Амударёда «Уч авлод учрашуви»: байналмилал жангчининг хизматлари эътироф этилди
Туманимиздаги 18-умумтаълим мактабида ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган “Уч авлод учрашуви” номли тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг тумандаги вакили Б.Жуманиёзов бошчилигида ташкил этилган мазкур тадбирни мактаб директори Ж.Каримов кириш сўзи билан очиб берди.
Учрашувда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Ш.Маматов, бир гуруҳ Афғон уруши фахрийлари – Б.Матқурбонов, Ш.Саидбоев, Б.Қўноқов ҳамда Ф.Бекжоновлар иштирок этди.
Тадбир давомида байналмилал жангчи Фарҳод Отажоновга Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган эсдалик медали тантанали равишда топширилди.
Фарҳод Отажонов бугунги кунда Жайҳун овулида истиқомат қилади. У мазкур 18-сонли мактабда таҳсил олиб, уни 1980 йилда тамомлаган. Мактабни битиргач, 1980-1982 йилларда Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган. Бугунги кунда нафақада бўлган қаҳрамонимиз ўз қадрдон мактабида ўтказилган тадбирда ёшларга тинчликнинг қадри ва ватанпарварликнинг аҳамияти ҳақида тўлқинланиб сўзлаб берди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади. Учрашув якунида фахрийларга мактаб ўқувчилари гуллар ҳадя этиб, собиқ жангчилар билан бирга эсдалик учун суратга тушдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶