02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 00:38
Жамият 👁 6,262

ЭЪТИРОФ

ЭЪТИРОФ

Ҳар қандай давлатнинг маданияти унда яшовчи аёлларга бўлган муносабатда яққол акс этади.

Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларда фаол иштирок этишлари, ўзлигини намоён қилишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилгани аёл-қизларнинг турли соҳаларда меҳнат қилиб, улкан ютуқларни қўлга киритишларига асос бўлаётир.

Мустақиллик йилларида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Оила” Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг "Ўзбекистон Республикасининг давлат ва ижтимоий қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1995 йил 2 мартдаги 1084-сонли Фармони, "Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1995 йил 17 мартдаги 2246-сонли Фармони, "Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2004 йил 25 майдаги 3434-сонли Фармони, Давлат дастурлари хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтиришга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ролини кучайтиришга олиб келди, ўз қобилияти ва имкониятларини тўла рўёбга чиқаришига шароитлар яратилди.

Бунингдек улкан ижобий ўзгаришлар мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги аёл-қизлар ҳаётида ҳам ўз исботини топаётгани қувончли ҳолдир.

Туманимиздаги 19-мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Муборак Сапаеванинг яқиндагина қўлга киритган ютуғи фикримизга далил бўла олади.

У 32 йиллик педагоглик тажрибасига эга устоз мураббий. Мактабда шогирдларига ўз фанини чуқур ва қизиқарли тарзда ўқитиб, болаларда она тилимизга чексиз ҳурмат ва муҳаббат уйғотиш, чуқур ўзлаштиришларига эришиш билан бирга ўзи яшайдиган ОФЙ фаолиятида ҳам фаол иштирок этади. Йиғин қошида ташкил этилган "Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси” раиси ҳамдир. Дарсдан бўш вақтларида овул кайвони оналари билан ёш оилалар, муаммоли оилаларда бўлиб, тинч-осуда яшаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш борасида суҳбатлашишдан, ёшларга йўл-йўриқ кўрсатишдан эринмайди.

Муборак Сапаева Нукус шаҳрида "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган танловнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган 21 та бошланғич ташкилотнинг бир етакчиси сифатида 7 та йўналишда ўтказилган "Хотин-қизлар қўмитасининг энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танловида "Энг намунали маҳалла ҳузуридаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси” номинациясида ғолиб бўлиб, 1-даражали диплом билан тақдирланиб, мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган эди.

Яқинда мазкур танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди ва унда Муборак Сапаева ўз иқтидорини намоён этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади.

Бу унинг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, меҳнат билан бандлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар ва оилаларнинг барча манфаатларини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар ривожи йўлидаги фидойи меҳнатлари эътирофидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

Суратда: М.Сапаева кўрик-танловнинг

тақдирлаш маросимида.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026