ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ БИЛИМГА ЧАНҚОҚ
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларга яратилаётган шарт-шароит таълим-тарбия соҳасига ижобий таъсир кўрсатаётгани қувонарли. Буни бизнинг Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежимиз мисолида ҳам кўриш мумкин. Коллеж ўқувчилари билимга чанқоқ, иштиёқи баланд ёшлардан иборат, десам муболаға бўлмайди. Ўқувчиларимиз фанларни зўр қизиқиш билан ўзлаштиришга ҳаракат қилишади.
Коллежимизда спортга қизиқувчи ёшлар талайгина. Жорий йилда футбол бўйича ўтказилган "Камолот кубоги”нинг туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган коллеж жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 2-ўрин соҳиби бўлишди.
Туманимиздаги коллеж ўқувчилари ўртасида шу йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтган "Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловида ҳам коллежимизнинг "Мароқанд” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, Тўрткўл шаҳрида бўлиб ўтадиган туманлараро босқичга йўлланма олишди.
Тўғри йўналтирилган таълим-тарбия ўз самарасини бермай қолмайди. Таълим сифатини яхшилаш, ўқувчилар билан дўстона муносабатни шакллантириш, ўқувчиларга ўзгача ёндашув асосида билим бериш яхши натижаларга эришишга асос бўлади.
Мен коллежимиз ўқувчи-ёшлари эришаётган ютуқларда педагогик жамоамизнинг ҳиссаси катта эканлигидан, ўз фаолиятларида замонавий педтехнологиялардан фойдаланиб меҳнат қилаётган ҳамкасбларимнинг фидойилигидан фахрланаман.
Ҳулкар БОБОЖОНОВА,
Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶