12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Жамият 👁 427

Тарих нафаси ва замонавий тарғибот: Чилпиқ қалъасидаги халқаро промо-тур

Тарих нафаси ва замонавий тарғибот: Чилпиқ қалъасидаги халқаро промо-тур

2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати арафасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси ва бетакрор туристик салоҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида “Uzbekistan Road Trip to World Cup 2026” номли йирик халқаро промо-тур лойиҳаси изчил давом этмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасидаги навбатдаги манзил сифатида Чилпиқ қалъаси танлангани бежиз эмас. Қадимий тарих ва сир-синоатларга бой ушбу маскан нафақат археологик ёдгорлик, балки бутун Қорақалпоғистон Республикаси туристик салоҳиятининг ёрқин тимсолидир.

13 апрель куни промо-тур иштирокчилари Чилпиқ қалъасида тантанали равишда кутиб олинди. Миллий руҳ акс этган фольклор жамоаларининг чиқишлари меҳмонларга унутилмас таассуротлар улашди. Қадимий куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва анъанавий маросимлар орқали меҳмонлар халқимизнинг бой маданияти ва меҳмондўстлигини чуқур ҳис этишди.

Шундан сўнг, кенг аудиторияга эга блогерлар томонидан Чилпиқ қалъаси ҳақида турли форматдаги медиа-контентлар — видеороликлар, фотожамланмалар, ҳикоя ва репортажлар тайёрланди. Ушбу контентлар халқаро ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилиб, Ўзбекистоннинг туристик жозибадорлигини намоён этишга хизмат қилмоқда.

Тадбир давомида ҳудуд ёшлари ҳам фаол иштирок этиб, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган тарихий обидалар, қадимий урф-одатлар ва миллий қадриятлар ҳақида янги билимларга эга бўлишди. Бу эса ёш авлоднинг миллий ўзликни англаш, тарихга ҳурмат руҳида тарбияланишида муҳим аҳамият касб этади.

Промо-тур дастурига кўра, иштирокчилар Тахтакўпир туманидаги Қаратерен туристик мажмуаси ҳамда Тахтобе туристик мажмуасига ҳам ташриф буюришлари режалаштирилган. Ушбу масканлар ўзининг табиий гўзаллиги, экологик тозалиги ва ўзига хос ландшафтлари билан сайёҳларни ўзига ром этади.

Бугунги кунда ички туризмни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, Қорақалпоғистон каби тарихий масканларга бой ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги йўналишларни очиш, хизматлар сифатини ошириш орқали нафақат хорижий сайёҳларни, балки маҳаллий туристларни ҳам жалб этиш мумкин.

Ички туризмнинг ривожланиши ҳудудий иқтисодиётнинг жонланишига, янги иш ўринларининг яратилишига, миллий ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг кенгайишига хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, “Uzbekistan Road Trip to World Cup 2026” каби лойиҳалар нафақат халқаро имижни мустаҳкамлаш, балки ички туризмни рағбатлантиришда ҳам муҳим платформа вазифасини ўтамоқда.

Чилпиқ қалъасида ўтказилган мазкур тадбир яна бир бор шуни кўрсатдики, Ўзбекистон — бу нафақат бой тарих, балки замонавий туризм имкониятлари мужассам бўлган мамлакатдир. Қорақалпоғистоннинг бетакрор табиати, сирли тарихий обидалари ва самимий инсонлари эса уни алоҳида жозибадор масканга айлантиради.

Бундай ташаббуслар орқали Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти дунё миқёсида тобора кенг танилиб бораверади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026