30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:34
Фан ва таълим 👁 5,257

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари катта ютуқларга эришмоқда

Тумандаги Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида турли  йўналишлар бўйича ёшларга касб ва ҳунар ўргатилмоқда. Коллежда ўқувчиларнинг қизиққан ҳунарлари бўйича ўқиб-ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ўз навбатида ўқувчилар ҳам ютуқлари билан коллеж номини мамлакат миқёсида танитмоқда.

Коллежнинг ошпазлик йўналиши бўйича таҳсил олаётган ўқувчилари яқинда Мўйноқ туманида ўтказилган "Орол балиқларидан 99 турли таомлар” гастрономик фестивалида иштирок этишга муваффақ бўлдилар. Мўйноқ туманининг "Мадели” овулидаги "Кўксув” кўли бўйида ўтказилган гастрономик фестивалда коллежнинг ошпазлик йўналишида ҳунар ўрганаётган Ж.Файзуллаева, Р.Рустамов, Х.Давлатбоева, Ш.Қурбонбоева ҳамда Ў.Қурбоновалар ўзларининг балиқлардан тайёрлаган ҳар хил таомларини намойиш қилдилар. Коллежнинг ишлаб чиқариш таълими устаси Р.Болтабоевадан ошпазлик маҳоратини ўрганган ўқувчилар ўзлари тайёрлаган таомлари билан фестивалда иштирок этган барча коллежлар ўртасида 1-ўринга, Ўзбекистон Республикаси миқёсида эса 3-ўринга лойиқ деб топилди. Ғолиб бўлган коллеж ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Ошпазлар ўқув департаменти бошлиғи, техника фанлари номзоди Ҳ.Назаров қимматбаҳо совға тақдим этди.

– Бу бизни жуда руҳлантирди, – дейди қувонч билан коллежнинг касбий таълим ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Матирзаев. – Шу руҳ билан навбатдаги танловга ҳам қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Мазкур танлов касб маҳорати бўйича коллежлар ўртасида "Тикув ва тикув-трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш техник-технологи” ва "Кенг ассортиментдаги кийимлар модельер-конструктори” йўналишлари ўқувчилари иштирокида ўтказилиши эълон қилинган эди. Дизайнер ва тикувчи қизларимиз ўзларига ишонч билан тумандаги коллежлар ўртасидаги танловда иштирок этишди ҳамда 1-ўринни қўлга киритишди.

"Миллий, этнографик ва бадиий либослар дизайнери” касб маҳорати кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги босқичи Нукус шаҳридаги Нукус политехника коллежида бўлиб ўтди. Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Л.Халиллаева, Э.Тлеубоева ҳамда С.Қодировалар бу кўрик-танловда миллий дизайн асосида фольклор, эклектика ва кантри услубларида яратган 10 турдаги либослари билан иштирок этдилар ҳамда Республикадаги барча коллежлар ўқувчилари ўртасида 1-ўринни эгалладилар.

– Ўқувчиларимиз кўрик-танловнинг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги босқичида иштирок этишга муваффақ бўлдилар. Турли вилоятлардаги коллежларнинг тикувчи ва дизайнер йўналиши  ўқувчилари иштирок этган танловда бизнинг  ўқувчиларимиз ҳам ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Кўрик-танловда ўқувчимиз Л.Халиллаева  «Энг яхши бадиий либос» номинацияси ғолиби деб топилди ва сертификат билан тақдирланди, – дейди фахр билан коллежнинг ишлаб чиқариш таълими устаси С.Мингбоева.


Яратилган имкониятлардан самарали фойдаланаётган коллеж ўқувчиларининг интилишлари турли ютуқларда намоён бўлмоқда.

Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026