САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ ҚАЙТАРАМИЗ
Cавол: – Аҳоли орасида баъзан уй ҳайвонларидан жабрланиш ҳолатлари содир бўлиб туради. Бундай пайтда ҳайвон эгаси ва жабрланган одам орасида қутуришга қарши вакцина учун маблағ масаласида келишмовчиликлар бўлиб туради.
Аслида бундай ҳолатлар амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ қандай ҳал қилинади?
Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2013 йил 23 январдаги 37-сонли буйруғига асосан ҳайвонлардан жабрланганлар учун эмлаш бепул амалга оширилади. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-иловасида ит, мушук асровчи одамларнинг ўз қарамоғидаги ҳайвонлардан атрофдаги фуқаролар ва ҳайвонлар хавфсизлигини таъминлаши зарурлиги кўрсатилган.
Шунга мувофиқ уй ҳайвонлари хусусан ит, мушук кимнидир тишласа, жабрласа, бунинг учун эгаси айбдор ва етказилган зарарни жабрланувчига тўлашга мажбур.
Саволга ДСЭНМ бош шифокори Д.Бобожонов жавоб берди.
Савол: – Пенсионерларга пенсия пуллари берила бошланган пайтларда оломон кўплигидан банкингизга киришнинг ўзи мушкул бўлиб қолади. Пенсионерлар олиши лозим бўлган нақд пулни жойларнинг ўзида тарқатишнинг иложи йўқми?
Жавоб: – Тўғри, бу муаммо бугунги кунда бизнинг банк филиалимизнинг энг долзарб масалалари қаторига киради. Сабаби Амударё тумани бўйича 8 мингдан зиёд пенсионерлар бизнинг филиалга бириктирилган бўлиб, уларнинг нафақа пулларини бир ёки икки кунда тарқатишнинг умуман имкони йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг "Тижорат банкларида касса ишларини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги 2008 йил 17 май кунги 12/2-сонли Қарорига мувофиқ тегишли ҳудудларда мини банкларимиз ташкил қилинмаганлиги сабабли, пенсионерларнинг нафақа пулларини филиалимиз кассасидан бошқа ҳудудда тарқатиш мумкин эмаслиги кўрсатилган.
Саволга "Микрокредитбанк”нинг туман филиали бошқарувчиси ўринбосари Элмурод Қурбонов жавоб берди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶