ПРЕЗИДЕНТ ХОТИРАСИ ЭЪЗОЗЛАНДИ
Ўзбекистон Республикасининг бугунгидек изчил тараққиёти юртимизни мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, қудратли давлатга айлантира олган Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан боғлиқ. У мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган буюк юксалишларнинг ташаббускори ва раҳнамосидир.
Ислом Каримов суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун "Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, "Мустақиллик” ва Амир Темур орденлари билан, шунингдек, бир қанча хорижий давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотларнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган, университет ва академияларнинг фахрий фан доктори ҳамда академиги этиб сайланган эди.
У Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбоби эди.
Президентимиз "Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак”, дея бонг уриб қўймасдан, ҳамдўст барча давлатлар раҳбарларини ҳам аҳил-иноқ ва ўзаро ҳамкорликда тотув яшашга даъват этди ва маълум маънода бунга эришди ҳам.
Шу боисдан-да Юртбошимизнинг вафот этганлиги нафақат биз учун, балки барча тинчликсевар халқлар учун ҳам оғир йўқотиш бўлди.
Элим, юртим, деб яшаган инсон вафоти барчани чуқур изтиробга солди, халқимиз кўзларида ёш, кўнглида чексиз ҳурмат-эҳтиром билан азиз инсонини сўнгги йўлга кузатди.
Шу муносабат билан 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Юртимизнинг барча ҳудудларида мотам тадбирлари бўлиб ўтди. 5 сентябрда эса Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига бағишланган эҳсон тадбирлари ўтказилди.
Туман ҳокимлиги ташкилотчилигида туманимизнинг тўртта ҳудудида ҳам Юртбошимиз хотирасига юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилган эҳсон тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирларда туман ҳокимлигидан вакиллар, меҳнат фахрийлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этдилар.
Эҳсон тадбирлари иштирокчилари муҳтарам эл отасининг буюк хизматлари ҳақида суҳбатлашдилар, охирати обод бўлишини тилаб, порлоқ хотираси ҳақига қуръон тиловат қилдилар.
Йиғилганларга эҳсон оши тортилди.
Ойгул РАЖАБОВА,
журналист.
Суратларда: эҳсон тадбиридан лавҳалар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶