02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 05:09
Жамият 👁 4,641

“КИТОБ ЎҚИМАЙМАН, ЛЕКИН УЙИМ САРОЙДАН КАМ ЭМАС...” ёхуд кўз-кўз қилинаётган маънавий қашшоқлик

“КИТОБ ЎҚИМАЙМАН, ЛЕКИН УЙИМ САРОЙДАН КАМ ЭМАС...” ёхуд кўз-кўз қилинаётган маънавий қашшоқлик

... Ёшлигимда китобга жуда ўч эдим: қаерга меҳмонга борсам, энг аввал китоблар терилган токчага кўз ташлардим, агар мен ўқимаган китобга кўзим тушса, бир чеккага ўтиб олиб, дастурхонга ҳам қарамасдан, китобга мук тушардим. Акаларим ҳам жуда китобхон эдилар. Бир-биримиздан ўрнак олиб, китоб ўқирдик, баҳс-мунозаралар қилардик...

Бугун 34 йиллик педагогик тажрибага эга инсон сифатида ёшларимизнинг ютуқларидан қувонаман, лекин зиёли сифатида кўнглимнинг бир чети ҳижил бўлади…

Вилоятлардаги ҳамкасблар билан учрашганда ахборот технологиялари тараққиёти болаларимизни қашшоқ қилиб қўяётгани,  бугунги ёшларнинг китоб ўқимаётганлиги сабабларини таҳлил қиламиз.

Фарзандларимизнинг илмга интилаётгани – бизнинг ютуғимиз. Бугун олий ўқув юртига ҳужжат топшираётган, ўқиш истагида репетиторлардан махсус дарс олаётган ёшлар жуда кўп. Лекин дарслик мутолааси яхши-ю, бадиий асарлар эътибордан четда қолаяпти. Ахир назарий билимдон дегани маънавиятли дегани эмас-да.

Кўпчилик ота-оналар болаларига ноутбук, телефон, қиммат кийимлар, велосипед олиб берганлигини, Тошкент, Россияга саёҳатларга олиб борганини айтиб мақтанишади. Ҳатто, баъзи давраларда ёши катта кишиларнинг "Китоб ҳам, газета ҳам ўқимайман, лекин тагимда машина, уйим саройдан кам эмас. Дўстларим  ҳам бисёр, борсам, оёғим тагига қўй сўяди”,  деб мақтанаётганини эшитиб қоламиз. Ахир улар бу гаплари билан маънавий қашшоқлигини кўз-кўз қилаётганини наҳотки англамаётган бўлса?.. Бундай отадан:

– Фарзандингиз китоб ўқийдими?  – деб сўрашнинг ўзи ортиқча.

Беихтиёр унинг суҳбатидан нари кетгинг келади. Чала, ноаниқ, мақсадсиз ва нурсиз фикрли ота-она билан бир оилада ўсаётган болага ичинг ачийди.

Кўпчилик ота-оналар: "бола керакли нарсаларни ноутбук ёки телефондан олади, электрон китоблар интернетда тиқилиб ётибди”, – дейишади. Лекин бугун телефонлар-у интернетдаги кўпчилик сайтлар болаларимизга бузғунчилик, зўравонликни ўргатаётганлиги, бола тарбиясига уларнинг салбий таъсири ҳақида айрим ота-оналар ўйлаб ҳам кўришмайди.

Абдулҳамид Чўлпон "Адабиёт надур?” мақоласида:

"… тўхтамасдан ҳаракат қилиб турган вужудимизга, танимизга сув, ҳаво нақадар зарур бўлса, маишат йўлида ҳар хил қаро кучлар билан кирланган руҳимиз учун ҳам шул қадар адабиёт керакдур. Адабиёт яшаса, миллат яшайди”.

"… Адабиёт чин маъноси ила ўлган, сўнган,… ўчган, мажруҳ, ярадор кўнгилга руҳ бермак учун, фақат вужудимизга эмас, қонларимизга қадар сингишган қора балчиқларни тозалайдурган, ўткир юрак кирларини ювадирган тоза маърифат суви,.. чанг ва тупроқлар тўлган кўзларимизни артиб тозалайдурган булоқ суви бўлганлигидан бизга ғоят керакдур” – деб бежиз айтмаган.

Биз болаларимизга ўзимиз ўрнак бўлмоғимиз, уларнинг қизиқишлари, ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда танлаб ўқиш кўникмасини ҳам шакллантирмоғимиз керак. Китобдан, маънавиятдан узоқлашиш инсон ҳаётидаги муаммолар ва чигалликлар келтириб чиқарадиган асосий омил эканлигини уларга тушунтирмоғимиз керак.

Баъзан касби орқасидан рўзғор тебратаётган ҳамкасбларим ҳам адабиёт фанидан ўтказиладиган аттестацияда тест саволларига жавоб  топа олмай қийналаётганидан ҳайрон қоламан. Бу билан мен ҳамкасбларимни ерга урмоқчи эмасман, лекин бугунги  адабиёт фани ўқитувчисининг савияси ҳаминқадар бўлса, дарсини хом-хатала ўтиб чиқса, биз нега ўқувчидан хафа бўламиз?

Баъзан туман телевидениесида турли саналар муносабати билан айрим мактабларда ўтказилган тадбирларни кўриб: "Бу мактабда адабиёт ўқитувчиси йўқмикан?”, - деб ўйлаб қоламан. Ахир ўқувчилар нутқидаги ғализликларни бартараф қиладиган адабиёт ўқитувчилари-ку!

Баъзан ўқувчиларимга талабалигимда биринчи стипендиямга китоб сотиб олиб, уйдан пул келгунча бир ой қийналганимни айтиб берсам, болалар: "Устоз, содда бўлгансиз-да”, – деб қўйишади. Тўғри, биз соддароқ бўлгандирмиз. Сабаби бизнинг талабалик давримизда тараққиёт ҳам соддароқ эди. Бугун шитоб билан ривожланаётган замонда болаларимиз кўпроқ китоб ўқиши учун китобларнинг замонавийроқ шаклларини – электрон кутубхоналарни кўпайтиришимиз керакдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги фармойиши бу соҳадаги қилинадиган ишлар кўламини белгилаб берди. Шундай экан, азиз биродарлар, ўзини ҳурмат қилган одам, бошқалардан ҳурмат талаб қилган одам – энг аввало китоб ўқийди!

Ҳазрати Жомий айтганларидек:

Жаҳонда китобдан яхши ёр бўлмас,

Давр ғамхонасида ғамғусор бўлмас.

Ёлғизлик кунжида ундан ҳар қачон,

Юз роҳат етар, лек бир озор бўлмас!

Санобар ХЎЖАМУРОДОВА,

40-сонли мактаб директори, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026