15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 07:01
Жамият 👁 2,345

САОДАТ МАНЗИЛИ

САОДАТ  МАНЗИЛИ

Дунёда бахтиёр инсонлар кўп. Бироқ буни чин кўнглидан ҳис  қиладиганлар кам.

Орамизда шундай одамлар ҳам борки, тинч-осуда Ватани борлигига, бағрида эмин-эркин яшаётганига, мақсад-муддаолари йўлида меҳнат қилиш  учун жони соғ, вужудида куч-қуввати борлигига шукрона қилиб яшайдилар. Буни Яратганнинг улуғ инояти деб биладилар, умрининг ҳар бир кунини  ўз меҳнатлари ила безаб, янада файзли ва тароватли қилишга уринадилар.

Умрининг олтмиш йиллик довонидан ошганида ҳам юрт равнақи учун меҳнат қилишдан қайтмаган, ўз соҳасининг фидойиси, уч қиз, бир ўғилни уйли-жойли қилиб, 13 нафар невара жамолига мушарраф бўлган, қатор йиллар туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядига раҳбарлик қилган Раҳимбой ака Жумабоев ана шундай инсонларнинг бири.

У ўрта мактабни тугатиб, олийгоҳга киролмаса-да нолиб ўтирмади, қурилишда ишлади, собиқ Манғит совхози устахонасида очилган тракторчилар тайёрлаш курсида ўқиб, механизаторлик қилди.

Кейинчалик Тошкент қишлоқ хўжалик техникумининг ўсимликларни ҳимоя қилиш бўлимига ўқишга кирди.

1977 йилда илк меҳнат фаолиятини туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядида  бошлади, звено агрономи, кимёвий усул агрономи, бош агроном вазифаларида ишлади.

У пайтларда собиқ иттифоқнинг Ўзбекистонда пахта етиштиришни кўпайтириш борасидаги зуғуми жуда авжига чиққан, пахта яккаҳокимлиги ҳукмронлиги кучайган ва бу мақсад йўлида  заҳарли ядохимикатлардан аямай фойдаланилаётган даврлар эди.

Буни кўра-била туриб, туман раҳбарияти қаршилик кўрсатишга ожиз эди. Ўша вақтдаги аҳволга, ҳавомизнинг, одамларнинг кимёвий воситалардан ошкора зарарланаётганига жони ачиб, Раҳимбой  ака 1986 йилги аҳволни ўз иш дафтарига шундай қайд қилиб қўйибди:

"...1986 йил давомида районда ўсимликларни ҳимоя қилиш учун 13578,5 кг. ядохимикат кетган. Район бўйича экин майдони 35717 гектар бўлса, ҳар бир гектар экин майдонига 0,38 кг.дан, 109 минг 64 нафар аҳоли жон бошига 0,13 кг.дан ядохимикат тўғри келади. Энг даҳшатлиси – бутифос билан дефолиация қилиш. Агар дефолиация УДМ-II билан ўтказилса, ҳам зарарлилик даражаси пасаяди, ҳам ҳар бир гектарда ушбу тадбир 12,23 сўм ўрнига 7,76 сўмга тушар эди”.

Раҳимбой ака ўз хизмат лавозимида шунчаки эмас, сидқидилдан ишлаганини сарғайган саҳифадаги ушбу қайдлар ҳам исботлаб турибди. Ҳа, ишига оқилона ёндошган ходим ўз фикрларини, хулосаларини ошкора айта  олди, ядохимикатлар нафақат ўсимликлар зараркунандаларини, балки одамларни ҳам заҳарлаётганини нуфузли минбарларга олиб чиқди. Имкон қадар зарари кам усуллардан фойдаланиш таклифини ўртага қўйди.

1980 йилда ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш усулини қўллаш ҳақида ҳукумат қарори  чиққан, Республикамизда илк биолабораториялар очила бошлаган бўлса ҳам, ҳали кўпчилик  бу ҳақда аниқ тасаввурга эга эмас эди. Раҳимбой Жумабоев талабалик даврида Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий текшириш институтига амалиётга борганида мазкур иш жараёни билан танишган эди. Ўша вақтдаги туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди бошлиғи Собир Тожимовга бу ҳақда айтган эди. У киши ҳам янгиликка интилувчан, кенг фикрлайдиган одам эди, дарров Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясининг ўша пайтдаги директори Лев Иркинович Шин билан боғланиб, ходими Раҳимбой Жумабоевга шу ҳақда йўл-йўриқ беришини сўради.

- Эртасига Лев Иркинович ўзи мени шахсан қабул қилиб, биологик усул ҳақида тушунча, амалиётда қўллаш учун қўлланмалар бериб, келажакда фақат  шу усул билан қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандалардан ҳимоя қилинишини айтди.

Мен шундан кейин Тошкентга, Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий текшириш институтига бориб, биолабораториялар иши билан танишдим, ўргандим. Иш жиҳозлари ва схемаларини олиб қайтдим. Қайтиб келганимдан сўнг мени ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш бўйича катта агроном қилиб тайинлашди, - дея хотирлайди ўша вақтларни Раҳимбой ака.

Шундай қилиб, у туманда ўсимликларни биологик усул билан ҳимоя қилиш жараёнининг бошловчиси бўлди. Дастлаб  Тельман номли колхоз (ҳозирги "Қангли” ММТП) раиси раҳматлик Мадиёр Пирмонов кўмагида биолаборатория  ташкил этилди. Кейинчалик барча хўжаликларда ҳам биомаҳсулот етиштирувчи лабораториялар ташкил этилди. Бироқ бу усулга ишончсизлик билан қарайдиган, суриштириб ҳам ўтирмай, далаларига ядохимикат септириб юборадиган раҳбарлар кўп эди. Биологик усулнинг арзонлигини, ядохимикатларнинг одамлар соғлигига, атмосферамизга зарарини тушунтириб, хўжаликларни ҳар куни такрор кезиб чиққан вақтлари кўп бўлди унинг. Қўшни далага сепилган химикат ҳидидан биомаҳсулотлар қирилиб кетган ҳоллар учради. Эскича фикрловчи раҳбарлар билан қизғин курашларда ўтган қатор йиллар самарасидан ядохимикатлар ишлатилишига барҳам берилишига эришилди.

 2011 йилдан 2014  йилгача Раҳимбой Жумабоев мазкур идора раҳбари сифатида соҳа ишчи-хизматчиларига ишлаш учун қулай шароитлар яратишга, техника воситалари билан таъминлашда жонбозлик кўрсатди, туманимизда қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги ошишига муносиб ҳисса қўшди.

Ҳаёти ана шундай қизғин меҳнат жараёни билан кечган фидойи инсон шу йилнинг 20 августида қутлуғ 60 ёшга тўлди. Унинг турмуш ўртоғи Норгул опа билан тарбиялаб камолга етказган уч қиз, бир ўғли эл корига яради. Ишдан чарчаб келса-да, чопқиллаб дийдорига ошиқадиган неваралари билан шуғулланишга, катталарининг дарсини қандай тайёрлаганини назорат қилишга ҳам вақт топади.

Одатда, кўпинча хизмат вазифасига сидқидилдан берилган одамлар оиласида фарзандлар ташвишига кўп бош қотирмайди, кўпроқ турмуш ўртоғига суянади.

Раҳимбой Жумабоев хизмат вазифасига ҳам, фарзандлар тақдирига ҳам бирдек масъулият билан ёндошади. Буни бир неча ой муқаддам дунёга келган эгизак невараларига исм танлаганининг ўзиёқ кўрсатиб турибди. Оила альбомида эгизаклар сурати остига исмларининг маъноси ёзилган сўзлар, ҳатто гўдакларга исм қўйишга ҳам қанчалик масъулият билан қараганидан далолат беради.

- Невараларимиз 13 нафар бўлди. Турмуш ўртоғим иккимиз пенсияга чиққанимизда уйда зерикмасин, деб Яратган қўшалоқ невара билан сийлади - бир ўғил, бир қиз! Бирининг отини фируз – бахт, саодатманд зот деган маънода Ҳумоюнбек, иккинчисиникини эса Қуръони карим лафзидан мутафаккирларимиз баёнига кўра, сайёрамизнинг фазода ўн тўрт кунлик сайридан сўнг ҳилоллик даражасидан тўлин ойлик мартабасига эришган фазо маликаси  - ойнинг биринчи уч кунлик гўзал жамоли номи – Ҳилола  қўйдик. Туғилгани ойнинг шу кунига тўғри келди.

Бу сўзлардаги ҳам шукроналик, ҳам зурриёд тақдирига масъуллик кишининг ҳавасини келтиради. Ахир бу дали дунёда боласини йиллаб кўрмаса-да соғинмайдиган, ҳатто тан олмайдиган, очми, тўқми –  қайғурмайдиган одамлар ҳам кўп-да.

Раҳимбой Жумабоев олтмиш ёшга тўлса-да, чарчадим, демайди, тин олишни эмас, эртага нима ишлар қилишини ўйлайди. Жамоасида қатор йиллар раҳбарлик қилиб, тарбиялаб, вояга етказган шогирдларига йўл-йўриқ кўрсатишдан эринмайди.

Ўзларининг ҳалол ва фидойи меҳнатлари билан ана шундай улуғ саодатга – бахт манзилига етган Раҳимбой акага ёшингизга ёш қўшилаверсин, ғайрат-шижоат сизни асло тарк этмасин, деб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА,

Маҳмуджон ШОМУРОДОВ, газетанинг махсус мухбирлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019