ҚИЗИҚИШ ВА ИШТИЁҚ УЙҒУН БЎЛСА...
Ҳар яхши ишнинг аввали қизиқиш ва иштиёқдандир. Негаки, бирон ишни бошлашга йўналтирилган қизиқиш, ҳавас ва иштиёқ бўлганидагина бу ишнинг охири хайрли бўлади. Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежининг учинчи босқич ўқувчиси Оғабек Давлатбоев қалбидаги иштиёқ ва ҳавас туфайли бокс бўйича қатор муваффақиятларга эришди. Қорақалпоғистон чемпиони бўлди. Урганч шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси минтақавий мусобақасида ҳам ғолиб бўлиб, олтин медаль билан тақдирланди. Бу минтақавий мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг энг сараланган ёш боксчилари ўзаро куч синашдилар.
Ўтган 2016 йил 7 ноябрда Оғабек Давлатбоев Нукус шаҳрида ўтказилган Қорақалпоғистон кубоги учун бўлган қизғин беллашувларда ғолиб чиқиб, олтин медални қўлга киритди.
Бокс – спортчидан намунали ахлоқий фазилатлар ва психологик хусусиятлар соҳиби бўлишни талаб этади. Хусусан, кенг феъллилик, бағрикенглик, яъни ўзи билан қарама-қаршида туриб жон-жаҳди билан ғолиб чиқишга интилаётган мусобақадошини дўст, биродар деб билиш баробарида ундан кўра маҳоратли, шижоатли, рақиб зарбаларига чидаб берадиган даражада бардошли бўлиш зарур.
Оғабекда мана шу фазилатлар ва хусусиятлар борлигига ва унинг бир куни албатта жаҳон чемпиони бўлишига умид қиламиз.
Суратда: Оғабек Давлатбоев.
Қобул ШОМУРОДОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶