ЯЙРАБ ИШЛАЙДИГАН ЗАМОН КЕЛДИ
Мустақиллик – бу сўзни ҳар бир инсон дилидан ўтказар экан, унинг кўз олдида Ватанимизнинг кечаги ва бугунги кундаги қиёфаси гавдаланади. Мана, Ўзбекистон Республикасининг Мустақил давлат сифатида ўз эрки, ўз ҳуқуқига эга бўлганига ҳам 25 йил тўлиш арафасида. Ушбу қисқа йиллар ичида мамлакатимизда буюк ўзгаришлар амалга оширилди.
Ер юзининг кўпгина жойларида урушлар, босқинчиликлар бўлаётган бир даврда элимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ота-оналар фарзандлари кўзларида порлаётган қувончдан бахтиёрдирлар. Айниқса, Юртбошимизнинг оналар ва болаларга, уларнинг соғлигига эътибори бунинг яққол далилидир.
Бу эътибор бизнинг туманимизда ҳам ўз аксини топган. Туманимизда қурилиб, ишга туширилган мактаблар, улардаги замонавий спорт майдончаларида спортнинг ҳар хил турлари билан шуғулланаётган ёшларни кўриб, дилинг яйрайди, уларга ҳавасинг келади.
Туманимиздаги ҳар бир мактабда жонкуяр, фидойи устозлар ўқувчиларнинг ёзги таътилда мазмунли дам олишлари учун беллашув, турли учрашувлар, ота-оналар билан суҳбатлар, мусобақалар ташкил қилмоқдалар. Хусусан, яқинда бизнинг 76-сонли мактабимизнинг 2-синф ўқувчилари орасида "Қувноқ стартлар” мусобақаси бўлиб ўтди. Бу мусобақа Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи қошидаги спорт майдончасида ўтказилди. Мусобақани ўқитувчилар Гулширин Исмоилова, Нусрат Камолов, Самад Бахтиёров, Расул Хўжамуродовлар ташкил қилдилар. Ўтказилган тадбирдан ўқувчиларгина эмас, ота-оналар ҳам жуда хурсанд бўлдилар. Ота-оналар мактаб маъмурияти ва устозларга чексиз миннатдорчилик билдирдилар.
Биз бу билан болаларимиз ҳар қандай ижобий янгиликка интилувчан эканлигини ва улар билан кўп ижодий ишлашиш лозимлигини ҳис қилдик. Бизга бундай имкониятларни берган. мустақиллигимизнинг 25 йиллик байрами билан барча юртдошларимизни табриклайман.
Тамара МАДАДОВА,
76-сонли мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.
(Фото - http://uz24.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶