02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 06:21
Жамият 👁 6,539

ТОТУВЛИК ТАФТИДАН МУНАВВАР ХОНАДОН

ТОТУВЛИК ТАФТИДАН МУНАВВАР ХОНАДОН

Тотувлик – миллатларни бир-бирига қон-қардош, кўнгилларни пайваста қилгувчи туйғу. Тотувлик бор жойда қут-барака, файз, тинчлик ва аҳиллик, меҳр-оқибат, тараққиёт бўлади.

Аҳолисининг кўпчилик қисми туркман миллатига мансуб инсонлар бўлган Амир Темур номли овулда ҳар гал бўлганимда ана шулар ҳақида ўйлайман. Ва беихтиёр Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг: "Ўзбекистоннинг бойликлари жуда кўп. Лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз – жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, миллатлараро дўстликдир”, – деган пурмаъно сўзларини эслайман. Назаримда улуғ Юртбошимизнинг бу фикрлари айнан Амир Темур номли овулнинг бири-бирини кўз қиймас, ораларидан қил ўтмас, аҳил-иноқ аҳолисига қарата айтилгандай.

Овулнинг "Меҳнаткаш” маҳалласининг ўзида 832 нафардан ортиқ туркман миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. 105 та хонадонга бириккан 150 дан зиёд оилаларнинг аксарияти ёшлар оиласи.

– Туркман оилаларида фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор билан қарашади, – дейди Амир Темур номли ОФЙнинг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Зулфия опа Йўлдошева. – Айниқса, қиз болаларни жуда  ёшлигидан ҳаётга тайёрлашади. Уларнинг бичиш, тикиш, гилам тўқиш, уст кийимларни йўрма нақшлар билан безаш, пазандалик санъатини пухта эгаллашлари шарт ҳисобланади.

Зулфия опанинг сўзлари исботини биз овулнинг "Меҳнаткаш” маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Тиркаш оға Аманов ва Ўғилгул эже Жумашевалар оиласида кўрдик.

"Меҳнаткаш” маҳалласида, оддий деҳқон оиласида туғилиб-ўсган, то нафақага чиққунига қадар туманнинг аграр соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, гоҳ пахтачилик бригадаси бошлиғи, гоҳ зироатчи деҳқон сифатида умрини меҳнат майдонларида ўтказган Тиркаш оға ва Ўғилгул эже бири-биридан ақлли, меҳнатсевар фарзандларни тарбиялаб, элга қўшишди. Ўғиллари Дурдимурод, Бобомурод, келинлари Ўғилгарак ва Шакаржон, қизлари Ўғилжамол ҳамда Жаннатхонларнинг бири тадбиркор, бири ўқитувчи – барчаси эл корига камарбаста, ўзларидан тиниб, бахтли оила соҳиб ва соҳибалари бўлишган.

Наврўз байрами арафасида Тиркаш оға хонадонида бўлганимизда "ўнг бўлсин” маросими ўтказилаётган экан. Халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган азалий урф-одатлари, бетакрор удумлари жуда кўп. Айниқса, туркман хонадонидаги "ўнг бўлсин” маросими ўзига хослиги билан ажралиб туради. Амир Темур номли овулда барпо этилган уч хонали намунали уйлардан бирига кўчиб ўтган оила аъзоларининг қувончи чексиз. Оила бекаси Ўғилгул эже келинлари ва қизлари билан меҳр-муҳаббатини қўшиб, соф жундан тўқиган туркмани гиламлар жозибасидан янада кўркам қиёфа касб этган хонадон дастурхони атрофи янги қўшни-ю қариндошлар билан гавжум. Ўғилгул эженинг азиз меҳмони бўлган ўзбек, қорақалпоқ миллатига мансуб янги қўшнилар бир-бирларининг қувончларига шерик.

Янги иморатга "ўнг бўлсин” айтиб келган меҳмонларга Тиркаш оға билан Ўғилгул эженинг кенжа келини ажиб тавозъе ила салом берганида, овулнинг туркман оилалари фарзандларига илм ўргатган устоз, меҳнат фахрийси Биби эже Аннасанова жўшиб-жўшиб туркманча ёр-ёрлар, ўланлар куйлади.

Бу ўланлардан кўнгиллар завққа тўлди. Ўзбек, туркман, қорақалпоқ миллатларига мансуб янги қўшнилар келинчакка эзгу тилаклар тиладилар. Гурбангул эже Аннамедова янги келинчакка "иш буюрди” маросимини ўтказди. Ўн бармоғинг ҳунарли бўлсин, деб урчуқ, хонадонингга қут-барака келтиргин, сариёғдай ёқиб қол деб, қатиқ ва сариёғ ушлатди. Янги иморат, янги оилага "ўнг бўлсин”лар айтишди. Овулнинг ёшулли отахони Холбой Буважонов қўлини дуога очди.

Отахоннинг тилаклари ижобат бўлишини чин дилдан тиладик. Тиркаш оғанинг бири-биридан ширин неваралари тилидан туркманча, ўзбекча янграган шеърлар айдимлардан кўнгиллар завққа тўлди. Туманимиздаги 25-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларга туркман тили ва адабиёти ҳамда  қорақалпоқ тили ва адабиётидан дарс берувчи муаллима келин Шакаржон Байрамдурдиева дамлаган ўзбекона палов билан чалпак дастурхонга тортилганида тўкин-сочинликдан, ўзаро меҳр-оқибатдан кўнгиллар нурланди. Тиркаш оға билан Ўғилгул эженинг кенжа келини ўз қўллари билан тиккан келинлик сарполарида, янги иморатга кўрк бағишлаб турган туркмани гиламларда гўё олам гўзалликлари акс этиб, бу гўзалликдан кўнгиллар яшнаб кетди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026