30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 06:52
Қишлоқ хўжалиги 👁 5,706

Амударё туманида пахта йиғим-терими юқори суръатларда олиб борилмоқда (+Видео)

Амударё туманида пахта йиғим-терими юқори суръатларда олиб борилмоқда (+Видео)

Айни кунларда қишлоқ хўжалигида қизғин меҳнат палласи – пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этмоқда. Пудратчи ва ҳашарчилар бир ёқадан бош чиқариб, ўзларининг фидойи меҳнатлари билан юксак "оқ олтин” хирмонини бунёд этишга бел боғлаганлар.

Амударё азалдан фидойи ва меҳнаткаш, ишнинг кўзини биладиган деҳқонлар юрти. Туманимиз деҳқон ва фермерлари бу иборанинг нақадар тўғри эканини мана неча йиллардан бери давлатга ғалла ва пахта топшириш бўйича шартномавий режаларини ортиғи билан бажариш орқали исботлаб келмоқдалар.

Бугун амударёлик фермерлар ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан нафақат туманимиз довруғини таратмоқда, балки, даромад орттириб, ўз оиласи ва овул аҳлининг дастурхони тўкин бўлишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Фермернинг ҳаракати-унинг даромадига боғлиқ. Ҳисобида маблағи бўлмаган фермер нимани сотиб олиши мумкин? Бир сўз билан айтганда, ҳеч нарсани. Демак, ҳақиқий фермернинг ҳамёни тўла пул бўлиши керак. Қолаверса, у ишчан, ташаббускор, янгиликка ўч, деҳқончилик сир-синоатларини яхши биладиган, узоқни кўра биладиган одам бўлсагина, "Олтин фермер хўжалиги" мақомига эга бўлади. Аммо бундай бахт ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бунинг учун кўпроқ изланиш, меҳнат қилиш талаб қилинади.

   Дўрман овулига кираверишдаги «Бешбоев Қурбонғали» фермер хўжалиги далаларида ҳаёт қайнамоқда. Хўжалик раҳбари Қурбонғали Бешбоев 2002 йилдан буён мазкур вазифада ишлаб келмоқда. Фермер ҳосилдорликни ошириш устида тинмай изланади. Бу борада мамлакатимиз олимлари ва селекционерларининг маслаҳат ва кўрсатмалари билан чекланиб қолмасдан, 2007 йилда Миср Араб Республикасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида хизмат сафарида бўлиб, деҳқончилик ишлари бўйича тажриба орттириб қайтди.

Қурбонғали ака бошчилик қилаётган фермер хўжалиги далаларини айланар экансиз, рафиқаси ва 4 нафар фарзандидан тортиб ишчи-хизматчилар ва ҳашарчилар ҳам бир ёқадан бош чиқариб, пахта йиғим-терими билан банд эканлигининг гувоҳи бўласиз.

Уларга ҳормасин айтиш мақсадида туман фаоллари, маданият бўлими хонанда ва созандалари фермернинг даласига ташриф буюриб, ҳашарчилар билан мулоқотда бўлди. Тушлик пайтида уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун концерт дастури намойиш қилинди.

Маълумки, 2017 йилнинг 9-10 август кунлари уюшмаган ёшлар ўр­та­­сида "Ёшлар — келажак бунёдкори" шиори остида ўт­ка­зил­ган республика илмий-амалий конференцияда қат­нашган бир гуруҳ иштирокчилар томонидан, шунингдек, кўп сон­ли фаол ва уюшмаган ёшларнинг Ўзбекистон ёшлар ит­ти­фоқига қилган мурожаатларида "Пахта — 2017" мав­су­ми­да "Фи­дойи ёшлар отрядлари"ни тузиш таклифи бил­ди­рилган эди. Бугун Республика бўйича жами 575 та ана шундай отрядлар тузилган. Ушбу отрядларга жами 51138 та уюшмаган ёшлар қамраб олинган бўлиб, бу кўрсатгич кун сайин ортиб бормоқда, яъни отрядга аъзо бўлаётган ёшлар кўпаймоқда. 13 сентябр ҳолатига кўра, республика бўйича жами терилган пахтанинг 4700 тоннадан ортиғи отрядлар ҳисобига тўғри келади.

Ана шундай илғор ёшларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Респубилкаси Кенгаши раиси туманимизга ташриф буюриб, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан биргаликда илғор теримчи ёшларга эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек, муҳаллалардаги уюшмаган аҳоли вакиллари, айниқса, оилавий теримчилар ва теримчи аёл-қизларни рағбатлантириш мақсадида туман Хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари ҳам дала бошига бориб, илғорларга эсдалик совғаларини топширди.

Ҳа, бугун далаларимизда азму шижоатли, фидойи ва мард дала меҳ­наткашларининг бой тажрибаси, кескин тадбири, жон­куяр­лиги, йил давомида қилган заҳматли меҳнати натижасида етиш­­­тирилган пахта хомашёсини йиғиб-териш мавсуми бошланади. Мамлакатимизда ташкил этиладиган бу умуммиллий ҳа­шарда фаол иштирок этиш ўз Ватанини севган, ўз юрти рав­нақи, келажаги йўлида фидойилик билан хизмат қи­ла­диган ёшлар, нафақат ёшлар, балки ҳар бир юртдошимиз учун яратилган имкониятдир.

Барча юртдошларимизни ана шу имкониятлардан фойдаланган ҳолда далага, пахта теримига чақирамиз. Зеро, кузнинг ҳамжиҳатликда кўтариладиган баланд хирмон иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026