Жамият
👁 2,407
“Аму юлдузлари” жамоаси ғолиб бўлди
9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Камалак билимдонлари” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Унда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳомийлигидаги "Камалак” болалар ташкилотининг 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган энг фаол ва билимдон аъзолари беллашдилар.
Беллашувда иштирокчилар танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб, ижтимоий лойиҳа шартлари бўйича билимларини намойиш этишди.
Натижага кўра 36-сонли мактабнинг "Аму юлдузлари” жамоаси танлов ғолиби деб топилди. 16-сонли мактабнинг "Камалак зукколари” ва 40-сонли мактабнинг "Камалак билимдонлари” жамоалари иккинчи, 31-сонли мактабнинг "Амир Темур” жамоаси 3-ўринга сазовор бўлдилар.
Садоқат Нуримбетова, 36-сонли мактабнинг болалар етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶