01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 21:31
Жамият 👁 4,071

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти - Нукус шаҳри ҳақида

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти - Нукус шаҳри ҳақида

Нукус шаҳрининг ер майдони 221 кв.ни, доимий аҳоли сони 303800 нафарни ташкил этади. 2016 йилнинг дастлабки 6 ойида Нукус шаҳрида 106 та лойиҳа амалга оширилди. Шу асосда жами 432 та янги иш ўрни ташкил этилди. Шу йили экспортер корхоналар қаторига янгидан 5 та корхона қўшилди.

Шаҳарда олий ўқув ўринлари 8 тани, ўрта махсус таълим муассасалари 20 тани, академик лицейлар 6 тани, умумтаълим мактаблари сони 43 тани, мактаб интернатлари 89 тани ташкил этади. Йил давомида 306736 кв.м ҳажмдаги турар жойлар фойдаланишга топширилди.

Қорақалпоғистон Республикасида Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги каби кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, 2009-2016 йилларда ҳудуднинг 134 қишлоқ массивида намунавий лойиҳалар асосида 3 минг 650 уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Нукус шаҳрида 34 кўп қаватли уй, замонавий амфитеатр, Ёшлар маркази, И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейининг янги бинолари, турли спорт мажмуалари бунёд этилди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Юртимиздаги барча шаҳарлар қаторида Нукус шаҳри ҳам йил сайин чирой очиб, тобора замонавий қиёфа касб этмоқда. Кенг ва равон кўчалар бўйидаги муҳташам кўп қаватли турар жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, сўлим хиёбонлар шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда.

Кўча ва хиёбонларни кўкаламзорлаштириш, бозорлар ва қабристонларни ободонлаштириш, кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш, маиший чиқиндиларни шаҳар ташқарисига чиқариб ташлаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Шаҳар ҳудудидаги барча экин майдонларини техник сув билан суғоришни яхшилаш мақсадида замонавий қурилмалар ўрнатилмоқда. Тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, янги кўчат ва ниҳолларнинг меъёрда ўсиб-ривожланиши учун агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилди, маҳаллий ўғит билан озиқлантирилди.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги давомида бошқарма томонидан шаҳар бўйлаб 21 минг тупга яқин турли манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилади. 50 гектардан зиёд майдонга 13 мингдан ортиқ гул кўчатлари экилади ва турфа гуллар уруғи сепилади.

Нукус шаҳар марказидан кесиб ўтувчи "Дўстлик” каналининг икки соҳилида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларида ҳам бошқарма жамоаси фаол қатнашмоқда. Янги барпо этилаётган хиёбон ва сайилгоҳларга экилган 7 минг 248 туп турли манзарали дарахт кўчатлари парваришланмоқда.

Шаҳарнинг ирригация тизимини яхшилаш, мавжуд сув йўлларини таъмирлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтга қадар бошқарма тасарруфидаги 137 километр ариқ ва 24 сув насоси таъмирланди. 2,2 километр ёпиқ горизонтал дренаж тозаланди. Кўча ва хиёбонларни ёритадиган 221 километрлик электр тармоқларининг ҳолати текширувдан ўтказилди. 245 марказий ва ички кўчаларга 6 минг 614 дона ёритгич, "Дўстлик гузари” кўчаси ва Амфитеатрга 38 дона прожектор ўрнатилди. Эскирган кўча ёритгичлари энергия тежайдиган замонавийларига алмаштирилди.

Пойтахт - шаҳарнинг санитария тозалигини таъминлаш мақсадида кўча бўйлари, аҳоли дам олиш масканлари, кўп қаватли уйлар атрофини чиқиндилардан тозалаш доимий эътиборда. Бу борада бошқарма ҳузурида ташкил этилган "Нукусмахсустранс” шўъба корхонаси томонидан чиқиндилар ўз вақтида чиқариб ташланмоқда. Аҳоли учун янада қулайлик яратиш мақсадида кўп қаватли уйлар қошида махсус замонавий чиқиндихоналар ташкил этилган. Улар суюқ ва қаттиқ чиқиндилар учун алоҳида махсус контейнерлар билан таъминланган.Шунингдек, бошқарма томонидан шаҳар ҳудудидаги 12 қабристон ҳам ободонлаштирилмоқда. "Салмен ота”, "Шўрша бобо”, "Қушхона”, "Ўроз охун”, "Ғани ота” каби қабристонларда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Қорақалпоғистон шаҳарлари орасида Нукус шаҳрининг нуфузи аниқ кўзга ташланади. Нукус шаҳри аҳолиси Хўжайли шаҳари аҳолисидан 3 марта, Тахиатош, Тўрткўл, Берунийдан 4 марта, Қўнғирот, Чимбой, Манғитдан 7 марта кўплиги билан ажралиб туради.

Нукус шаҳри 212 кв.км майдонига 261,7 минг аҳолисига эга бўлган, Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбида жойлашган катта марказий шаҳар ҳисобланади. Унинг миллий таркибини 122,4 минг кишини (46,8% ни) қорақалпоқлар, 32,4 мингини (12,4%ни) ўзбеклар, 57,8 мингини (22,1% ини) қозоқлар, 17,5 мингини (6,7%ни) руслар, 31,4 мингини бошқа миллатлар вакиллари ташкил қилади.

Мустақиллик йилларида Нукус шаҳри иқтисодий, ижтимоий-маданий, экологик муаммолар ҳал қилинадиган асосий марказга айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Орол инқирозини ечишда Қорақалпоғистон пойтахтининг етакчи роли борлигини кўрсатди.

1995 йил 18-20 сентябрь оралиғида Нукус шаҳрида Оролбўйи давлатларини мунтазам ривожлантириш тўғрисида БМТнинг халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Ўрта Осиё давлатлари ва Қозоғистон Президентлари учрашуви натижасида «Орол денгизи бассейнидаги давлатларнинг доимий ривожланиши муаммолари бўйича Марказий Осиё давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг Нукус Декларация»си имзоланди. 1997 йилда Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ижроия комитети тузилди. Шундан эътиборан бу жамғарманинг Нукус филиали самарали фаолият кўрсатмоқда. 2000-2001 йиллар давомида 2004 минг АҚШ доллари ҳажмида «Нукус шаҳрида плазма ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» мавзусида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. 2001 йилда Нукусда стомотологик марказ қурилди ва бунинг учун 350 минг АҚШ доллари сарфланди. 243 кмлик «Туямўйин-Нукус» ва 112 кмлик «Нукус-Тахтакўпир» водопровод трассалари қурилди. Оролбўйи «Оналик ва болалик» скрининг маркази, акушерлик ва гинекология ИТИ – Нукус филиали, Нукус шаҳри ва туманлар тиббий ёрдам илмий марказининг филиаллари очилди. Маҳаллий халқ учун катта қулайлик туғдирган Амударё устига қурилган Нукус-Хўжайли кўпригини алоҳида айтиш зарур. «Нукус-Султон Вайс-Мискин-Учқудуқ» темир йўли йилига 25 минг доллар тежашга имкон беради. Нукус темир йўл вокзали бутунлай қайта қурилди.
(Фото - sovminrk.gov.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026