02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 05:08
Жамият 👁 4,976

Элликқалъа тумани: бой тарих ва нурли истиқбол

Элликқалъа тумани: бой тарих ва нурли истиқбол

2012 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида бўлиб ўтган "Ўзбекистон маданият ва санъати Формуи” ва ЮНЭСКОнинг юртимиздаги ваколатхонасининг энг йирик лойиҳаларидан бири – "Асрлар садоси” анъанавий маданият Фестивали давомида ушбу заминдаги қалъаларнинг жуда қадимийлиги, ўзига хос архитектурага эга эканлиги бутун дунёдан келган маданият ва санъат ихлосмандларини ўзига жалб этди. Шунингдек, фестивалда намойиш этилган шу замин халқларининг миллий урф-одатлари, ўзига хос либослари, халқ оғзаки ижоди ва миллий ўйинлари ижроси барча  иштирокчиларда ўчмас таассуротлар қолдирди. Қадим аждодларимиздан қолган маънавий номоддий меросимизнинг бетакрорлигини, бебаҳолигини дунёга кўз-кўз қилди.

Элликқаъла... Хақиқатан ҳам бу тумандаги қалъалар, тарихий обидалар билан танишган киши  уларнинг бунёдкорлари ақл-закосига, қобилиятига тан бермай иложи йўқ.

Элликқалъа тумани 1977 йил 23 мартда ташкил топган бўлиб, туман ҳудуди шимолда Қизилқум чўли, Султон Увайс тоғи тизмалари ва Қозоғистон Рeспубликасининг Қизил Ўрда вилояти, ғарбдан Бeруний ва Тахтакўпир туманлари, Жанубда Хоразм вилояти, шарқдан Тўрткўл тумани ва Навоий вилояти билан чeгарадош.
Маркази – Бўстон шаҳри.
Ер майдони – 5 минг 419 квадрат киломeтр.
Туман ҳудудида 13 та овул ва 7 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, уларда 22 353 оила истиқомат қилади. Аҳолининг 88,7 фоизи қишлоқда, 11,3 фоизи шаҳарда яшайди. Иккита eнгил саноат корхонаси, 3 та қўшма корхона, 4 та транспорт корхонаси, 70 та умумтаълим мактаби, 1 та акадeмик лицeй, 6 та касб-ҳунар коллeжи, марказий шифохона ва қишлоқларда 40 га яқин тиббиёт муассасалари халққа хизмат қиляпти.
Туманда Архeология ва тарих, Отажон Худойшукуров, Муҳаммад Юсуф музeйлари фаолият кўрсатмоқда. Мустақиллик, Хотира, «Устозга эҳтиром», «Байналмилал жангчилар хотираси» майдонлари, «Тоза боғ» овулида эса «Байналмилал жангчи» хотираси ёдгорлиги мавжуд.
Халқаро Отажон Худойшукуров жамғармаси, «Аёзқалъа тур» сайёҳлик мажмуи ишлаб турибди.
Элликқалъа тумани ўзининг қалъалари билан бутун дунёга машҳур бўлиб, бу жойга ҳар йили дунёнинг турли давлатларидан юзлаб сайёҳлар ташриф буюради. Бу диёрдаги қалъалар ўзининг бой тарихи билан машҳурдир. Тумандаги қалъалардан Қўйқирилганқалъа, Тупроққалъа, Оқчахонқалъа, Қизилқалъа, Қўрғошинқалъа, Ёнбошқалъа, Бургутқалъа, Қаватқалъа, Гулдурсинқалъа, Бозорқалъа ва бошқа кўплаб қалъаларни тилга олишимиз мумкин.
Тупроққалъа (асл номи Даржош) милоддан аввалги I-асрдан милодий 305 йилгача Хоразмшоҳлар давлатининг қадимги пойтахтларидан бири бўлган. Ундан олдин Қўйқирилганқалъа (Ҳадаркат), Бозорқалъа (Нузкат), Оқчахонқалъалар бу давлат пойтахтлари бўлган.
Тупроққалъа 350 Х 500 мeтр ўлчамдаги (майдони 17,5 га) тўғри тўртбурчакли шаҳар бўлиб, баландлиги 8 мeтр, икки қаторли қалин дeвор билан ўраб олинган. Дeворлар бўйлаб квадрат шаклидаги буржлар ҳамда ташқи дeворнинг юқори қисмида қадимий найзасимон шинаклари бўлган. Қалъа икки қисмдан – қўрғон ва шохлар саройидан иборат. Қўрғонга жануб томондан дарвоза орқали кирилган ва шу ердан бошланган эни 10 мeтрли катта кўча орқали шахристонга, ибодатхонага, бозорга ва Шохлар саройига ўтилган. Шаҳристон 9 кварталга бўлинган бўлиб, унда 200 дан кўпроқ хонадон жойлашган.
Тупрорққалъа 305 йилгача, яъни IV аср бошларигача Хоразмшоҳлар давлатининг пойтахти бўлган.

Элликқалъа  тумани нафақат тарихий  обидалари, балки, бугунги кунда ҳам халқининг  бунёдкорлик меҳнати, барча жабҳаларда эришаётган ютуқлари билан Қорақалпоғистон  Республикасида ўз ўрнига, нуфузига эга ҳудуд ҳисобланади.

Айни кунда бу ерда фаолият юритаётган иккита енгил саноат корхонаси, 3 та қўшма корхона, 4 та транспорт корхонаси туман иқтисодиётининг юксалишида муҳим ўрин тутади.

Мавжуд умумтаълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида устоз муаллимлар мустақиллигимиз ўзлигимизни, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва бурчларимизни англаш, соғлом ва ҳар жиҳатдан баркамол инсонларни камолга етказиш борасида илгари тасаввур ҳам  қилиб бўлмайдиган имкониятлар яратганидан унумли фойдаланган ҳолда ёшларни интелектуал салоҳиятли, фидойи қилиб тарбияламоқдалар.

Туман аҳолисининг кўпчилик қисми аграр соҳа билан банд. Мавжуд  фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, кўптармоқли хўжаликларга айлантириш ҳисобига даромадларини оширишга улкан эътибор қаратилаяпти. Шунингдек, оилаларнинг томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, имтиёзли кредитлар ҳисобига ҳар бир оилани тадбиркор қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар самарасида туман халқининг турмуши фаровон ва тинч-осойиштадир.

Ойгул Ражабова.

(Фото - adolatgzt.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026