Маҳаллада байрам
Яқинда Бобур номли овулда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда овул меҳнаткашлари мустақилликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар тинглаб, дилрабо рақслар томоша қилдилар.
Байрам тадбирида овулдаги энг ободон ва кўкаламзор кўча, мустақиллик туфайли қадр топган энг яхши тадбиркор, энг намунали оилалар ҳам танланди. Бунинг учун овулдаги Давлатбой Абдуллаев раислик қилаётган "Қўнғирот овул”, Ўролбой Раҳимов бошчилигидаги "Биринчи Саид овул”, Рустам Ўрозбоев раислигидаги "Иккинчи Саид овул” ҳамда Сотимбой Самандаров раислик қилувчи "Нукус овул” маҳаллалари ҳаётини акс эттирувчи альбомлар намойиш этилди. Тадбир ташкилотчилари бу маҳаллаларни, тадбиркорлик субъектларини, хонадон ва оилаларни бориб кўрдилар.
Байрам тадбири якунида "Энг ободон кўча”, "Энг намунали оила” йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланиб, рағбатлантирилди. Ўролбой Раҳимов раҳбарлигидаги "Биринчи Саид овул” маҳалла гузари "Энг намунали кўча”, Баҳодир Қутимбоев оиласи "Энг намунали оила” деб топилди.
Мустақиллик йилларида тобора гўзал қиёфа касб этаётган Бобур номли овулнинг ҳар бир маҳалласи ва кўчасига шу куни байрам шукуҳи ўзгача тароват бағишлади.
(Ўз мухбиримиздан).
(Фото-http://genomics.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶