқали ўтиб, Каспий денгизига қуйилган, тоғлардан сув оқими билан келтирилган оқизиқлар натижасида қумлар таркиб топган. Юқори тўртламчи даврда Амударё ҳозирги ўзани бўйича оққан. Оқимининг бир қисми жанубга оқиб, ҳозирги Ўзбўй ўзанини вужудга келтирган ва Каспий денгизига қуйилган. Шу даврда Сариқамиш бўйи дельтаси таркиб топган. Милоддан аввалги 3- ва 2-минг йилликлар орасида Амударё ҳозирги Туямўйин қисиғидан шимолга - Оқчадарё ўзанида оқиб, Орол денгизига унинг жануби-шарқидан қуйилган ва Оқчадарё дельтаси таркиб топган. Милоддан аввалги 2- ва 1-минг йилликларда Амударё  ҳозирги йўналишда, яъни Орол денгизига жанубдан қуйила бошлаган. Ўша вақтдан бери Амударё Орол денгизига қуйилмоқда.

Амударё оқимининг бир қисми Сариқамиш кўлига ҳам бориб турган. XIII асрда Амударёда мўғул босқинчиларининг Хоразм давлатига ҳужуми вақтида (1220 йил) Амударёнинг чап қирғоғидаги дамба ва тўғонлар бузиб ташланган, натижада Амударё суви яна Довдан ва Дарёлиқ қуруқ ўзанлари орқали Сариқамиш ботиғига оққан. Кейинроқ тўғон ва дамбалар тиклангач, Амударё яна аввалги ўзани орқали Орол денгизига қуйила бошлаган.

XIV асрда ўзаро урушлар сабабли Амударё қирғоғидаги иншоотлар бузилган, сув яна Сариқамишга оққан, Ўзбўй ўзанида сув ҳатто Каспий денгизига йўналган. XVII аср бошида Амударёнинг чап қирғоғидаги тўсиқлар яна қайта тикланиши билан сув эски ўзани орқали оқа бошлаб, XVIII-XIX асрларда баъзан оқимнинг бир қисми Сариқамишга оққанлиги тарихий манбаларда қайд этилган.

Амударё юқори қисмида Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасидан оқади. Амударё Афғонистон тоғларининг шимолий ён бағридан 4950 метрбаландликдаги музликдан бошланади. Воҳондарё Помирдаги Зўркўлдан чиқиб келадиган Помир дарёси билан қўшилгандан кейин, Панж деб аталади. Панжга ўнгдан Ғунт, Бартанг, Язғулом, Ванж, Қизилсув ирмоқлари келиб қўшилади. Ниҳоят, энг йирик ва серсув ирмоғи — Вахш дарёси қўшилгандан сўнг Амударё номини олади. Бу қисмида унга яна чапдан Қундуздарё, ўнгдан Кофарнихон, Сурхондарё қўшилади. Шерободдарё  суви эса Амударёга аҳён-аҳёнда етиб боради, ундан ғарбдаги Кўҳитангдарё суви ҳам йўл-йўлакай экин майдонларини суғоришга сарф бўлади. Сурхондарё қуйилгандан кейин Амударёга то Орол денгизига етгунча 1200 км. дан зиёд масофада бошқа ирмоқ қўшилмайди. Зарафшон билан Қашқадарё эса Амударёнинг қадимий ирмоқлари бўлиб, уларнинг суви бутунлай суғоришга сарфланади.

Амударёнинг асосий сув режими унинг юқори, тоғли қисмида шаклланади. Бу жойда Амударё тор, баъзан чуқур ва нишаби катта ўзандан оқади. Ўзан ўрта ҳисобда ҳар бир км.га 4 метрдан (айрим жойларда эса 10 метрдан ҳам кўп) пасайиб боради. Шу туфайли дарё жуда тез оқади,оқимнинг тезлиги 4-6 м3/сек. Дарё водийси ҳам тор, у Помир тоғ тизмасига кирувчи тик кўтарилган қояли тоғларни айланиб ўтади. Тоғ ораларидан жўшқин ирмоқлар келиб қўшилади. 

Амударё Сурхондарё қўшилгандан сўнг текисликдан оқа бошлайди ва тахминан Каркидан Питнаккача бўлган оралиқни дарёнинг ўрта оқими, деб ҳисоблаш мумкин. Дарё текисликка чиққач, Қорақум ва Қизилқум чўлларидан ўтиб, Орол денгизига қуйилади. Ўрта қисмида ўзаннинг ўртача кенглиги 1500 м., оқимининг тезлиги катталигидан (2-3 м/сек) ўзан ва қирғоқларини муттасил емиради, шу сабабли ўзан доимо ўзгариб туради. Амударёнинг ўрта ва қуйи оқимида айниқса, Хоразм воҳаси ва Қорақалпоғистонда  (Урганч, Элликқалъа) қирғоқларнинг ўпирилиш ҳодисаси — дейгиш кузатилади. Кейинги даврда дарё ўзанининг ювилиши ҳам кузатилмоқда. 1990 йиллардан Амударё қуйи оқими Туямўйин сув омбори орқали бошқарилгач, бу ерларда дейгиш ҳодисасининг таъсири бир оз пасайди.

Текисликда Амударё водийсининг эни 10—15 км. бўлиб, айрим жойларда 20—25 км.га етади. Водий кенгайган жойда учта терраса вужудга келган. Дарёнинг паст тоғлар орасидан ўтган жойларида водийнинг эни 350—380 м. дан ошмайди.Текислик қисмида дарёнинг ҳар иккала соҳилида қум гилдан таркиб топган, эни 2—3 км. келадиган қайирлар учрайди. Амударёнинг қуйи оқими Питнак яқинидаги Туямўйин қисиғидан то Орол денгизига қадар боради, қуйи оқимининг узунлиги  500 км., шундан 325 км. Нукус билан Орол денгизи оралиғига — дарёнинг ҳозирги дельтасига тўғри келади. Амударё серсув дарё, музлик ва қорлардан сув олади, ҳавзасида 1000 га яқин музлик (шу жумладан, Ер куррасидаги энг катта тоғ-водий музлиги — Федченко музлиги) бор. Сув йиғиш ҳавзасида катта майдонларни қорликлар эгаллаган.

Амударёда энг кўп сув оқими июнь -июлда, энг кам оқим декабрь — мартда содир бўлади. Қиш мавсумида фақат грунт ва зовур сувлари ҳисобига тўйинади.

Амударёнинг оқизиқларида ўсимликлар учун озиқ бўлган оҳак, калий, фосфор каби минерал моддалар бор. Йирик сув омборлари қурилиши натижасида дарё сувининг лойқалиги кескин камайди. Амударё ҳавзасидаги воҳалардан зовур ташламаларининг қарийб ярми дарёга оқизилиши сув шўрлигининг ортишига сабаб бўлмоқда.

Амударёнинг суғоришда аҳамияти жуда катта. Чоржўй ва Хоразм воҳалари ерлари қадимдан суғорилиб, деҳқончилик қилиб келинади. Амударёнинг сув заҳираларидан кенг миқёсда фойдаланиш саксонинчи йиллардан авж олиб кетди. Дарёнинг юқори қисмида Вахш, Кофарниҳон, Сурхондарё каби ирмоқларидан каналлар чиқарилиб, Тожикистон ва Ўзбекистонда янги ерлар ўзлаштирилди. Ўрта оқимида 1954 йилда Қорақум канали қурилиши бошланди. Бухоро ерларини Амударё суви билан суғориш учун Аму-Қоракўл канали, Аму-Бухоро машина канали, Қарши магистрал канали қурилди. Амударё қуйи қисмида Тошсоқа, Шовот, Қиличниёзбой, Қипчоқ, Бўзсув, Суэнли, Пахтаарна, Қизкеткен, Кегайли, Қувонишжарма ирригация тизимларининг таъмирланиши натижасида 1974 йилда Тахиатош гидроузели  ва 1978 йилда Туямўйин гидроузели қуриб битказилди, дарёдан каналларга сув олиш ҳажми кўпайди.

Ҳозирги кунда Амударёнинг эски ўзанлари изидан Дарёлиқ ва Кўлли ташламалари ишга туширилган. Хоразм воҳасидан ер ости шўр сувлари Сариқамиш кўлига шу ташламалардан оқизилмоқда. Амударёнинг қуйи қисмида 60-йилларда ҳар бирининг узунлиги қарийб 100 км. бўлган бир неча йирик коллекторзовур тармоқлари қурилди. Уларнинг ўртача йиллик сув сарфи қарийб 5 — 20 м/сек. чамасида бўлиб, кўпчилиги сувини Орол денгизининг қуриб қолган қисмига қуймоқда. Амударё ҳавзасида сув тақчиллигининг кучайиши билан сув заҳирасидан оқилона фойдаланиш муаммоси тобора кескинлаша бошлади. Амударёнинг сув оқимини фақат мавсумлараро тартибга солишдан ташқари, кўп йиллик сув оқимини ҳам тартибга солиш зарур бўлади.

Хуллас, халқимизни беминнат оби ҳаёт билан таъминлаб турган қадимий дарёмиз суви бугунги кунда ўта оқилона муносабатда бўлишни тақозо этмоқда. Зеро сув – ҳаёт манбаидир.

Отабек ХИДИРБОЕВ,

Иномжон ТУРСУНБОЕВ,

НДПИ қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейи тарих фани ўқитувчилари.

(Фото - http://xorazm.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019