12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:39
Саломатлик 👁 4,217

СИЛ ВА НАФАС АЪЗОЛАРИНИНГ СУРУНКАЛИ НОСПЕЦИФИК КАСАЛЛИКЛАРИ

СИЛ ВА НАФАС АЪЗОЛАРИНИНГ СУРУНКАЛИ НОСПЕЦИФИК КАСАЛЛИКЛАРИ

Нафас аъзоларининг сурункали носпецифик касалликлари бўлган беморлар сил билан касалланиш хавфи юқори бўлган шахслар гуруҳини ташкил қилади. Ўпканинг сурункали носпецифик касалликлари, кўпинча умумий иммун реакциялар сусайиши замирида кечади ва ўпкада локал (маҳаллий) иммунитетнинг турли-туман бузилишлари билан кузатилади. Шунга боғлиқ ҳолда сил билан касалланиш хавфи ҳақиқатдан ҳам ортиб бормоқда.

Ўпканинг носпецифик яллиғланишли касалликлари кўпинча узоқ муддат кечувчи сил билан асоратланади, сўнгра эса унинг тузалиши ўпкадаги силдан кейинги қолдиқ ўзгаришлар билан бирга кузатилади.

Сил касаллигида ўпка тўқима ва бронхларида носпецифик жараёнларнинг пайдо бўлиши бронхларнинг фиброзли деформацияси ва дренаж функцияси бузилишига боғлиқ. Носпецифик яллиғланиш тарқоқ ва айниқса фиброзкавакли ҳамда цирротик силнинг доимий морфологик ва клиник компоненти ҳисобланади. Бундай яллиғланиш жараёнининг кучайиб бориши касалликнинг ўлим билан тугаш сабабларидан бири ҳисобланади. Емирилиш ёки кавак бўшлиғини дренажловчи бронхнинг турли даражадаги шикастланиши билан кузатиладиган бронхит деструктив ўпка силига олиб келади. Бронх ёриғи шиллиқ қават инфильтрацияси ёки чандиқли стеноз ҳисобига кўпинча торайган бўлади. Силда кузатиладиган одатдаги сурункали бронх - ўпка носпецифик яллиғланиш касалликлари - сурункали бронхит, бронхоэктазлар, эмфизема, сурункали пневмония ҳисобланади. Фаол сил билан хасталанган беморларда носпецифик яллиғланишнинг қўшилиши, йўталнинг кучайиши, ҳансираш, цианоз (кўкариш) пайдо бўлиши билан намоён бўлиши мумкин. Бунда балғам миқдори кўпаяди, унда турлича патоген микрофлора бўлади. Тана ҳарорати ошади, умумий қон таҳлилда лейкоцитоз, эритроцитлар чўкиш тезлиги ошиши кузатилади. Носпецифик яллиғланиш билан асоратланган фаол сил беморларда специфик кимётерапияни кучайтириш лозим. Носпецифик яллиғланиш жараёнларини чеклаш учун таъсир доираси кенг антибиотикларни тавсия этишда уларнинг силга қарши препаратлар билан ўзаро таъсирини ҳисобга олишга тўғри келади.

Ўпкасида силдан кейинги қолдиқ ўзгаришлар мавжуд беморлар сурункали бронхитда ва айниқса бронхоэктазлар соҳасида яллиғланиш мавжуд бўлганда балғамли йўтал қийин нафас олиш ёки қийин нафас чиқариш билан кечадиган ҳансирашдан шикоят қилишади. Одатда бу клиник белгилар илгари силни ўтказмаган беморларга нисбатан камроқ намоён бўлади. Кўриниб турибдики, бу ҳусусият носпецифик яллиғланишнинг кўп ҳолларда ўпканинг юқори бўлакларда жойлашиши ва балғамнинг дренажланиши ҳамда ажралиши учун яхши шароит бўлиши билан боғлиқ.

Баъзан силдан кейинги ўзгаришлар соҳасида юзага келган ўткир зотилжам яққол заҳарланиш белгилари ва абсцессланишнинг клиник манзараси билан кечади. Бундай ҳолларда балғамда сил микобактериясининг бир марта топилиши ҳар доим ҳам ўпкада сил жараёни қўзғалганидан далолат беравермайди, балки бу нофаол сил ўчоғидаги ўпка тўқимасининг парчаланиши натижаси бўлиши мумкин. Зотилжам ва силнинг қайталаши ёки хуружнинг дифференциал диагнозида шуни ҳисобга олиш керакки, зотилжам нисбатан ўткир ҳансираш ва сезиларли миқдордаги нам хириллашлар билан кечади. Бунда ажралаётган балғам миқдори кўпаяди, йирингли бўлади ва носпецифик патоген микрофлорага эга бўлади, таъсир доираси кенг антибиотиклар тезда ўз таъсирини кўрсатади.


О.ҲАЛИМОВ,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

Г.АБДУЛЛАЕВА,

фтизиатрия бўлими мудираси.

(Фото - http://www.darakchi.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026