30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:31
Фан ва таълим 👁 2,802

11 ЙИЛЛИК МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВА КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ: ҚАЙ БИРИ АФЗАЛ?

11 ЙИЛЛИК МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВА КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ: ҚАЙ БИРИ АФЗАЛ?

Бугун кунда йўлдами, кўча-кўйдами уч-тўрт одам йиғилишиб қолса, гап мавзуи, албатта ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан воз кечилиб, 11 йиллик мактаб таълими тикланаётгани ҳақида бўлади. Бу ҳолат  кўпчиликнинг хурсандчилигига сабаб бўлаётган бўлса, айримлар касб-ҳунар коллежларининг афзаллигини таъкидламоқда.

Бу ўзгариш айниқса бизнинг туманимиздаги ота-оналарга жуда маъқул келаётир. Чунки аҳолининг кўп қисми қишлоқларда яшаганлиги учун касб-ҳунар коллежларига кўпчилик болалар узоқ масофалардан қатнаб ўқишади. Албатта, ҳар қандай ота-она ҳали вояга етиб улгурмаган, ўғли ё қизини олис йўлга юборгиси келмайди.

Хизматчилик юзасидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига борганимизда, ўқувчилар давоматининг жуда паст эканлигига ўзим неча бор гувоҳ бўлганман. Коллежлар раҳбарлари бунинг сабабини юқорида айтганимиздай, ҳар ўқувчи туманимизнинг ҳар ҳудудидан қатнаб ўқишига, ўқувчиларни ётоқхона ёки транспорт билан тўлиқ таъминлаш имконияти йўқлигига боғлашади. Бу гапнинг ҳам асоси бор. Қолаверса, ётоқхонада яшаб, ўқиб, ота-она назоратидан чиқиб кетиб, гўё ўзини мактабни тамомлаб, катта  одам бўлдим, деб ҳис қилиб, оила қуришга шошилаётган йигит-қизлар ҳам учраб туради.

Тан олиш керак, кейинги вақтларда касб-ҳунар таълимига эътибор кучайтирилгани ҳар бир муассасада таълим-тарбия сифатининг яхшиланишига ўз таъсирини ўтказаётир. Бироқ ўқувчи дарсга мунтазам қатнашмас экан, кутилган натижага эришиш қийин. Касб-ҳунар таълими муассасалари эса шу жиҳатдан оқсайди. Негаки, ҳар куни 5-6 минг сўм йўлкира қилиб коллежга қатнайдиган  ўқувчининг тушлик  қилиши, ўқув қуроллари сотиб олиши учун камида 10 минг сўмга яқин пул кетишини инобатга олсангиз, бир ойда 26 кун дарсга қатнаши учун ҳеч бўлмаганда, 260 минг сўм керак бўлади. Бунинг устига яна коллежлардаги "йиғ-йиғ”лар, ўқувчининг ўз эҳтиёжларини ҳам қўшиб ҳисоблаб кўрсангиз, бир болани коллежда ўқитиш ота-онага қанчалик оғир эканлиги аён. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ОТМга кириш учун коллежга эмас, ўз ҳудудидаги  тажрибали ўқитувчилардан дарс олишга интилишади. Қолаверса, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлашда ёлғон ҳисоботлар берилиши ҳеч кимга сир эмас.

– Менинг қизим тикувчиликка қизиқади, – дейди беш фарзанднинг онаси, бўзёплик Гулора исмли аёл. – Бироқ бу касбни ўрганиши учун у неча чақирим йўл босиб туман марказидаги коллежга қатнаши керак. Наҳот бир касбни эгаллаш учун уч йил муддат керак бўлса, наҳот энди менинг қизим ҳам ҳали ўсмир ёшидан уч йил йўлда сарсон бўлса, деб қайғуриб юргандим. 11 йиллик таълимга ўтилаётганини эшитиб жуда қувондим. Ахир энди қизим бағримда бўлади, ўз мактабида, ўз синфдошлари билан бирга ўқишни давом эттиради, бошқа муҳитга мослашиш учун қийналмайди.

Пўлат Абдураҳмонов, 32-мактаб ўқитувчиси.

– Менинг ўқитувчилик фаолиятим бошланганига 35 йил бўлаётир. Ҳар йили мактабимизда 9-синф ўқувчиларининг касб-ҳунар таълими масканларига йўл олишидан юрагим эзилади. Чунки бизнинг мактабимизга энг яқин коллеж – Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежигача 8 километр, икки йўналишдаги йўл билан борилади. Тасаввур қилиб кўринг, ҳали 16 ёшга тўлиб-тўлмаган ўсмир, икки жойда такси кутиб туради. Бу уларга анча қийинчилик туғдиради.

Мен Республика халқ таълими вазирлигига бу ҳақда ўз таклифларимни ёзган ҳам эдим. Ҳа, бизнинг шароитимиздаги ўқувчиларга коллеж эмас, 11 йиллик мактаб таълими маъқул.

Муҳтарам Юртбошимизнинг мактаблар фаолияти билан танишиб чиқиб, 11 йиллик таълимга қайтиш ҳақида қарор қабул қилганлигидан мен жуда қувондим. Бу кўпчилик кўнглидаги орзунинг рўёби бўлди.

Сурайё Норбоева, 3-сонли Амударё академик лицейи ўқитувчиси: – Онахоннинг, тажрибали ўқитувчининг фикрларини инкор этмаган ҳолда бу борада мен ҳам ўз фикрларимни билдиришни жоиз деб билдим.

Тўғри, ҳали ақл-ҳушини йиғиб улгурмаган ўғил-қизларимизнинг касб-ҳунар коллежларига бориб, назоратсизлик туфайли номақбул гуруҳларга қўшилиб қолаётгани, тартиб-бузарликлар содир этаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Касб-ҳунар коллежларидаги маънавий-маърифий ишларни кўнгилдагидек дейиш қийин. Узоққа бормай, яқин ўтган кунларда Тошкент шаҳридаги коллежлардан икки йигитнинг ўзаро уруш-жанжал оқибатида ҳалок бўлганлигини эсга олиш кифоя. Шу жиҳатдан олиб қарасак, 11 йиллик мактаб таълимига ўтилиши – бу муаммонинг ечимидай туюлади. Бироқ бу масалани жиддий ўйлаб кўрсак, ҳар йили умумтаълим мактабларини республика миқёсида 550-600 минг нафар атрофидаги ўқувчи битиради. Энди тасаввур қилинг: улар 11 йиллик мактабни тугатганидан сўнг, олий ўқув юртларига қабул квотасининг умумий миқдори 66-70 минг атрофида, демак, бор-йўғи 10 фоиз атрофидаги ўқувчи олий ўқув юртига киришини назарда тутсак, хўш, қолган салкам 90 фоиз битирувчининг тақдири нима бўлади, деган савол кишини ўйлантиради.

Мақтаниш бўлмасин-у ўтган йили  бизнинг лицейимиз  аниқ фанлар йўналишини тугатган ўқувчиларимизнинг 75 фоиздан зиёди  олий ўқув юртларига ўқишга киришди. Шу кўрсаткичга мактабда эришиш жуда қийин. Демак, маълум маънода ёшлар камолоти йўлида академик лицейларнинг ўз ўрни борлигини инкор қилиб бўлмайди.

Тошкент шаҳрида худди шу борада ота-оналарнинг фикрини билиш мақсадида "daryo.uz” интернет нашри "Мактабларда 11 йиллик таълим тизими қайта тикланишига қандай муносабатдасиз” мавзусида сўровнома ўтказганида иштирокчиларнинг 75 фоизи "Жуда тўғри қарор”, 16 фоизи "Ёқламайман, коллеж-лицейда ўқигани маъқул”, 4 фоизи "Яна 4-5 йилдан сўнг 11 йиллик таълим  бекор қилинса керак”, 5 фоизи эса "Менинг фикрим инобатга олинмаса керак”, деб жавоб беришган.

Эслатиб ўтаман, сўровнома фақат Тошкент шаҳрида ўтказилган. Агар мамлакат миқёсида ўтказилганида 11 йиллик таълим тизимини ёқлаб овоз берувчилар яна ҳам кўпайган бўларди. Чунки айнан олис туманларда ўқувчиларнинг коллежларга қатнаб ўқиши борасида муаммолар кўп.

11 йиллик мажбурий таълим ё касб-ҳунар коллежи: қай бири афзал? Танловлар, фикрлар, мулоҳазалар турлича. Бу фикрларга хулоса қилиб шуни айтмоқчимизки, умумий ўрта таълим 9 йилдан 11 йилга узайтирилиб, ҳафтанинг маълум кунларида мактабларда ёки мактаб жойлашган ҳудуддаги касб-ҳунар коллежида ўқувчиларни касбга йўналтирувчи курслар ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки ёшлар келажагимиз. Келажагимизни иқтидорли, илмли, эл-юртимизга фидойи хизмат қиладиган ёшлар қўлигагина топширишимиз лозим. Бу – менинг, сизнинг, барчамизнинг зиммамиздаги энг шарафли бурчимиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото: ЎзА)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026