12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:08
Жамият 👁 734

Хотира – муқаддас, қадр – азиз: Амударёда генерал-майор Хакимбой Халимовнинг ёрқин хотираси ёдга олинди

Хотира – муқаддас, қадр – азиз: Амударёда генерал-майор Хакимбой Халимовнинг ёрқин хотираси ёдга олинди

Инсон қадри, унинг эзгу амаллари ва қолдирган маънавий мероси йиллар ўтса-да, авлодлар қалбида яшашда давом этади. Айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хусусан, прокуратура тизимида кўп йиллар давомида қонун устуворлигини таъминлашга умрини бағишлаган, соҳада ўзига хос мактаб яратган фидойи инсонларни ёд этиш – бугунги кун ходимлари учун ҳам маънавий қувват, ҳам касбий масъулият манбаидир.

Амударё тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Баҳром Машарипов бошчилигидаги прокуратура жамоаси соҳа фахрийси Жумамурат Хайтбоев ҳамроҳлигида 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, генерал-майор Ҳакимбой Аширович Халимовнинг мангу қўним топган масканини зиёрат қилдилар. Қабр бошида Қуръон тиловат қилиниб, марҳумнинг руҳига дуолар қилинди. Зиёрат асносида фахрийлар ва ёш прокурорлар Хакимбой Халимовнинг серқирра фаолияти, унинг мураккаб вазиятларда қабул қилган одилона қарорлари, инсонийлик фазилатларини ёдга олдилар.

Хакимбой Халимов шунчаки раҳбар эмас, балки ҳақиқий маънода "халқ прокурори" эди. 1954 йилда таваллуд топган Хакимбой Аширович ўз меҳнат фаолиятини оддий терговчиликдан бошлаб, юксак салоҳияти ва тинимсиз меҳнати эвазига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори даражасигача кўтарилди. У киши қайси лавозимда ишламасин – хоҳ туман прокурори бўлсин, хоҳ Президент Халқ қабулхонаси мудири бўлсин, доимо оддий одамларнинг дардини тинглашга, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга интилди. Унинг ҳаёти қонун ҳимоячиси бўлишни мақсад қилган ҳар бир ёш учун ибрат мактабидир.

Бугунги кунда Амударё тумани прокуратураси ходимлари ҳам айнан Ҳакимбой Халимов каби устозлар ўгитларига амал қилган ҳолда, туманда қонунийликни мустаҳкамлаш йўлида хизмат қилмоқдалар. Прокуратура органларининг фаолияти фақатгина жиноятчиликка қарши курашиш ёки айбдорларни жазолаш билан чекланиб қолмайди. Замон талабига кўра, прокурор – бу ислоҳотчи, тадбиркорнинг кўмакчиси ва фуқаролар ҳуқуқининг ҳимоячисига айланган.

Айни пайтда Баҳром Машарипов бошчилигидаги туман прокуратураси жамоаси томонидан туманда ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг ижроси, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатилган. Ҳар куни ўтказилаётган фуқаролар қабули, сайёр учрашувлар ва мурожаатлар билан ишлаш жараёнида прокуратура ходимлари "Инсон қадри учун" тамойилини бош мезон сифатида қадрлаб, шунга мос равишда намунали фаолият юритмоқдалар.

Бундан ташқари, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар ва ҳуқуқбузарликлардан асраш борасидаги профилактик тадбирларда ҳам прокуратура ходимлари фаоллик кўрсатмоқда. Коррупцияга қарши курашиш, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш ва "яширин иқтисодиёт"га барҳам бериш каби долзарб йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳам айнан устозлар қолдирган "поклик ва ҳалоллик" мактабининг давомидир.

Зиёрат давомида прокуратура фахрийси Жумамурат Хайтбоев ва бошқалар марҳум генерални хотирлаб, унинг жуда талабчан, аммо ниҳоятда адолатли инсон бўлганини ёдга олдилар. У киши бирор ходимни асоссиз жазоламас, ҳар бир ишнинг тагига етишни талаб қилар эди. Энг муҳими, Ҳакимбой Халимов прокуратура органи ходими бўлсада самимий, меҳрли инсон қиёфасини асло йўқотмади. 2020 йилда, 66 ёшида бевақт орамиздан кетган бўлса-да, унинг ўгитлари шогирдлари учун йўлчи юлдуздир.

Амударё тумани прокуратураси томонидан амалга оширилган ушбу тадбир шуни кўрсатадики, тизимда авлодлар алмашинуви юз бергани билан, мақсад ва қадриятлар ўзгармайди. Ҳакимбой Халимов каби фидойиларнинг хотирасига кўрсатилган ҳурмат – бу аслида Ватанга, қонунга ва адолатга бўлган садоқатнинг ифодасидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026