12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:34
Жамият 👁 484

Туман прокурори Дўрман ва Қорамон маҳаллаларида бўлиб, аҳолининг яшаш шароитларини хонадонма-хонадон ўрганди

Туман прокурори Дўрман ва Қорамон маҳаллаларида бўлиб, аҳолининг яшаш шароитларини хонадонма-хонадон ўрганди

Мамлакатимизда давлат ва халқ ўртасидаги мулоқотни янги босқичга олиб чиқиш, аҳолининг муаммоларини бевосита жойида ўрганиб, уларга амалий ечим топиш мақсадида жорий этилган “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими ўзининг яққол ҳамда ижобий самарасини бермоқда. Бугунги кунда барча даражадаги раҳбарлар, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари ўз хизмат хоналаридан чиқиб, жойларга ташриф буюрган ҳолда, оддий аҳолининг дарду ташвишлари билан ҳамнафас бўлмоқдалар. Айниқса, чекка ҳудудларда яшовчи фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва розилигига эришиш давлатимиз олиб бораётган ижтимоий сиёсатнинг энг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Амударё туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳисса қўшиш, аҳоли осойишталиги ва фаровонлигини таъминлаш мақсадида туман прокурори Баҳром Машарипов бевосита ўзига бириктирилган ҳудудларда бўлиб, кенг кўламли ўрганиш ва таҳлил ишларини олиб борди. Хусусан, туман прокурори Дўрман ҳамда Қорамон маҳаллалари ҳудудларида яшовчи оилалар ҳолидан хабар олди. Бу жараёнда расмиятчиликдан бутунлай йироқ бўлган, самимий, ишончли ва очиқ мулоқот муҳити яратилди.

Раҳбарнинг хонадонма-хонадон юриб, маҳалла оқсоқоллари, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари билан юзма-юз кўришиши нафақат уларнинг кайфиятига ижобий таъсир кўрсатди, балки ҳудуддаги реал ижтимоий манзарани тўлақонли ҳис қилиш имконини ҳам берди. Баҳром Машарипов ҳар бир оиланинг ижтимоий аҳволи ҳамда яшаш шароитлари билан яқиндан танишиб чиқди. Айниқса, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларнинг турмуш тарзига, уларнинг соғлиғи ва бандлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Одамларнинг кундалик турмушида дуч келаётган қийинчиликлари раҳбар томонидан диққат билан тингланди.

Ўрганишлар жараёнида муаммоларни шунчаки қайд этиш билан чекланилмади, балки уларни ижобий ҳал этиш юзасидан жойида зарур ва кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилди. Вақт ва қўшимча маблағ талаб этадиган масалалар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси прокуратура назоратга олинди.

Қолаверса, маҳаллаларда тинчликни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, оилавий низоларга йўл қўймаслик мақсадида аҳоли билан кенг қамровли профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбир давомида ҳудудда янги қурилган биноларда фуқаролар учун яратилган мавжуд турли хил имкониятлар бўйича махсус тайёрланган презентация лойиҳалари ишлаб чиқилиб, аҳолига кўргазмали тарзда таништирилди. Ушбу тақдимотлар орқали маҳалла аҳли янги инфратузилма объектларидан, хизмат кўрсатиш мажмуаларидан қандай қилиб унумли фойдаланиши мумкинлиги ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлди.

Маълумки, юртимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор мақсадларидан бири саналади. Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу муҳим ҳужжат жойларда хавфсизликни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини белгилаб берди.

Амударё тумани прокурори бошчилигида ўтказилган ўрганишлар давомида айнан мана шу қарор ижроси ҳам назоратга олинди. Ҳар бир кўчадаги вазият таҳлил қилиниб, “хавфсиз маҳалла” концепциясини тўлақонли ҳаётга татбиқ этиш вазифалари белгилаб олинди.

Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилаётган бу каби ишлар замирида фақат битта мақсад – инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ғояси ётибди. Прокурорнинг бевосита хонадонларга кириб бориши давлат идораларининг халққа қанчалик яқинлашганининг яна бир амалий исботидир. Маҳаллаларда яратилаётган бундай соғлом ва хавфсиз муҳит, аҳоли билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар яқин келажакда албатта ўз мевасини беради ва одамларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026