ОТА-ОНАЛАР ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШСА...
Ёшлар маънавияти соғломлигига аввало оила масъулдир. Оилада муҳит соғлом бўлиши, ота-она фарзанди тарбиясига алоҳида эътибор бериши, фарзандининг таълим олишини назорат қилишлари керак. Касб-ҳунар коллежи ўқувчиси бўлган ўғил-қизининг ўқишга тўлиқ қатнашиши учун шароитлар яратиб бериши шарт. Кўпчилик ота-оналар масофа узоқлиги, йўлкира топаолмаслиги учун фарзандини ҳар кун ўқишга юбора олмаслигини айтишади. Лекин ана шу коллежга боришга йўлкира учун пул топа олмаётган ота-оналар фарзандининг қўлига 500-600 минг сўмлик уяли телефон олиб бериб қўйишибди-ку!
Ҳозирги кунда оилаларнинг ҳар бир аъзосида, ҳатто 10 яшар болакайнинг қўлида ҳам янги русумдаги уяли телефон борлигини ҳисобга олсак, халқимиз кундан-кунга фаровонлашиб, иқтисоди юксалиб бораётганини англаш мумкин.
Ўғил-қизларимизнинг ўқиб, билим олишлари учун ҳеч қандай тўсиқ бўлиши мумкин эмас.
Демак, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг тарбияли, билимдон ва жамиятда илғор шахс бўлишини истаса, энг аввало давлатимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан уларнинг самарали фойдаланишини таъминлашлари, фарзандлари эса бу имкониятларга ҳурмат назари билан қарашга ўрганиши зарур. Бола оилада янгиликларга интилувчан, ўзига ва атрофидагиларга нисбатан эътиборли бўлиб улғайса, у албатта келажакда яхши ва тарбияли инсон бўлиб вояга етади.
Фарида ҚАЛАНДАРОВА.
(Фото - http://uzedu.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶