12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Адабиёт 👁 3,626

СЎНГГИ БЕКАТ

СЎНГГИ  БЕКАТ

Олти ойлик синов муддати ҳам фойда бермади. Улар ажрашишга аҳд қилдилар. Суд қарори ўқилганда эркакнинг қўллари мушт бўлиб тугилди: "Сендан яхшироғини топмасамми!”

Аёлнинг ҳам кўнглидан шу кечди: "Бирор дурустроғи учраб қолар...”

***

Яхшироғи ҳам топила қолди. "Ўтириброқ” қолган қизни  аммаси топди. "Ҳамманинг кўзи куйсин, турмушга чиқмаганига уйлан!”

Кимнинг кўзи куйди, кимнинг  ичи куйди, билмади-ю, аммо "яхшироғи” деганга уйланди.

Қасрмонанд уйлар қурди, энг замонавий машина олди. Кўнглининг бир чеккасида, аҳён-аҳёнда қасос ўти ловуллаб қоларди: "кўриб, эшитиб, ичи ёнсин!”

Вақт деган малҳам, аста-секинлик билан бўлса-да барини ўз измига бўйсундиради. Қасос ўти ҳам бора-бора пасая бошлади, қўллари баъзан ўзи ҳам сезмаган ҳолда эски суратларга чўзилиб қолар, кўнглида ўзи ҳам тушуниб етмаган нимадир ғалаён  қила бошлар эди.

Бугун ишдан кеч қайтди, анча чарчаган, кайфияти ҳам йўқ эди. Хотини индамасдан бир чойнак чой, овқат келтириб қўйди-да  яна телевизорга тикилди. "Қандай келдингиз ҳам демайди-я”, хаёлидан кечди эркакнинг. Уй сукунат оғушида, хонадаги телевизор овозидан бошқа сас эшитилмасди. Эркак шифтдаги қандилга, атрофидаги хорижий мебелларга бир-бир разм солди. Ҳаммаси бисёр... Лекин нимадир етишмайди. Нима эди у? Эркакнинг хаёлига бир савол келди: "Нега хотиним ҳеч қачон "Яхши келдингизми?” демайди, мен билан бундай гаплашиб ҳам ўтирмайди. Бирор нарсадан қувонмайди, бирор нарсага қийналмайди, ҳеч нарса билан иши йўқ?” Негадир эсига собиқ хотинининг сўзлари тушди. "Бугун сиз ёқтирган овқатни пиширдим, еб кўриб, бир мақтаб қўйинг мени”.

Миясига келган фикрдан ўзи ҳам сесканиб кетди: Ажрашиб тўғри қилдимми?

***

Аёлга ҳам "дурустроғи” топилди. Сўкмайди, "қаёққа бординг?” демайди. Кун бўйи телевизор кўради ёки ётиб ухлайди. Бирор  иш қилгиси ҳам келмайди. Аввалига билинмаса-да бора-бора малол кела бошлади: "Эркакка ўхшаб рўзғорга қарашсангиз бўлмайдими?”

- Сенга индамасам, урмасам, сўкмасам, яна нима қилай? Ҳа, бир кунимиз ўтиб турибди-ку?

Аёлнинг ёдига собиқ эри келди. Ишдан қайтишида рўзғорга керак бўладиган нималарнидир кўтариб келарди. Сўкса ҳам, гоҳида бир шапалоқ тушириб қолса ҳам, баъзан ҳазиллашиб қўярди: "Хотинжон, қалайсиз энди?” Аёл шуларни эслаб, хўрсинди. Миясига келган фикрдан ўзи ҳам сесканиб кетди: "ажрашиб тўғри қилдимми?”

Бир танишининг тўйида улар учрашиб қолишди. Собиқ эр ва собиқ хотин ўзлари ҳам сезмаган ҳолда бир-бирини зимдан кузатдилар. Эр ҳам, хотин ҳам ўзларини жуда бахтли кишилардай тутишар, бир гапириб, ўн кулишар лекин иккисининг ҳам кўнглидан бир гап ўтар эди:

- Ажрашиб тўғри қилдимми?

***

Ҳаёт ҳамма вақт текис кечмайди. Бошимизга ҳар қандай балолар ёғилганда ҳам бир оз сабр, бир оз қаноат қилсак, ҳаммаси изга тушади.

Сулаймон пайғамбар ер юзини сўраган буюк ҳукмдор бўлган. Тахтда ўтирганида қўлидаги узукнинг кўзига тез-тез назар ташлаб қўяркан. Узук кўзида шундай сўзлар ёзилган экан:

"Бу кунлар ҳам ўтиб кетади”.

 Ҳайитгул ЙЎЛДОШЕВА.

(Фото - http://xabardor.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026