ПАРИСИ БОР УЙ
Мамлакатимизда яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар боис, жамиятимиздаги ҳар битта оила тинч-тотув, аҳил-иноқ яшамоқда. Туманимизнинг "Чойкўл” овулида яшовчи Жуманиёзовлар оиласи ана шундай тотув ва бахтиёр оилалардан. Оиланинг ёши улуғ онахони – саришта уйнинг париси Жамила момо Жуманиёзова бу йил 90 ёшни қаршилади. Ҳозирда бу онахоннинг ўғли ва келинлари, неваралари ва невара келинлари ҳам тинч-тотув бўлиб, бир хонадонда истиқомат қилишмоқда. Жамила момонинг 40 нафардан зиёд невара ва 4 нафар эвараси бор. Онахон кенжа ўғли – Жумабой ака ва келини Гулсаур опа билан бирга яшаб, ҳар йили ипак қурти боқиш мавсумида мўл-кўл пилла ҳосили етиштиришади. Гулсаур опа "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги” эсдалик нишони, "Қораққалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллакор” унвони соҳибаси.
"Чойкўл” овулида моҳир пиллакорлар кўп. Лекин Жамила момо Жуманиёзова бошчилигидаги катта хонадоннинг катта келини Гулсаур Нағметованинг соҳани ривожлантиришдаги хизмати, пиллачиликда тўплаган тажрибаси ибратга лойиқ.
Бу оилада вояга етаётган фарзандлар ҳам ўқимишли, ўз хулқ-атворлари билан маҳалла аҳлининг эътиборини қозонган. Невара келинлар катта келин, айни дамда қайнона Гулсаур опа билан худди она-боладек бир-бирларига меҳрибон, самимий. Шу боис, оиладаги барча ишда ўзига хос тартиб, интизом бор. Томорқа юмушлари, оилавий тадбирларда ҳамиша бир-бирлари билан маслаҳатлашиб туришлари – оила иқтисодининг янада яхшиланишида муҳим аҳамият касб этаётганидан кекса онахон Жамила момо хурсанд.
- Болаларим омон бўлишсин, юртимиздаги тинчликка, тотувликка, тўкин-сочинликка кўз тегмасин, - дея дуо қилишдан асло чарчамайдилар.
Муҳайё
ЎРОЗБОЕВА, ҚДУ талабаси.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶