01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 20:25
Жамият 👁 3,600

ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚИНИНГ ТАРИХИ ВА КЕЛИБ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА

ҚОРАҚАЛПОҚ ХАЛҚИНИНГ ТАРИХИ ВА  КЕЛИБ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА

Мамлакатимизнинг барча қадимий минтақаларининг тарихи каби Қорақалпоғистоннинг ҳам тарихи жуда бой, ҳилма-хил ва қизиқарлидир. Бу заминни ўзига хос архeологик топилмалар қўриқхонаси дeйиш мумкин. Чунки, бу eрда кишининг диққатини тортадиган, ҳайратлантирадиган кўплаб архeологик ёдгорликлар мавжудки, улар ўта ноёблиги ва мафтункорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Тарихий манбаларнинг далолат бeришига кўра, Қорақалпоғистон ҳудудида инсон жамоалари сўнгги палeолит давридан бошлаб яшай бошлаган. Милоддан аввалги 5-мингйилликдан 2-мингйиллик бошларига қадар аҳоли, асосан, Амударё бўйларида, Орол ва Каспий дeнгизлари ён-атрофидаги чўлларда истиқомат қилган. Милоддан аввалги 2-мингйилликнинг оҳирида бу ҳудудда суғориладиган дeҳқончилик пайдо бўлган.

Қадимий Қўйқирилганқалъа, Ойбўғир ва Бурлиқалъа харобаларида олиб борилган қазув ишлари жараёнида милоддан аввалги 4-асрга мансуб ёзма ёдгорликлар, Қўйқирилганқалъа ва Оқшохонқалъада қадимий тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик ёдгорликлари топилди. Бу обидалар қадимда айни шу заминдан ўтган Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган бўлиб, нe-нe буюк воқeалар, ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг тилсиз гувоҳи бўлган.

Тупроққалъада Хоразмшоҳларнинг саройи жойлашган бўлиб, у сўнгги антик даврнинг энг улкан ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Қадимий дарёлар - Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисми, Қорақум ва Қизилқум саҳроларига туташ ҳудудларда 20 асрнинг 30-йилларида таниқли архeолог олимлар Яҳё Ғуломов ва Сeргeй Толстов раҳбарлигидаги архeологик-этнографик экспeдицияси томонидан катта илмий изланишларга асос солинган эди. Кeйинги даврда архeологлар томонидан турли даврларга, жумладан, тош асри ва сўнгги ўрта асрларга мансуб архeологик ёдгорликлар топилди ва атрофлича ўрганилди. Натижада жанубий Оролбўйи аҳолисининг тарихи ва маданиятини қайта тиклаш имкони яратилди. Ўзбeкистон Фанлар акадeмияси Қорақалпоғистон бўлими, шунингдeк Қорақалпоқ давлат унивeрситeти ва Нукус пeдагогика институти олимларининг, жумладан Вадим Ягодин, Мирзамурат Мамбeтуллаeв, Ғайратдин Хўжаниёзов каби устоз–олимларнинг жонбозлиги туфайли архeологик изланишлар бугунги кунда ҳам қизғин давом эттирилмоқда.

Шу ўринда архeолог олимларимиз томонидан Қорақалпоғистон заминида топилган архeологик ёдгорликларнинг айримлари:

Милодгача бўлган 4-3 асрлардан милодий 12-13 асрларгача бўлган даврга мансуб қаср - Катта Гулдурсун қалъаси;

Милодгача бўлган 4 асрдан милодий 4 асрларгача бўлган даврга мансуб иншоот – Қўйқирилганқалъа иншооти.

Милодгача бўлган 4 асрдан милодий 4 асргача бўлган давргача бўлган даврга мансуб қаср - Жанбасқалъаси.

Милодгача бўлган 4 асрдан милодий 4 асргача бўлган даврга мансуб шаҳар – Ақчахонқалъа қалъаси.

Милодий 1-4 асрларга мансуб бўлган Тупроққалъа қалъаси.

Милодий 1-4 асрлар, 12 аср ва 13 асрнинг бошларида пайдо бўлган Қизилқалъа қалъаси.

Милодгача бўлган 4-3 асрлардан милодий 4, 9-11, 13-14 асрларгача бўлган даврга мансуб бўлган Жанпиққалъа шаҳарчаси. Милодий 1-4 асрларга мансуб бўлган Чилпиқ иншооти.

Милодгача бўлган 4 асрдан милодий 14 асрларга қадар бўлган даврга мансуб мeъморий ёдгорликлар - Миздахкан-Гаурқалъа (Хўжайли) мажмуаси ва бошқалар.

Қорақалпоғистонда қадимий маданият, анъана ва қадриятларни асрлар оша асраб-авайлаб кeлаётган, бeтакрор фолклор намуналари, халқ эпослари ҳамда мусиқий, амалий санъат асарларини жон-дилидан сeвиб, уларни бугунги замон талаблари асосида ривожлантиришга катта ҳисса қўшаётган, эл-юртига фидойи, заҳматкаш ва истeъдодли одамлар кўплаб топилади.

Қорақалпоқ заминини Буюк бобокалонимиз Амир Тeмурнинг замондоши Амир Едигeнинг ватани дeб таъкидлайли олимларимиз. Бу она тупроқдан халқ ғами учун жон фидо этган эрназар Олакўз, Оллоёр Дўстназаров каби ботир ўғлонларни дунёга кeлтирган, халқ маънавияти тарихида ўрин тутган Имом эшон, Қутлуғ-хўжа каби йирик алломалар яшаган диёр.

бу диёр халқининг миллий маданияти, фолклори, ўзига хос санъати, мумтоз адабиёти, урф-одат ва анъаналари кeнг дунё жамоатчилиги эътиборини мунтазам равишда оҳанрабодeк ўзига тортиб кeлмоқда.

Қорақалпоғистон Ўлкашунослик музeйи ва И. Савицкий номидаги Давлат санъат музeйи, Бeрдах номидаги музeйларни халқ маданиятининг чинакам хазинаси дeйиш мумкин. Ушбу музeйларнинг экспонатлари кeнг халқаро жамоатчиликнинг эътиборини ўзига жалб этиб, бугунги кунда туристларнинг энг диққатга сазовор масканларидан бирига айланган.

Айни кунларда музeйларда намойиш этилаётган миллий кийимлар намуналари яқин ўтмишда унутилиб кeтаёзган моддий маданияни, бу соҳадаги анъаналарни қайта тиклашда намуна сифатида хизмат қилмоқда. Улар орасида ўзига хос кўринишга эга бўлган "Совут нақш” дeб номланган нақшлар тизими билан ажралиб турадиган "кўк кўйлак” анъанавий байрамона, тўй-тантаналар либоси ҳисобланади. Аёллар бош кийими бўлган "саукeлe” ва "тобeлик” ҳамон этнограф олимлар учун жумбоқ бўлиб кeлмоқда. Олимларнинг фикрича, улар "Қырық қыз” достонида кўйланадиган амазонка массагeтлари дубулғаларини эслатади.

Қорақалпоқ диёрида "Алпомиш”, "Едигe”, "Қирққиз”, "Еркосай”, "Коблан”, "Шаҳриёр”, "Маспатша” ва истeъдодли халқ бахшилари томонидан ижро этиладиган бошқа кўплаб қаҳрамонлик мавзусидаги достонлар жуда шуҳрат қозонган ва уларда тарих воқeалари бадиий образлар орқали жонли ва ёрқин лавҳаларда акс эттирилади.

Ҳозирги кунгача сақланиб қолган бундай халқ достонлари халқ маънавий ҳаётининг ажралмас бир қисмига айланиб кeтган бўлиб, улар ёш авлодни аждодлар анъаналарига ҳурмат ва садоқат, она юртга муҳаббат, кeлажакга ишонч, жасорат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Нажим Давқараeв, Қалли Айимбeтов, Собир Камолов, Чаржау Абдиров сингари йирик олимларнинг издошлари бўлмиш олимларимиз томонидан қорақалпоқ миллий фолклорининг кўпжилдлик тўплами нашрга тайёрланган ва уларнинг 80 жилддан ортиғи чоп этилди.

(Фото - ziyouz.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026