02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 13:03
Жамият 👁 1,735

ТЎҒРИ АХБОРОТ ЁШЛАРНИ ЭЗГУЛИККА УНДАЙДИ

ТЎҒРИ АХБОРОТ ЁШЛАРНИ ЭЗГУЛИККА УНДАЙДИ

Маълумки, ёшлар янгиликка интилувчан, модага ўч, хориж стандартларини осон қабул қилишга мойил бўлади. Бугунги кунда ёшларга ташқи муҳитдан кириб келадиган барча ахборотларни фильтрлаб бериш имконияти йўқ. Юксак технологиялар ва ахборот асрида яшар эканмиз, табиийки, мамлакатимиз ҳам глобаллашув жараёнларидан ташқарида эмаслигини унутмаслигимиз зарур.

Бугунги кунда дунёни ташвишга солаётган, хусусан, шу кунларда МДҲ мамлакатларида тезда тарқалаётган "Кўк кит”, "Жим-жит уй”, "Ф-57”, "Югурмасанг, ўласан”, "Мен – ўйинда” каби ўз жонига қасд қилишга ундовчи ўйинларнинг ижтимоий тармоқлар орқали ёшларимизнинг эътиборини тортишининг олдини олиш учун ёшлар орасида профилактик тадбирлар олиб бориш, бунинг учун ота-оналар, маҳалла, таълим муассасалари, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ва ички ишлар бўлимлари  профилактика нозирлари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ёшлар қўлидаги мобил қурилмалари ва компьютерларни вақти-вақти билан назорат қилиш лозим деб ўйлайман. Мамлакатимизда интернетдан фойдаланишни чекловчи қонунлар йўқ, аммо бу ҳар ким хоҳлаганча ундан фойдалансин, дегани эмас. Негаки, ҳар бир ишда меъёр бўлгани яхши. Ўзбекистонда айнан шундай ахборот манбаларидан фойдаланишни тартибга солувчи қонуний асослар яратиб қўйилганини унутмаслигимиз керак.

Туманимизда глобаллашув даврида ёшлар маънавиятини шакллантириш ва уларни миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида таълим тизимидаги муассасаларнинг деярли барчаси «ZiyoNET» тармоғига уланган. «ZiyoNET»да турли хил миллий таълим сайтлари мавжуд бўлиб, унинг асосий мақсади таълим тизимида ёшлар ва таълим олувчиларга билим олиш жараёнида ахборот-коммуникация хизматларини кўрсатишдан иборат.

Ёшларда ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида "Жаҳолатга қарши маърифат”, "Мен диний экстремизм ва терроризм таҳдидини қандай тушунаман?” мавзуларида ижодий ишлар (шеър, иншо ва расмлар) танловлари ташкил этилмоқда. Бундай маданий-маънавий тадбирларнинг амалга оширилишида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман Кенгашининг депутатлик гуруҳи иштирокини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Депутатлик гуруҳининг бевосита иштирокида жорий йилнинг апрель ойида умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ўқувчиқизлари иштирокида мамлакатимизнинг  Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарининг «Маънавиятга таҳдид – ўзлигимизга таҳдид» номли бобини ўрганишга бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг «Донолик ва ташаббускорлик – сиёсий етакчилик мезони» кўрик танловининг туман босқичида тумандаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган ёш зиёли аёл-қизлар иштирок қилиб, ўзларининг сиёсий билимдонлик даражасини намойиш қилдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида фахрли 2-ўринни эгаллашга эришдилар.

Жорий йилнинг май ойида умумтаълим мактабларида «Навоий ворислари» ғазалхонлик танловининг туман босқичи ўтказилди. Партия депутатлик гуруҳининг ташаббуси билан таълим муассасаларида «Китобнинг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида суҳбатлар уюштирилди.

Шуни унутмаслигимиз керакки, янгиликларнинг барчаси ҳам ижобий хусусиятга эга эмас. Интернетдан фойдаланувчи фарзандларимиз онгига буни яхшилаб сингдиришимиз лозим. Токи ёшларимиз янгиликлар ортидан қувиб, биздан узоқлашиб кетмасин.

Гулмирза Бабажанов,

52-сонли мактаб ўқитувчиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - uzedu.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026