12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:45
Қишлоқ хўжалиги 👁 370

ЗАМОНАВИЙ ТEХНОЛОГИЯЛАР — ЮҚОРИ ҲОСИЛ ВА САМАРАДОРЛИК ГАРОВИ

ЗАМОНАВИЙ ТEХНОЛОГИЯЛАР — ЮҚОРИ ҲОСИЛ ВА САМАРАДОРЛИК ГАРОВИ

Амударё туманида қишлоқ хўжалигида илғор технологияларни кенг жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда фермерлар учун қулай ва самарали иш усулларини оммалаштиришга қаратилган амалий семинарлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Чойкўл овулидаги “Чойкўл–Дўстлик” фермер хўжалиги пахта майдонида бўлиб ўтди.

Ғўза парвариши ва замонавий агротехнологияларни амалиётга татбиқ этишга бағишланган ушбу семинарда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда агрономлар иштирок этдилар.

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва инновацион технологияларни кенг қўллаш давр талаби бўлиб қолмоқда. Айниқса, пахтачилик тармоғида замонавий техникалардан фойдаланиш меҳнат унумдорлигини ошириш, харажатларни камайтириш ва ҳосилдорликни юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Семинар давомида ана шундай илғор ечимлардан бири бўлган замонавий дронлар ёрдамида ғўза баргларини озиқлантириш ишлари амалий тарзда намойиш этилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу замонавий қурилмалар қишлоқ хўжалигида янги имкониятларни очиб бермоқда. Мазкур дронлар юқори аниқликда ишлаши, дори воситаларини тенг ва сифатли пуркаши ҳамда катта майдонларни қисқа вақт ичида қамраб олиши билан ажралиб туради.

Семинар иштирокчиларига дронларнинг техник имкониятлари ва амалий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, пахта майдонларида одатда гектарига 10–15 литр ишчи эритма сарфланиши ҳисобга олинса, 100 литр сиғимли битта тўлдириш билан ўртача 6–10 гектар майдонга ишлов бериш мумкинлиги қайд этилди. Бу эса қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишларни бажариш имконини яратади.

Шунингдек, ушбу дронларининг кунлик иш унумдорлиги ҳам эътиборга молик. Иш шароити, логистика ва техник таъминотга қараб, бир соат давомида 15–25 гектар майдонга ишлов бериш мумкин. Кун давомида эса 120–200 гектар, яхши ташкил этилган шароитларда эса 200 гектардан ортиқ майдонни қамраб олиш имконияти мавжуд.

Мутахассислар томонидан таъкидланганидек, ушбу технологиянинг энг муҳим афзалликларидан бири – унинг иқтисодий самарадорлигидир. Дори воситалари сарфи 20–30 фоизгача қисқаради, сув ресурслари сезиларли даражада тежалади. Трактор ва бошқа анъанавий техникаларга нисбатан ёқилғи харажатлари деярли талаб этилмайди. Бу эса фермер хўжаликлари учун харажатларни камайтириб, иқтисодий фойдани оширишга хизмат қилади.

Яна бир муҳим жиҳат — вақт тежалишидир. Одатда бир неча кун талаб қиладиган ишларни дронлар ёрдамида бир куннинг ўзида бажариш мумкин. Замонавий радар ва сенсорлар билан жиҳозланган ушбу қурилмалар кечки ва тунги вақтларда ҳам самарали ишлаш имкониятига эга.

Дрон технологияларининг ҳосилдорликка таъсири ҳам юқори баҳоланмоқда. Препаратлар экин майдонига бир хил тақсимланиши натижасида ўсимликларнинг озиқланиши яхшиланади, баргларнинг пастки қисмигача етиб борадиган пуркаш тизими эса биологик ва кимёвий воситаларнинг самарадорлигини оширади. Энг муҳими, техника далага кирмагани сабабли тупроқ зичлашмайди, ғўза илдиз тизими зарар кўрмайди.

Семинар давомида меҳнат унумдорлигини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Дронларни бошқариш учун атиги бир ёки икки нафар оператор етарли бўлиб, оғир қўл меҳнати сезиларли даражада камаяди. Қурилмалар майдонларга юқори аниқликда ишлов беради, қайта сепиш ёки айрим ҳудудларни қолдириб кетиш ҳолатларининг олдини олади.

Тадбир якунида соҳа мутахассислари ва фермерлар замонавий технологияларни кенг жорий этиш қишлоқ хўжалиги самарадорлигини янада ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлишини таъкидладилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026