02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 13:31
Жамият 👁 2,704

СОҒЛОМ МУҲИТ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ

СОҒЛОМ МУҲИТ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИ

Маълум бир давлатнинг ривожланиши, тараққий этиши аввало шу мамлакат фуқароларининг ҳамжиҳатлиги ва аҳиллигига, жамиятдаги бирдамлик ва иноқликка кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу сабабли истиқлолнинг илк йилларидан бошлаб жамиятда тинчлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни, ҳар хил динга эътиқод қилувчилар ўртасида бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларини қарор топтириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шу сабабли ҳам, Яратганга беҳисоб шукурлар бўлсинки, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, кун сайин турмушимиз фаровон бўлиб бормоқда.

Аммо, ҳар бир даврда бўлганидек, бугунги глобаллашув ва ахборот асрида ана шу тинчлигимиз ва фаровонлигимизга турли хил таҳдидлар пайдо бўлмоқдаки, уларга қарши курашиш бугун ўзини ватанпарварман, деган ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Мен шу йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида ўтказилган анжуманда иштирок этиб, шу нарсага амин бўлдимки, бугунги кунда ижтимоий-маънавий муҳитни ва аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи барчамиз учун энг асосий масаладир.

Ушбу анжуманда иштирок этган муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек, "... ислом фақат нурли ҳаётга, илм-маърифатга, яхшиликка ундайди. Ҳеч қачон хунрезлик, қотиллик, зўравонликка чақирмайди. Ана шу ҳақиқатни тан олмасдан, сохта ғояларга алданиб, зарарли оқимларга кириш, террорчи бўлиш – бу Ўзбекистон халқига мутлақо тўғри келмайди”.

Муҳтарам Юртбошимиз ўз нутқида бизнинг зиммамизга масъулиятли вазифа қўйдилар. Аниқроғи, ўз бурчимизни фидойилик билан бажаришга чақирдилар. Чиндан ҳам, маҳалламизда, овулимизда бирор бола зарарли диний оқимга кириб қолган бўлса, уни нотўғри йўлдан қайтариш – аввало бизнинг вазифамиз. Уни тўғри йўлга солиш, ота-боболаримиз эътиқод қилган муқаддас ислом динимизнинг ҳеч қандай бузғунчиликка буюрмаслигини, аксинча, ислом тинчлик ва эзгулик дини эканини уқтириш – авваламбор дин пешвосининг, қолаверса, ҳар бир имонли одамнинг бурчидир. 

Инсоннинг қалби, мияси, онгу тафаккури ҳеч қачон ахборот олишдан, фикрлашдан, таъсирланишдан тўхтамайди. Шу сабабли инсонга доимий равишда маънавий озиқ керак. Агар биз – дин пешволари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик бу борада сусткашликка йўл қўйсак, яъни ёшлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйсак, ёт иллатларга ружу қўйган ёшларни кўриб, кўрмаганликка олсак, мактаб ёки коллежга бормаётган, дарс пайтида кўчада ёки бошқа кўнгилочар жойларда санғиб юрган болани тўхтатиб, уни саволга тутмасак, қўлидан етаклаб, ота-онасининг олдига олиб бормасак нима бўлади? Президентимиз айтганидек, эртага четда пайт пойлаб турган қабиҳ ёв келиб, ёшларимизни ёлғон ғоялар, пуч ваъдалар билан алдаб, уни ўз ортидан эргаштириб кетмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Шундай экан, мен туман бош имом-хатиби сифатида туманимиздаги барча дин пешволарига, маҳалла имомлари, отинойиларга қарата айтмоқчиманки, бизнинг бефарқлигимиз давлат ва жамиятга, келажак авлодга жуда қимматга тушади. Келинг, бир ёқадан бош чиқариб, жамиятда соғлом муҳит яратиш, ёшларимизни ёт ғоя ва оқимлардан ҳимоя қилиш, халқимиз ўртасида маърифат ёйишдек савобли ишга ҳисса қўшайлик! Зеро, Ватан, келажак авлод тақдирига дахлдорлик – бу улкан шараф ва масъулиятдир!

Абдураҳмон МАТСАПОЕВ, туман бош имом-хатиби.
(Фото - http://www.uz24.uz)
🎬 Видеогалерея Барчаси →
Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026