КУЮК КЎПИРДА ИСТИҚЛОЛ ТАНТАНАСИ
Яқинда Куюк кўпир овулида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси тасдиқлаган режага асосан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган ғояни ифодаловчи байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир 2016 йилнинг "Соғлом она ва бола” деб номланиши муносабати билан қурилган спорт майдончасининг очилиш маросими билан бошланди. Майдонча шу заҳоти футбол ўйнаётган ёшлар, беланчак учаётган болаларнинг қувноқ овозларига тўлиб кетди.
Фуқаролар йиғини раиси Рашид Ерлапасов табрик нутқи билан тадбирни очди ва йиғилганларни тадбир меҳмонлари билан таништирди. "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Р.Рўзметов маҳалла аҳлини мустақиллигимизнинг 25 йиллиги билан табриклади.
Маҳалла кексаларидан Бобожон Эрназаров, маҳалла имоми Ҳабибулла Эшимбетовлар барчани байрам билан қутлаб, ҳозирги ҳаётимизнинг ҳар лаҳзасини қадрлашимиз, истиқлолни тобора мустаҳкамлашга ҳисса қўшишимиз ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ходими О.Бегимов бошчилигидаги санъаткорлар дилрабо қўшиқлар куйлаб, тадбир қатнашчиларини хушнуд қилдилар. Байрам тадбирида туманимизнинг таниқли ижодкорларидан Шомурод Хўжанов, "Тараққиёт кўзгуси” газетаси жамоатчи мухбирлари Жамила Янгибоева, Зулфизар Раҳимбоева, Шаҳзод Қурбонбоевлар иштирок этиб, ўзларининг она Ватанимизга, истиқлолимизга бағишланган шеърларидан ўқиб бердилар. Тадбир охирида маҳалла фаолларига байрам совғалари берилди.
Аҳмад НАФАСОВ,
"Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶