02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 00:36
Жамият 👁 4,330

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Мустақиллик – Ўзбекистон халқига буюк бунёдкорликлар сари йўл очди. Мустақилликнинг ўтган йигирма беш йили мамлакатимиз  халқлари учун чинакам яратиш, янгиланиш, ижобий ўзгаришлар руҳида кечди. Йигирма беш йил давомида мустақил Ватанимиз, мураккаб  синовлардан муваффақиятли ўтди, миллий давлатчилигимиз барпо этилиб, буюк келажак учун мустаҳкам тамал тошлари қўйилди. Мустабидлик даврида топталган миллий анъана ва қадриятларимиз қайта тикланди. Эришилган ютуқлар, олиб борилаётган изчил ислоҳотлар тараққиётнинг ўзига хос Ўзбек модели номи билан дунё ҳамжамияти томонидан чуқур эътироф  этилмоқда.

Бу – мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатлари ҳимояси устувор аҳамият касб этганидан далолатдир. Чунки  ўз мустақиллигини эълон қилган кунданоқ Ўзбекистон парламентининг биринчи халқаро шартнома сифатида ратификация қилган энг муҳим ҳужжати – Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси бўлди. Ушбу халқаро  қонун ҳужжатида қайд этилган барча мажбуриятлар мамлакатимизда тўла адо этилаётгани миллий ва тараққийпарвар тадбирлар орқали ўз ифодасини топмоқда.

Инсон ҳақида, унинг манфаатлари ва эҳтиёжлари ҳақида ғамхўрлик қилган жамият гуллаб-яшнайди, келажакка дадил боқади, халқаро майдонда обрў-эътибори ошади. Демократик принципларни жамият ҳаётига сингдириш, инсон қадр-қимматини ва шаънини улуғлашдек эзгу тамойилларни ўзида мужассам этган Бош Қомусимизнинг қабул қилиниши, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси билан ҳамоҳанг тарзда халқимиз ҳаётига татбиқ этилиши мамлакатимизда инсон ва фуқаро  ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя  қилишнинг юридик кафолати бўлиб қолди. Шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига оид халқаро  принциплар ва нормаларга содиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси ўз Конституциясининг учдан бир қисмидан зиёдини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларига бағишлаб, уларнинг устуворлигини конституциявий тарзда мустаҳкамлаб қўйди. Конститутциямиздаги ана шу принципнинг устуворлиги боис, 130 дан зиёд этник гуруҳдан ташкил топган халқимиз барча масалаларда тенг ҳуқуқларга эга.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон ҳуқуқларининг таъсирчан  механизми яратилди ва доимий ривожланиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  томонидан 7 та Конституциявий Қонунлар, 16 та Кодекс ва инсон ҳуқуқларига оид 600 дан зиёд қонунлар қабул қилинди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 80 дан ортиқ халқаро шартномаларга қўшилган ва бу шартномаларни  амалга ошириш туфайли халқимиз ҳаёти  тубдан ўзгариб  бораётгани, кун сайин чирой очаётган шаҳар ва қишлоқлар, обод ва нурафшон хонадонлар жамолида, бахтиёр ва баркамол авлод ҳаётида ўз аксини топмоқда.

Эндиликда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларига риоя  этиш, уларнинг амалга оширилишини таъминлаш, ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи бир қанча ташкилотлар фаолият юритмоқда. Хусусан, 1995 йилда Ўзбекистон Парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича  вакили ўз ишини бошлади. 1996 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари  мониторинги институти, шу йили Инсон ҳуқуқлари бўйича Республика Миллий Маркази, 1997 йилда "Ижтимоий фикр” маркази ташкил этилди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя  қилиш бўйича иш олиб борувчи бу тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ташкилотларда иштирок этиши билан боғлиқ талабларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Муҳатарам Биринчи Президентимиз И.А.Каримов мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини  ўзининг ўта муҳим раҳбарлик бурчи деб билди ва инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг 5 та асосий принципини белгилаб берди:

- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг самарали механизмини яратиш:

- инсон ҳуқуқларига оид қонунчиликни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида такомиллаштириш:

- қонунларга оғишмай амал қилиш механизмини ишлаб чиқиш ва ижтимоий ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида қонун устуворлигини таъминлаш:

- суд ислоҳотларини амалга ошириш йўли билан бутун суд тизимини демократлаштириш:

- аҳоли, айниқса, ёшлар ва мансабдор шахслар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида ҳуқуқий тарбия ишларини тубдан яхшилаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш.

Ана шу бешта принцип мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида дастуриламал вазифасини ўтамоқда ва ҳар бир Ўзбекистон фуқароси Бош Қомусимиз орқали кафолатланган ҳуқуқларидан юз фоиз баҳраманд яшаш бахтига  мушарраф. Мамлакатимизда ислом дини билан бир қаторда 16 та конфессияга оид дин вакиллари тинч-тотув  ўз имон-эътиқодларини намоён этиш ҳуқуқларига эга. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз фуқароларининг таълим олиш, бахтли  яшаш, оила қуриш, яхши шароитларда меҳнат қилиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, чет давлатларга саёҳатга чиқиш, моддий ва маънавий мерослардан баҳраманд бўлиш, хусусий мулкка эгалик қилиш,... каби барча ҳуқуқлари дахлсиз.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини, ҳимоя қилиш, унга ғамхўрлик кўрсатиш – энг олий қадрият саналади. Чунки инсон – том маънода халқни яратувчидир. Халқ эса мамлакатнинг эгаси. Ммлакатнинг  эгаси бахтли бўлса, тараққий этаверади ва кучли давлатга айланади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

"Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири.

(Фото - ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026