Ватан ҳимоячилари куни олдидан
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда айни пайтда ҳарбий хизматни ўтаётган, ўз уйи, ота-оналаридан йироқда бўлиб, юртимиз тинчлигини ҳимоя қилаётган чегара қўшинлари аскарлари билан коллеж ўқувчиларининг самимий мулоқоти ташкил этилди.
Айни пайтда ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган Ф.Неъматов ва О.Абдумаликовлар ёшларга ҳарбий хизмат ҳақида сўзлаб бердилар.
***
Бутун мамлакатимизда 14 январь Миллий Армиямиз ташкил топган сана – Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланди. Ҳарбий қисмларда, ўқув муассасаларида, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида, маҳаллаларда бўлиб ўтган адабий-мусиқий тадбирларда халқимиз ўзларининг она Ватанга бўлган чексиз меҳр-муҳаббатини намоён этдилар. "Она Ватанимга хизмат қиламан!”, "Аскар оналарини шарафлаймиз!”, "Ватанга хизмат – олий бурч”, "Шавкатим, шоним – Ватан!” каби мавзуларда ўтказилган байрам тадбирларида Ватан, дўстлик, тинчлик, миллатлараро бағрикенгликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.
Миллий Армиямиз ташкил топганлигининг 25 йиллигига бағишланган ана шундай тадбирлар туманимизда ҳам бўлиб ўтди. Манғит шаҳридаги марказий маданият ва аҳоли дам олиш масканида бўлиб ўтган адабий-мусиқий тадбирда туманимизда жойлашган чегара қўшинлари қисмларида хизмат қилаётган зобитлар ва аскарлар ҳамда заҳирадаги зобит ва аскар оилалари иштирок этдилар.
Тадбирда туман Маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶