01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 18:23
Жамият 👁 1,641

КЎНГЛИМДАГИ КУВОНЧ – МУСТАҚИЛЛИК ТУФАЙЛИ

КЎНГЛИМДАГИ КУВОНЧ – МУСТАҚИЛЛИК ТУФАЙЛИ

Баъзан давраларда маданий ҳордиқ ҳақида сўз очилса, кўпчилик сиҳатгоҳларда дам олиш, бирор маданий-маърифий тадбирда иштирок этиш ёки мириқиб телевизор кўришни афзал, деб билишади. Тўғри, инсоннинг ҳаётида бундай ҳордиқ чиқариш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Сиҳатгоҳларда дам олиб, ҳаво алмаштириш, кўнгилочар тадбирларда иштирок этиш ҳам маълум маънода соғлигимиз учун фойдали. Лекин менга қолса, мириқиб дам олиш ва асабларни тинчлантиришнинг энг мақбул йўли – шахмат спорти билан шуғулланиш, дердим.

Мен ҳозир 80 ёшдаман, 65 йилдан бери шахмат менинг энг яқин ҳамроҳим. Умрим давомида турли вазифаларда ишладим. Фермер хўжалиги раҳбарлигидан нафақага чиқдим. Қаерда, қандай вазифада ишласам-да, шахматдан бир кун ҳам айро тушганим йўқ. Ҳатто 1981 йилдан 1992 йилгача Қорақалпоғистон Республикаси шахмат терма жамоасига тренерлик қилдим. Оиламизда эса ўғил-қизларим, келин-у невараларимнинг барчаси шахматчи. Қизларим Гулнора ва Муборак Раҳимовалар шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси чемпионатида иштирок этишиб, бир неча марта ғолиб бўлишди. Иккала қизим ҳам шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионлари. Раҳматжон ўғлим эса БЎСМда тренер, невараларим Азимжон Раҳимов ва Сабоҳат Раҳимовалар яқиндагина ўз ёшлари тоифасида Қорақалпоғистон чемпионлари бўлишди. 18 нафар невараларимнинг барчаси спортнинг бу тури билан доимий шуғулланишади.

Шахматни ақл гимнастикаси дейишади. Бу – жуда тўғри! Мен шу нуроний ёшимда ҳам бемалол ёшлар билан беллаша оламан. Хотирам жуда яхши, ўзимни ҳамиша тетик ҳис қиламан. Мамлакатимизда ёшларга, ҳатто биз кексаларга ҳам беқиёс ғамхўрликлар кўрсатилаётганидан, фарзандларим соғлом ва бахтиёр ҳаёт кечираётганидан қувониб кетаман. Тўғрисини айтай, умрим бино бўлиб бундайин фаровонликни, эркинлик ва бағрикенгликни, тўкин-сочин ҳаётни кўрганим йўқ. Кўриб, ҳис қилаётганларим, кўзимни қувонтириб, қалбимда ғурур уйғотаётган туйғуларим – бу фақат ва фақат мустақиллик туфайли!  Мустақиллик – халқимизга наинки озодлик ва эркинлик, балки тинчлик, тўкин-сочин ҳаёт берди, ўз орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун чексиз имконлар ато  этди! Биз бундай дориломон кунларнинг қадрига етишимиз керак. Бу бахт ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Дунёнинг қайсидир бурчакларида кексалар, болалар оғир меҳнатга жалб қилинган. Нонга зор, сувга, ҳатто мусаффо ҳавога зор миллионлаб инсонлар бор. Бизнинг мамлакатда эса халқимизнинг бахт-саодатга чулғаниб яшаши учун давлатнинг ўзи бош-қош. Бундан ортиқ бахт, бундан зиёда эътибор ва ғамхўрлик йўқ, азизлар!

Биз – кекса авлод вакиллари ҳар бир ишимиз, ҳар бир сўзимиз, интилишларимиз билан ёшларга ибрат бўлмоғимиз керак. Ёшлар биздан бугунгидай ободлик, тинчликнинг қадрига етишни ўргансинлар, ҳаёт деб аталмиш улкан карвон-да адашиб қолмасликка, бор куч ва билимини  эзгуликка, истиқлол ғояларини мустаҳкамлашга сарфлаб яшамоқни одат қилсинлар. Истиқлолнинг истиқболи янада юксак бўлсин! Барча юртдошларимизга мустақиллик байрами муборак, азизлар!

Бекжон РАҲИМОВ,

спорт фахрийси,

Манғит шаҳрининг "Дўстлик” маҳалласи.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026