ОНАЛАРИМИЗ ҲАҚИДА…
* Фақат онагина бизни бутун умр кўтариб юради! 9 ой – қорнида, уч ёшгача – қўлида, бутун умр – ўз юрагида.
*Она шундай инсонки, у ҳамманинг ўрнини босади, бироқ унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.
*Оналар энг катта меҳнаткашлардир. У ўзининг тишсиз жажжи хўжайинининг битта кулгиси учун маошсиз, дам олиш кунларисиз ва тушликка чиқмасдан ишлашга тайёр.
*Онанинг меҳр-муҳаббати шинам ҳовли каби. Ҳамиша иссиқ ва қуёшли.
*Оналар доим ёрдамга келади, ҳатто улар ёнимизда бўлмаса ҳам.
* Мен эволюция назариясига ишонмайман. Агар эволюция бўлганида оналарда ўнта кўз ва қўл ривожланарди. Уйқуси ҳам қисқариб кетарди.
* Фақатгина "Ишларинг қандай?”, деб сўраган она, "Ҳаммаси жойида” жавобини олгач ҳам ўн марталаб "Аниқми?”, деб қайта ва қайта сўрайди.
* Эрталаб уйғондим, ётиб қачон онам нонушта тайёрлашини кутдим. Кейин бирдан она ўзим эканлигим ёдимга тушиб кетди.
(Фото: http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶