НАВБАТ - РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА
13-сонли мактабнинг 9 синф ўқувчиси Насиба Ҳайитбоева ўз келажаги сари дадил интилаётган умидли ёшлардан.
У барча фанлардан ҳам яхши ўзлаштиришга ҳаракат қилади. Айниқса француз тилини ўзгача ихлос билан ўрганмоқда. Бу фанга унда қизиқиш уйғонишига мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси Малика Шомуродова сабабчи бўлган. Насиба унинг бағрикенглик билан эринмай дарс ўтишларига, француз тилида ўзига хос жозиба билан гапиришларига, мавзуни ўзлаштира олмаганларга ҳеч оғринмай, қайта такрорлаб, барча ўқувчиларини ҳам мазкур фанни яхши эгаллашларига интилишларига ҳавас қилади. Шу боисдан устози каби француз тили ўқитувчиси бўлишни ният қилиб қўйган. Насиба Ҳайитбоева шу мақсадда ҳаракат қилиб, бир неча йилдан бери билимлар беллашувида туман босқичи ғолиби бўлиб келаётган эди. У жорий ўқув йилида фанлар олимпиадасида француз тили фанидан туман босқичи ғолиби бўлиб, республика босиқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Айни кунларда кундалик дарс машғулотларини яхши ўзлаштириб бориш баробарида фанлар олимпиадасининг навбатдаги босқичида ҳам муваффақиятга эришиш учун астойдил интилаяпти.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶