02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 10:23
Жамият 👁 6,358

КЕКСА ЖАНГЧИ ҲУЗУРИДА

КЕКСА ЖАНГЧИ ҲУЗУРИДА

Очерк

Уруш. Инсон қалбида нафрат уйғотувчи, эшитган ҳар бир дилни сескантириб юборувчи бу сўзга аҳли  дунё – бутун тараққийпарвар инсоният исёнда. Уни қўзғатувчиларга нисбатан оналар ғазабда, оталар ғазабда. Миллион-миллион инсонлар ёстиғини қуритган Иккинчи жаҳон уруши асоратлари билан яшаётган мажруҳ кўнгиллар дилларини куйдирган ҳажр-у фироқ ўти фашизмга нисбатан аёвсиз қарғиш бўлиб тўкилади ҳамон тиллардан. Чунки бу нафратли қалблар жанггоҳларда қон кечган, қаҳратон қишларни муз қотган  окопларда ўтказган, 18-20 ёшнинг нари-берисидаги минг-минглаб алпқомат қуролдошларини жанг майдонларига дафн этган, жанглардаги жароҳатларидан қон сизиб, яна жангга кирган, то ғалаба бонги янграгунга қадар бирлари жанг майдонида, бирлари дала госпиталларида, яна бирлари фронт ортида тун-у куннинг фарқини унутиб яшаганлар. Дилларида эса ягона мақсад – эл-юртга тинчлик, тинчлик ва яна тинчлик орзуси билан яшаган бу мард-у майдонлар.

Қиличбойлик Ражаб бобо Юсуповнинг йигитлик даври ана шундай нотинч даврга тўғри келди.

Ражаб Юсупов алп қоматли, бўйчан, ўта эпчил йигит бўлиб улғайди. У 1938 йилда тўлиқсиз ўрта мактабни тугатганида замон қалқиб турган бир пайт эди. Халқ советнинг қатағон сиёсатидан жабр чекаётган, эшигида 2-3 та мол-ҳоли бор, ўқимишли одамлар "халқ душмани” тамғаси билан "қама-қама” тўрига илиниб, кўпчилик оилалар жиддий йўқчилик азобини тортаётган бир пайтда дунёга фашизм балоси хавф солди. Аввал Европа мамлакатларини ўз домига тортган фашизм 1941 йилнинг ёзида собиқ СССР ҳудудига бостириб кирди. Колхоз ишида ота-онасига яхшигина кўмакдош бўлиб қолган Ражаб Юсуповга чақирув қоғози келганида у энди 18 ёшга тўлган норғул йигит эди. Армияга чақирув қоғози ўша машъум кунларда ота-оналар учун жаҳаннам бағрига чақирувдай даҳшатли эди. Ота-онаси, яқинлари, қишлоқдошлари Ражаб Юсуповни яхши кунлар умиди билан урушга кузатдилар.

Шарқдан ғарбга томон йўл олган поезд Ражаб улғайган заминни ортда қолдириб, тутун ва порох ҳиди бурқсиб ётган рус қишлоқлари, ёниб култепага айланган қарағайзорлардан ўтиб, яйдоқ бир жойга етиб, тўхтади.

– Ўшанда урушнинг бутун даҳшати кўз олдимизда намоён бўлди, – эслайди Ражаб бобо олис уруш йилларини хотирларкан. – Пайҳон бўлган экинзорлар, харобага айланган шаҳар-у қишлоқлар, тугунини кўтариб, болаларини етаклаб юрган, шовқин-сурон билан қон йиғлаб, қайларгадир ошиқаётган оналар, кексалар, болалар. Буларга кўзимиз тушган лаҳзалардаёқ уруш даҳшатларини тўла англаб етдик. Қўлларимиз мушт бўлиб тугилди.

Қисқа муддатли ҳарбий тайёргарликдан сўнг Ражаб Юсупов 1942 йилнинг июлида Калининск фронтининг 136-ўқчи полки таркибида илк марта жангга кирди. Инсон зотининг ёвузлигини у ўшанда кўрди. Тиш-тирноғигача яхши қуролланган немис аскарлари шундай ҳарбий тайёргарликдан ўтишган эдики, улар жанг майдонида ҳақиқий ваҳший ҳайвонга айланишарди. Инсон тугул осмонда учиб бораётган қушгача аёвсиз ўлдириш, ёқиш, бузиш, отиш, жамики жонзотни топташ – улар учун ўта оддий ўйин эди. Ражаб Юсупов ана шу даҳшатлар қаршисида эсанкирамади. Калининск фронтининг 136-ўқчи полки билан гоҳ ҳафталаб, ойлаб яёв, кунни-тунга улаб фашизм балосига қарши курашди. Қуршовда қолиб, оч-наҳор, юпун ҳолатда ҳам қўлидан қуролини қўймади. Бутун куч-қувватини халқлар озодлиги ва тинчлиги учун сарфлади. Неча бор яраланди, дала госпиталида даволаниб, яна жангга кирди.

– 1943 йилнинг ёзи Калининск фронти учун янги-янги ғалабалар сари йўл очилди, – эслайди Ражаб бобо. – Биз немисларни кетма-кет мағлубиятга учрата бошладик. Ҳатто енгил ярадор бўлганимизни сезмасдик. Душман ортидан таъқиб этиб бораётган кунларимизнинг бирида мен немис зобитини асир олдим. Уни штабга топшириб, яна жанг майдонига қайтдим.

Шу куни ҳақиқий ҳаёт-мамот жанги бўлди. Тарихга Калининск фронтида бурилиш номи билан кирган ушбу даҳшатли жангда Ражаб Юсупов оғир яраланди. Эсида қолгани – қаттиқ портлаш ва ўзининг муаллақ учиб бораётган каби ҳолати. У кўзини очганида оёқ-қўллари, қорни ва кўкрак қафаси чандиб боғлаб ташланган, бутун аъзои-бадани ловуллаб ёнаётгандай эди. Уни кўргани ўзи хизмат қилаётган қисм командири келганида Ражаб Юсуповнинг қаҳрамонлиги ҳақида ҳикоя қилувчи мақола ёритилган фронт газетасини келтирди ва Олий Бош қўмондонликнинг ташаккурномасини ўқиб  берди. Маълум бўлишича, Ражаб Юсупов асир олган немис зобити берган маълумотлар туфайли бутун Калининск фронтида кескин бурилиш ясалган, 136-ўқчи полки бир неча  чақирим фронт ичкарисига силжиб, душман қамалидаги қишлоқларни озод этган экан. Ражаб Юсупов эса шу жангдаги алоҳида жасорати учун Олий Бош қўмондонлик буйруғига биноан "Қизил Юлдуз” ордени билан мукофотланди.

Ражаб Юсупов Иккинчи жаҳон урушидаги мислсиз жасорати учун "Қизил Юлдуз” орденидан ташқари, "Жасурлиги учун”, "Германия устидан қозонилган ғалаба учун”, тинчлик йилларида "Ғалабанинг 20 йиллиги” ва Ғалабанинг 50, 60, 70 йиллиги каби ўнлаб жанговар ва юбилей медаллари билан тақдирланди. 1943 йилнинг август ойидан то 1944 йилнинг  февраль ойига қадар оғир уруш жароҳатлари билан яшаган Ражаб Юсупов қишлоғига яримжон ҳолатда қайтиб келди. Узоқ вақт даволаниб, оёққа тургач, ўша пайтдаги Хоразм вилояти, Манғит туманига қарашли Охунбобоев номли колхозда табелчи, 1951-1957 йилларда 2-сонли МТСда ҳисобчи вазифаларида фаолият юритди. Кейинчалик у Амударё туманининг йирик пахтачилик хўжалиги – собиқ М.Горкий номли давлат хўжалигида оддий ишчи бўлиб меҳнат қилди. Унинг борига ҳам, йўғига ҳам кўниб, оғирига елкадош, сирларига сирдош бўлиб яшаган умр йўлдоши Қизларгул момо Юсупова билан 11 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга  етказишди. Фарзандларининг барчаси ўқимишли, тадбиркор, энг муҳими, меҳр-оқибатли.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўғлимга менинг чексиз миннатдорчилигимни етказинг, – дейди отахон шукроналик ва мамнунлик билан. – Биз кексаларга кўрсатаётган ғамхўрликлари, Ўзбекистондаги тинчлик-тотувлик, тўкин-сочинлик учун минг-минг раҳмат. Мана, менинг уйимга, шундоқ ётоқхонам ёнбошига замонавий ҳаммом қуриб беришди. Навбатсиз енгил автомобиль олишим учун ғамхўрлик кўрсатишяпти. Бундан ортиқ  эътибор ва рағбат бўлмайди, болаларим.

Умрининг 95 баҳорини қаршилаган Ражаб бобо Юсупов давлатимиз ғамхўрлигидан беҳад миннатдорлигини айтишдан, бугунги дориломон замонамизга шукроналар қилишдан асло чарчамайдилар. Урушнинг аёвсиз даҳшатларини бошидан кечириб, мустабид тузум даврининг инсон тақдирига отилган тошлари зарбасига матонат билан чидаб, дориломон кунлар гаштини суришдек саодатли онларга етган бобонинг 9 ўғил, 2 нафар қизларининг барчаси тиниб-тинчиб кетишган. Ҳатто бирлари бобо, бирлари момолик мақомига етишиб, бобонинг хонадонидан илдиз отган Юсуповлар, Ражабовларнинг ўзи бугун бир маҳалла бўлишган. Ражаб бобо 100 нафардан ортиқ невара-чевара-ю, эвараларининг баъзан исмларини адаштириб, барчасини "Юлдуз” деб чақирадилар-да, бундан ўзлари ҳам завқланиб кетадилар:

– Бугунги ёшларнинг ҳар бири бир юлдуз, – дейди бобо фахр билан. – Ўзбекистон юлдузлари, тинчлик, фаровонлик, тотувлик юлдузлари! Илоҳим, ана шу юлдузларимиз ҳамиша порлаб турсин, тинчлигимизга кўз тегмасин!

Биз ҳам Ражаб бобо Юсуповнинг тилакларига ошно бўлдик. Илдизи тинчликдан куч олган бу хонадоннинг пир-у бадавлат соҳиби – Ражаб бобо Юсуповга соғлик, куч-қувват тиладик.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

М.ШОМУРОДОВ олган суратлар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026