Кичкинтойларнинг қадрдон муассасаси
Бола шахсининг шаклланишида мактабгача таълим муассасаларининг тутган ўрни ғоят муҳим. Чунки МТМда бола ёши ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда МТМлар учун белгиланган таълим-тарбия дастури асосида тарбияланади.
- Баъзан жонли мулоқотлар, табиат бағрига сайр-саёҳат, эртаклар олами билан танишиш болаларга олам-олам завқ бағишлайди, - дейди 5-сонли МТМ тарбиячиси Сайёра Собирова. - Шундай пайтда болалар ўз таассуротларини қувониб ҳикоя қилишга ошиқадилар. Бу эса болаларда эркин нутқ, муомала маданиятининг шаклланишида катта аҳамият касб этади.
Мазкур МТМда 75 нафар кичкинтойлар тарбияланмоқда. Жажжи болажонларнинг соғлом ва тетик улғайишлари учун муассасада барча шароитлар яратилган.
Суратда: (чапдан-ўнгга) тарбиячи Сайёра Собирова, услубчи Рая Қўнғиротова, тарбиячи Гуласал Қутимова, тарбиячи Меҳрибон Сапарова ва катта тарбиячи Роза Қурбониёзовалар ҳамиша бир-бирлари билан маслаҳатлашиб иш юритадилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶