12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:21
Спорт 👁 431

Амударёда нуронийлар ўртасида “Ғайратли кексалар” спорт мусобақаси ўтказилди

Амударёда нуронийлар ўртасида “Ғайратли кексалар” спорт мусобақаси ўтказилди

Жамиятнинг мустаҳкам таянчи, ёш авлоднинг маънавий устозлари бўлмиш нуроний отахон ва онахонларимиз ҳамиша давлатимизнинг юксак эътиборида ҳамда ардоғида бўлиб келмоқда. Бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда кекса авлод вакилларининг ҳаётини сермазмун ва ёрқин лаҳзаларга бой тарзда ташкил этиш, уларнинг соғлиғини асраш, шунингдек, ижтимоий ва маданий фаоллигини ошириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан саналади. Шу ўринда, яқиндагина Амударё туманида ўтказилган соғлом турмуш тарзи байрами, аниқроғи, фахрийлар иштирокидаги оммавий мусобақалар юқоридаги фикримизнинг ёрқин далилидир.

 “Нуроний” жамғармаси Амударё тумани бўлими ташаббуси билан ҳудуддаги энг фаол, шижоатли ва спортсевар нуронийлар ўртасида “Ғайратли кексалар” шиори остида спорт мусобақасининг туман босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, спорт тадбири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрь кунги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишда фаол нуронийларни жалб этиш ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мазкур ҳужжатнинг туб моҳиятида кекса авлод вакиллари учун уларнинг ёши, салоҳияти ва жисмоний ҳолатига тўла мос келадиган турли спорт тадбирларини мунтазам ҳамда тизимли равишда ташкил этиш мақсади ётади. Қолаверса, уларни оммавий жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш орқали соғлом жамият пойдеворини яратишдек эзгу мақсадлар мужассамдир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори доирасида амалга оширилаётган ва бутун республикамиз бўйлаб қулоч ёзган бу каби тадбирлар амударёлик кексаларининг бўш вақтларини сермазмун ва фойдали ташкил этишда катта аҳамият касб этмоқда. Уларнинг жисмоний ҳамда руҳий саломатликларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, барча маҳаллаларда чин маънодаги “Фаровон ҳаёт” муҳитини яратишда мазкур мусобақалар беқиёс аҳамиятга эга.

Мазкур спорт мусобақаларининг туман босқичида Амударёнинг энг фаол ва спортсевар нуронийлари шахмат, шашка, миллий кураш ҳамда мини-футбол каби 4 та оммабоп спорт тури бўйича ўзаро куч синашдилар. Беллашувлар давомида иштирокчиларнинг ғалабага бўлган иштиёқи ва шу билан биргаликда, ўзаро дўстона рақобат муҳити барча йиғилганларга ўзгача завқ, кўтаринки кайфият бағишлади.

Ақл гимнастикаси саналган шахмат ўйини бўйича эркаклар ўртасидаги баҳслар ўта кескин, муросасиз ва қизиқарли вазиятларга бой тарзда кечди. Донолар ўйини якунларига кўра, Исмоил Ибрагимов барча рақибларини ортда қолдириб, фахрли 1-ўринни эгаллади. Навбатдаги поғоналар эса Рустам Юсупов ҳамда Ботиржон Шомуратовларга насиб этди.

Аёллар ўртасидаги шахмат мусобақаларида эса Гулора Аллаёрова 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Гулчеҳра Аллабергенова 2-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, шашка бўйича аёллар ўртасидаги ўйинлар ҳам қизғин паллаларга бой бўлиб, томошабинларнинг диққатини тортди. Ушбу йўналишда Муҳаббат Машарипова тенгсиз ва маҳоратли деб топилиб, 1-ўринга муносиб кўрилди. Умида Бекимбетова 2-ўринни ва Гулчеҳра Атабаева 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлиб, томошабинларнинг олқишларини олишди.

Узоқ тарихга эга бўлган миллий ифтихоримиз — кураш беллашувлари эса спорт мухлисларининг асосий диққат марказида бўлди. 80 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги беллашувларда Кўклан полвон Раҳимов рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, мутлақ ғолибга айланди ва 1-ўринни эгаллади. Махсуд полвон Кенжаев 2-ўринни, Гулмирза полвон Душамов эса 3-ўринни қўлга киритиб, ҳали ҳам билакларида куч борлигини исботлашди.

80 килограммдан юқори бўлган вазн тоифасидаги полвонлар беллашуви эса янада ҳаяжонли кечди. Унда Давлатбой полвон Эшниязов ўзининг ажойиб усуллари билан барчани лол қолдириб, 1-ўрин соҳибига айланди. Муносиб рақиблар сифатида Аллаёр полвон Юлдашев 2-ўринни ҳамда Мадиёр полвон Ғоипов 3-ўринни банд этишди.

Мини-футбол бўйича беллашувлар ҳам чинакам спорт байрамига айланиб кетди. Яшил майдонда тўп сурган нуронийлар жамоалари ўртасидаги шиддатли ҳамда муросасиз ўйинлар натижасига кўра, “Куюк-кўпир” овулининг фаол нуронийлар жамоаси барча рақибларидан устун келиб, 1-ўринни эгаллади. Футбол майдонида ўзларининг чиройли ўйинларини намойиш этган “Олмазор” маҳалласи вакиллари 2-ўринни эгаллаган бўлса, мухлисларнинг қизғин қўллаб-қувватлашига эришган “Гулзор” маҳалласи фахрийлар жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақанинг энг ҳаяжонли ва эсда қоларли лаҳзалари, албатта, тантанали тақдирлаш маросими бўлди. Юқори тайёргарлик кўриб, фахрли 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган, шунингдек, беллашувларда ўзининг алоҳида фаоллиги, шижоати ҳамда спортга бўлган муҳаббатини кўрсатган барча фахрийлар “Нуроний” жамғармаси томонидан қимматбаҳо совғалар, дипломлар ва эсдалик мукофотлари билан тантанали равишда тақдирландилар.

Тақдирлаш маросимида “Нуроний” жамғармасининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Турсунбой Абдижаббаров сўзга чиқиб, нуронийларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва чексиз ғамхўрлик учун улар номидан муҳтарам Президентимизга чин дилдан миннатдорлик билдирди. Сўзга чиққан нуронийлар ўзлари яшаётган овул ва маҳаллаларда мана шундай замонавий ва қулай шароитлар яратилиб, оммавий спорт тадбирлари мунтазам равишда ташкил этилаётганидан беҳад мамнун эканликларини фахр билан тилга олдилар.

Ҳаётнинг пасту баландларини кўрган отахон ва онахонларимиз ўзларининг самимий дил сўзларида давлатимиз раҳбарига ҳамда ушбу тадбир ташкилотчиларига чексиз миннатдорчилик изҳор этиб, юртимизнинг барқарор тинчлиги, осмонимизнинг мусаффолиги ва халқимизнинг фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар. Кексаларни улуғловчи мазкур спорт мусобақаси нафақат жисмоний синов, балки авлодлар орасидаги меҳр-оқибат, кексаларга бўлган юксак эҳтиром ва соғлом турмуш тарзининг ёрқин намунаси сифатида барчага бирдек манзур бўлди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026