30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 07:18
Фан ва таълим 👁 2,688

МАКТАБДА КЕЛАЖАК УЛҒАЯДИ

МАКТАБДА  КЕЛАЖАК  УЛҒАЯДИ

Мустақиллик йилларида бизнинг мамлакатимизда таълим-тарбия ишларини ҳар томонлама яхшилашга алоҳида эътибор берилиб, барча вилоят ва туманларда бири-биридан кўркам таълим муассасалари бинолари қурилиб, эртанги кунимиз ворислари бўлган ёшлар ихтиёрига топширилди. Айни кунда бизнинг ёшларимиз ҳар томонлама қулай синф хоналарида таълим-тарбия олмоқдалар.

Бизнинг мактабимиз ҳам 2013 йилда реконструкция қилинди  ва   қўшимча 10 та хонали бино  қуриб фойдаланишга топширилди. Айни пайтда 28 синфда жами 583 нафар  ўқувчига 75 нафар ўқитувчи-мураббийлар таълим-тарбия бераяпти.

Таълим икки тилда: ўзбек ва қозоқ тилларида олиб борилаяпти. Таълим  муассасамизда янги замонавий жиҳозлар билан таъминланган кимё, физика, биология лабораториялари, компьютер хоналари ва 18х9 м. ўлчамдаги спорт зали ҳамда 70х70 м. ўлчамли спорт  майдончалари ўқувчиларнинг маънавий ва жисмоний камолоти  йўлида хизмат қилаяпти. Айниқса, инглиз тили хонасига кирган одамнинг завқи беихтиёр ошади.

Мактабимизда "Ораста қизлар”, "Зулфияхоним  қизлари”, "Волейбол”, "Баскетбол”, "Таэквандо”, ”Футбол”, "Рақс” тўгараклари мунтазам ишлаб турибди.

Бу тўгаракларга малакали ўқитувчилар бириктирилган. Ушбу  тўгараклар фаолиятининг  яхши ташкил этилиши ўқувчилар бўш вақтларини самарали  ва мазмунли  ўтказиш учун хизмат  қилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан қилинаётган бундай ғамхўрликларнинг албатта, натижаси бўлиши зарур. Чунки барча шароитлар етарли бўлган жойда самарали иш бўлади.

Ҳар  бир  авлод олдида инсоният  яратган  жамики бойликларни ўрганиш, ўзлаштириш ва ривожлантириш  вазифаси  туради. Инсон камолоти ва  жамият ривожини  шусиз  тасаввур килиб бўлмайди. Мактабга  эътибор – келажакка эътибор, - дейди халқимиз. Бу жуда  ҳақ  гап. Фарзандларимиз  ана шу  қутлуғ  даргоҳда оқ-қорани  танишади, улғайишади, камол  топишади. Бунинг  учун таълим  тизимини  такомиллаштириш, изланиш,  ёш авлодни  илм-фан  асослари билан  чуқур  қуроллантириш лозим.Таълим  сифатини  яхшилаш, ўқитувчилар  касбий маҳоратини  ошириш  ва ота-оналарни  мактаб  ҳаётига кўпроқ  жалб  қилиш каби ишларни  бажариш  масъулият талаб  қилади. Шу  нарса ҳам яхши  маълумки, бирорта  натижа ўз-ўзидан пайдо  бўлмайди. Айниқса, мақсадга  эришиш  учун жуда  катта  куч, меҳнат, билим  ва ҳамжиҳатлик керак  бўлади.

Болаларни эркин,  мустақил  фикрлашга ўргатиш, ҳар  бир ўқувчига  индувидуал ёндошиш, синфда  ўқувчилар  учун ижодий  муҳит  яратиш, мустақил  қарорлар қабул  қилиш, болаларнинг  ижодий қобилиятини  ривожлантириш - буларнинг  ҳаммаси «интерфаол  методлар – болага  дўстона муносабатдаги  мактаб муҳитини  яратиш омили» лойиҳаси  талабларидир.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов  Олий Мажлиснинг  IX сессиясида сўзлаган  нутқларида шундай  деган  эдилар: "Демократик  жамиятда болалар, умуман  ҳар бир  инсон  эркин фикрлайдиган  этиб тарбияланмоғи  керак. Агар  болалар эркин фикрлашни  ўрганмаса, берилган  таълим  самараси паст  бўлиши  муқаррар. Аммо  билиш ўз йўлига, мустақил  фикрлаш  ҳам катта  бойликдир”.

Хулоса ўрнида шуни айтиш  жоизки, мактабда келажак  улғаяр  экан, келажак эгаларини  фидойи ўқитувчи, ҳар  жиҳатдан саводли,  изланувчан, бунёдкор устозгина тарбиялайди, улар Ватанимиз кутган  фарзандларни  вояга етказади.

Муборак САПАЕВА,

19-сонли мактаб директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари.

(Фото - http://www.uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026