Жамият
👁 4,268
Оналар алла айтганда
Яқинда туман Маданият бўлими ташкиллаштирган "Оналар алла айтганда” деб номланган танловнинг қутлуғ Наврўз байрами арафасида ўтказилгани ҳам қадим момоларимиз анъанасига содиқлик ифодасидир.
"Оналар алла айтганда” танловида туманимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилалари иштирок этдилар. Шаҳноза Матсафоеванинг ўзбек тилида, Гуллола Байраммедованинг туркманча, Ползода Уббиниёзованинг қорақалпоқча, Гулайда Раҳимованинг қозоқча айтган аллалари, ҳар бирининг миллат аёлига хос миллий кийинишлари ва бешикка ўзгача меҳр билан қараб куйлашлари айниқса эътиборни тортди. Боиси, она меҳрини ҳис қилмаган инсон бўлмаганидек, она меҳридан яралган аллани ҳам бепарво тинглайдиган инсон йўқ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶