Савол беринг – жавоб қайтарамиз
Савол: – Баъзан туманимизнинг олис ҳудудларига ижодий сафарларга борганимизда фуқаролар электр энергиясидаги узилишлардан шикоят қилишади. Электр энергиясини график асосида ўчириш тартиби қонунийми?
Жавоб: – Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига кўра:
Авария режимини бартараф этишда тизим оператори ягона электр энергетикаси тизимида мавжуд бўлган барча захира қувватларни жалб этиш, шунингдек электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этиш ҳуқуқига эга.
Тизимда қувват танқислиги бўлганда, иссиқлик электр станцияларининг айрим блоклари вақтинча ишдан чиққан вақтларда, катта магистраль линияларда авария ҳолатлари рўй берган вақтларда, тизимнинг бир меъёрда ишлашини таъминлаш учун истеъмолга чекловлар киритилади.
Бундан ташқари энергия соҳасида электр қуввати танқислиги, электр энергияси қуввати юкламаси ортганлиги (перегрузка) оқибатида сутканинг эрталабки максимум (06:00-09:00), ва кечқурунги максимум (18:00-22:00) вақтлари оралиғида чеклашлар амалга оширилади. Бундан ижтимоий ҳамда стратегик аҳамиятга эга объектлар мустаснодир.
Кейинги вақтларда туманимизда суғориш ишлари асосан электрлашган насос станциялари орқали амалга оширилиб, бу ҳам электр энергияси истеъмоли ошишига олиб келмоқда.
Савол: – Яқинлашиб келаётган қиш мавсумида туманимиз аҳолисини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш учун қандай чора-тадбирлар кўрилди?
Жавоб: – Режага асосан 10 кВ ҳаво тармоқларининг 29,1 километри капитал таъмирланди, линиялар дарахтлардан тозаланди. Қийшайган таянчлар тўғриланди, атрофи дарахтлардан тозаланди. 0,4 кВ ҳаво тармоқларида 34,2 км. узунликда капитал таъмирлаш ишлари бажарилди, 31 дона трансформатор таъмирланди, эскирган эҳтиёт қисмлари янгисига алмаштирилди.
14 та қуввати 1115 кВа бўлган трансформатор пунктларида трансформаторларнинг шитлари бўялди, эҳтиёт қисмлари ва ички жиҳозлари янгисига алмаштирилиб, атрофлари ёввойи ўтлардан тозаланди.
Саволларга "ККХЭТК” АЖ Амударё ТЭТК бошлиғи А.ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶