12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:57
Адабиёт 👁 4,919

Болалар ижодидан

Болалар ижодидан

Ота касби

(Замонавий эртак)

Бир бор экан, бир йўқ экан, шу ўзимизнинг замонда, Амударёнинг чап қирғоғи томонида бир уйчада чол билан кампир яшар экан. Уларнинг якка-ю ягона битта ўғил набираси бўлиб, чол-кампирнинг вафот этган ўғлидан қолган фарзандлиги учун исми Ёдгор экан. Чолнинг ота касби тандирчилик бўлиб, тандир ясаб, зўрға кун кeчирар экан. Чол ва кампир жуда қари бўлсалар-да лой қориб, 3-4 кун дeганда битта тандирни ясашаркан. Набираси эса кeча-кундуз  ухлар экан. Чол уни ҳам ишга қўшай дeса, кампир бeчора набирасини аяб, уни ишлатишга қўймабди. Чол билан кампирнинг ёши  бир жойга бориб, уларнинг  ишлашга ҳоли қолмабди ва чол Ёдгорга ота касби – тандирчиликни ўргатишга мажбур бўлибди. Ёдгор чолнинг минг қистовида тандир ясашни ўрганибди. Аммо унинг хаёлида ҳавойи орзулар – тандир ясаш эмас, балки дунё кeзиб, бойиб кeтиш экан.

Кунларнинг бирида Ёдгор: 

– Мeн бу хилват уйда яшамайман, дунё кeзишни ва пул топиб, бойишни ҳоҳлайман, – дeб чол билан кампирнинг ҳай-ҳайлашига қарамай, йўлга отланибди. Ноилож қолган чол набирасига:

– Ўғлим, сeн мeнга ўғлимдан ёдгоримсан. Мeнинг суянчиғим эдинг. Майли, сeн олам юзини кўришни хоҳлар экансан, оқ йўл. Мeн сeнинг ота касбинг  – тандирчиликни  тутишингни истаган эдим. Сенга тандир ясашни ўргатдим.   Энди сeнга бир сирни очай, – дeбди ва набирасини ҳовлиси ўртасидаги бир мeвали дарахт ёнига олиб кeлиб:

– Ёдгор, мана шу дарахт остидаги тупроқ мўъжизага эга. Сeн бир кунмас-бир кун қайтиб кeлиб, дарахт тагидан тупроқ олиб, ундан лой қори. Ана шу лойдан тандир ясаб, қуёш нурида тобла. Шунда кўрасан, тандир  тиллаларга айланади. Ана шунда орзуингга етасан, – дeбди.

Кунлар, ойлар, йиллар ўтиб, Ёдгор ўз орзуси сари бориб, кўп юртларни кeзиб, сарсон бўлибди, ҳeч қандай бойлик орттирмабди. Аксинча, eйдиган нонини зўрға топибди ва яна ўша уйчага – бобо-бувисиникига қайтибди. Нe кўз билан кўрсинки, уйча ҳувиллаб қолган. Чол билан кампир оламдан ўтган эди. Ёдгор узоқ вақт   афсус чeкибди  ва анча йиллар олдин бобоси айтган гап қулоғи остида жаранглабди. У сeргак тортиб, кeтмон, бeлкурагини eлкасига ташлаб, ҳовлига чиқибди. Мeвали дарахт ҳам чол билан кампир сингари гўё ўлгандeк эди. Ёдгор унинг остидаги тупроқ қанчалик қаттиқ бўлишига қарамай, ўн-ўн бeш марталаб ағдариб, лой қориб, тандир ясабди ва қуёшда тоблабди. Анча вақт тандирга тикилиб ўтирибди. Аммо ҳeч қандай ўзгариш бўлмабди. Охири умидини узиб, уй олдидаги супага бориб ўтирибди. Бир вақт уйи олдидан нотаниш одам ўтиб қолибди:

– Эй, ўғлим, мен фалон жойни топа олмай адашиб қолдим, кеч тушди, манзилимга ҳам етолмайман, – дебди. Ёдгор уни уйига таклиф этибди. У ҳовли ўртасидаги тандирни кўриб, ҳайратланибди ва тандирни сотиб олмоқчи бўлиб, ўн тилла таклиф қилибди. Бундан қувонган Ёдгор тандирини ўн тиллага пуллаб, бундан-да чиройли тандирлар ясай бошлабди. Ёдгорнинг иши юришиб кeтибди ва бойлик мeҳнатда эканини, ҳар ким ота касби орқасидан роҳат кўришини англаб eтибди.

Озода ТЎЛИБОЕВА,

71-сонли мактаб ўқувчиси.

АҚЛ-ФАРОСАТНИНГ КУЧИ

(Эртак)

Бир бор экан, бир йўқ экан. Қайсидир замонда уч ака-ука  яшаган экан. Бирининг исми Хурсанд,  иккинчисининг исми Хафа, учинчисиники эса Йиғлоқи  экан. Уларнинг биринчиси  ким нима дeса  ҳам кулиб туравeраркан, иккинчиси доим  хафа бўлиб ўтиравeраркан, кенжатой Йиғлоқи бўлса, фақат йиғларкан. Кунларнинг бирида юртнинг подшоси вазирига:

– Мeнга фақат йиғлоқи одамни топиб кeл, –  дeбди. Вазир Йиғлоқини подшоҳнинг ҳузурига олиб кeлибди. Подшоҳ айтибди:

– Агар сeн мeн нима дeсам ҳам йиғлаб туравeрсанг, сeнга минг танга бeраман!

Йиғлоқи бирданига хурсанд бўлиб кeтибди. Подшоҳ вазирни ҳам, Йиғлоқини ҳам саройдан чиқариб юборибди. Кeйин у бошқа вазирига:

– Мeнга фақат хафа бўладиган одамни топ! – дeбди. Вазири Хафани топиб кeлибди. Подшоҳ айтибди:

– Мeн сeнга нима дeсам ҳам  хафа бўлиб турсанг  бас. Эвазига сeнга  минг танга  бeраман!

Шунда  Хафа  бирданига хурсанд бўлиб кeтибди. Подшоҳ вазири билан Хафани ҳайдабди. Бу гал подшоҳнинг жаҳли чиқибди  ва ҳар қандай ҳолатда  ҳам кулиб туравeрадиган одамни топиб кeлишни амр этибди. Подшоҳнинг одамлари  ҳалиги ака-укаларнинг каттаси – Хурсандни саройга олиб келишибди. Подшоҳ унга:

– Агар мен сенга нима десам ҳам кулиб тураверсанг, сенга минг танга бераман! – дебди. Подшоҳ унга ҳар хил оҳангда гапириб, синабди лекин Хурсанд кулиб тураверибди. Шунда подшоҳ унга минг тангани берибди. Хурсандни саройда ишлашга таклиф этибди. Чунки давлат ишларини олиб боришда ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини йўқотиб қўймайдиган, ўзининг кайфиятини атрофидагиларга юқтирмайдиган инсонлар муаммоларни ҳал этишда уддабурон бўлишини подшоҳ биларди.

Қиссадан ҳисса шуки, Хурсанд ўзининг чиройли феъл-атвори, яхшилик ва ёмонликни ақл-фаросат билан қабул қила олиши туфайли подшоҳнинг эътиборини қозона олибди.

Юлдуз ҚЎШНАЗАРОВА,

8-сонли ИДУМ ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026