БАХТ-ИҚБОЛИМИЗ КАФОЛАТИ
Ҳаётимизда Конституциянинг тутган ўрни беқиёс. Чунки ҳар бир инсон аввало тинч яшасам, ҳеч қандай ҳадикларсиз оилам даврасида эркин нафас олсам, билим олиб, ўзим орзу қилган касбнинг етук мутахассиси бўлиб етишсам, ишлаб, умримнинг охиригача роҳат-фароғатда яшасам, дейди. Шу каби орзу-ҳаваслар замирида юртимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланганлиги асос бўлаётир десак, муболаға бўлмайди. Бир сўз билан айтганда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқлари ва шу билан бирга биз амал қилишимиз лозим бўлган қонун-қоидалар кўрсатилган бош қомусимиз бўлган Конституциямиз бизга ҳар жабҳада, ҳар соҳада кўмакчидир. Бу ўринда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримовнинг қуйидаги фикрларини эсга олиш жоиздир: "Табиийки ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади”.
Конституция – йўлимизни ёритиб турувчи шамчироқдир. У билан инсонлар ўз қадр-қимматини англайди. Бош қомусимиз – Конституцияда белгиланган қонунларни яхши биладиган ва албатта ҳаёти давомида уларга амал қилиб, уларни қадрлаб яшайдиган инсонлар қанча кўп бўлса, халқимиз орзу қилган кучли демократик давлат ва фуқаролик жамиятни қуриш шунча осонлашади. Инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши, улардан тўғри фойдалана олиши – ҳуқуқий маданиятини ҳам оширади. Ҳуқуқий маданиятли инсонгина эркин фикрлай олади, ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқаришга қодир бўлади ва ўзлигини англайди.
Барчиной ҚУРБОНБОЕВА.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶