01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 21:18
Жамият 👁 3,832

ВАТАНИМИЗ ОСОЙИШТАЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ХИЗМАТЛАР УНУТИЛМАЙДИ

ВАТАНИМИЗ ОСОЙИШТАЛИГИ ЙЎЛИДАГИ ХИЗМАТЛАР УНУТИЛМАЙДИ

Туманимизнинг Амир Темур номли овулида туғилиб, вояга етган, ўрта махсус маълумот олиб, туман ички ишлар бўлимида намунали хизмат қилиб юрган оиланинг ёлғиз чароғбони Ортиқбой Якубовнинг ҳам ҳали ушалмаган орзулари бисёр эди. Ёлғиз ўғил бўлса-да, ота-онасини ардоқлаб, ҳаётларидан мамнун этишни истарди, фарзандларини бор меҳрини бериб, ҳалол инсонлар қилиб вояга етказмоқчи, умр ҳамдами Гулора билан уларнинг камолидан қувониб яшамоқчи эди.

Афсус, унинг оиласига меҳри чексиз бўлса-да, бу бахтиёр ошёндаги вақти, хизматчилик-да, жуда кам бўларди. Йўлига кўз тикиб бедор ўтирган ота-онасига эшикдан кириб салом бериб, "қандай жазоингиз бўлса, тайёрман”, – дерди ҳазил билан қўлини чаккасига  тираб.

– У кишига нега уй юмушларига қарамайсан, ё нега бизни йўлингга илҳақ қилиб кеч қайтасан, деб қайнотам ҳам, қайнонам ҳам ҳеч танбеҳ бермаган. Эшикдан кириб келиши билан оиламиз учун гўё "олам гулистон” бўлиб кетарди, тинчлик, омонликми, дея сўрардик, холос, – дейди Ортиқбой аканинг турмуш ўртоғи Гулора опа. – Чунки мустақилликнинг илк йилларида халқ орасида бесаранжомлик келтириб чиқаришга уринган, моддий етишмовчиликларни рўкач қилиб, содда одамларни мустақилликка қарши қайрашга ҳаракат қилган ғаламислар, озгина етишмовчиликларга чидамай, бировнинг мол-мулкига кўз олайтирадиганлар ҳам бор эди-да.

Шу боисдан ҳам ўша вақтларда Ортиқбой Якубов сингари ички ишлар идоралари ходимлари вақт билан ҳисоблашмай ишлашига тўғри келган. Буни улар ўзларининг  инсонийлик бурчи, дея ҳисоблашган, ишдан чарчаб келиб, эндигина уйида бамайлихотир дастурхонга қўл узатган вақтида чақириб қолишса, зудлик билан яна хизмат либосини кийиб, ишга боришган.

... Ўша 1992 йилнинг 21 декабрида хизмат вазифасида уч кунгача қолиб кетган Ортиқбой Якубовнинг  уйига қайтганидан қувонган яқинларининг қувончи узоққа чўзилмади: рация орқали хабар олгач, у энди овқат  олиб келаётган хотинига "сизлар еб тураверинглар”, деганича хизмат машинасига ўтирди. Афсус... лагандаги сузилган насибаси сағир қолишини ўша пайтда ким билибди, дейсиз?

34 йилгина умр кўрган Ортиқбой Якубовдан ота-онасига, рафиқасига, фарзандлари Сулаймон, Гулмирза, Рўзимбой, Муборакларга (Ёрқиной отаси вафотидан сўнг дунёга келган) унинг қисқагина дийдори, чексиз меҳр-муҳаббати, ҳалол, фидойи меҳнати туфайли эришган шарафи, айрилиқ доғи мерос бўлиб қолди.

Уни нафақат яқинлари, балки Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек муқаддас бурчини бажариш йўлида жонини аямаган ўғлонини бутун халқимиз ҳеч қачон унутмайди. Ҳамон қутлуғ саналарда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Республика ва туман раҳбарияти унинг оила аъзоларини йўқлашади, марҳумнинг хотирасини ёд этиб, руҳини шод қилишади. Чунки Ватан азиз, Ватан осойишталиги йўлидаги жасоратлар ҳеч қачон унутилмайди.

От ўрнини той босиб, Ортиқбой Якубовнинг касбини ҳозир ўғли Сулаймон давом эттирмоқда. Қайнонаси ва қайнотасига ҳам ўғил, ҳам келин бўлиб хизмат қилиб, сўнгги йўлга кузатган Гулора опа фарзандларининг ҳаммасини касб-корли, оилали қилди, қўша-қўша неваралар суйиш бахтига муяссар бўлди, кемтик бўлган бахтини, айрилиқ дардини улар билан овуниб енгди, бир умр тинчлик ҳимоячисининг аёли бўлганлигидан фахрланиб яшаб келмоқда.

Юртимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланаётган қутлуғ кунда йигит ёшида бу ҳаётдан кетган, бугунгидай тинч ҳаётимиз учун курашган Ортиқбой Якубовни эслаб, хизматларини эътироф этишни инсонийлик бурчимиз деб билдик.

Ойгул РАЖАБОВА.

Суратда: О.Якубов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026